ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2015 й. 156-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2015 й.

N 156



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МУАССАСАЛАРИ ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ВА ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 24-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудирининг ўринбосари - қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини мувофиқлаштирувчига: врачлик лавозимларида узлуксиз ишланган умумий стажнинг биринчи уч йили учун ва ҳар бир кейинги икки йили учун тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори - 50 фоиз".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 313-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 45-модда


























Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск