ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /

ЎзР ВМ 24.12.2014 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 24.12.2014 й. 361-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 09.08.2022 й. 438-сон Қароридан олдинги таҳрири



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига буюртманома тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади. (ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 08.02.2022 й. 62-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига

қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида

соғломлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги Низом номи)



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тасдиқлаш учун киритилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Тиббиёт муассасалари ҳар йили 20 октябргача бўлган муддатда диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рўйхатини соғломлаштиришнинг талаб қилинадиган йўналишини ва тавсия этилаётган муддатини кўрсатган ҳолда тузадилар, рўйхатни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Санаторийга йўлланма олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспортининг нусхаси;

уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси.

I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг паспорт нусхасини ҳам тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 03.10.2018 й. 789-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Йўлланмалар тушганда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси уч кун муддатда бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини хабардор қилади ва соғломлаштириш учун йўлланмаларни расмийлаштиради. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд)



16-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


16. Тушган йўлланмаларни тегишли санаторийларга расмийлаштириш уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг фамилияси, исми, отасининг исми, муҳр билан тасдиқланган йўлланмани берган муассаса номи кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари йўлланмаларнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг яшаш жойига етказилишини таъминлайдилар. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



17-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийси саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида 15 кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда, фахрийнинг истагини ҳисобга олган ҳолда, йўлланманинг амал қилиш муддатини кейинги чоракдан олдин бўлмаган муддатга кўчириш тўғрисида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига хабар бериши шарт. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди. Бошқа ҳолларда ушбу йил учун йўлланма фойдаланилган ҳисобланади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш асосли сабаблардан (тиббий кўрсаткичлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рад этиши ва шу кабилардан) келиб чи??ан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Нуроний" жамғармаси билан келишилган ҳолда киритилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Ушбу ҳолатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар чорак охирги ойининг 25-санасигача бўлган муддатда келгуси чорак учун ўринлар ажратишнинг тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.



22-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


22. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳар қайси йилнинг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан кейинги йил учун уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун бериладиган ўринлар сони ҳамда соғломлаштириш қиймати кўрсатилади.



24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24. Йўлланмаларни ажратиш Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шакллантирган буюртманомаларга мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



24-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ажратилган йўлланмалар санаторийга етиб келишнинг белгиланган санасигача бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бевосита уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ёки унинг қонуний вакилига бериш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



25-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, "Нуроний" жамғармасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Санаторийларнинг раҳбарлари тузилган шартномага мувофиқ ўринларнинг зарур миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этган тақдирда уруш ва меҳнат фронти фахрийси яқин жойдаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига дарҳол мурожаат қилади, марказ вакили мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай рад этишнинг ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш учун санаторийга боради. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш улар таъминоти учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази:

10 октябргача бўлган муддатда - келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига талабнома юборади;

1 ноябргача бўлган муддатда - олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чи??ан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;

молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

(ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



30-банднинг олдинги таҳрири


30. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари ҳар ойда Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига улар асосида амалда фойдаланилган йўлланмалардан (амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар) келиб чиқиб, тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган бажарилган ишлар далолатномаларини ва ўзаро ҳисоб-китобларни та??ослаш далолатномаларини тақдим этадилар.



32-банднинг олдинги таҳрири


32. Санаторийга келган уруш ва меҳнат фронти фахрийларида паспорти, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.



36-банднинг олдинги таҳрири


36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли хулосани тақдим этади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



37-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Санаторийлар раҳбарлари Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



38-банднинг олдинги таҳрири


38. Йўлланмалар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



39-банднинг олдинги таҳрири


39. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан юритилади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд)



40-банднинг олдинги таҳрири


40. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари йўлланмаларнинг ўз вақтида ва мақсадли берилишини, шунингдек уларни беришда навбатлиликка риоя этилишини таъминлайдилар. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд)



41-банднинг олдинги таҳрири


41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда "Нуроний" жамғармасига юкланади. (ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Низомга 1-илова биринчи хатбошининг олдинги таҳрири



туман (шаҳар)


Тиббиёт бирлашмаси


бошлиғига

(ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қарори

таҳриридаги хатбоши)

ЎзР ВМ 03.10.2018 й. 789-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кузатувга муҳтож бўлган 1-гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзини кузатиб бораётган шахс тўғрисидаги маълумотларни (паспортининг нусхаси ва ушбу шахс ногиронни амалда парвариш қилаётганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномасини) ҳам тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 13.03.2017 й. 130-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун киритилади. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимланган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. (ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Йўлланмаларни тақсимлаш режаси соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг сони ва соғломлаштириш йўналиши тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.



25-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу масалаларни ҳал этиш ҳокимликнинг, "Нуроний" жамғармасининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори иштирокида Комиссия тузилади.



36-банднинг олдинги таҳрири


36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тегишли хулосани тақдим этади.



41-банднинг олдинги таҳрири


41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда "Нуроний" жамғармасига юкланади.




ЎзР ВМ 15.06.2015 й. 158-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш амалга ошириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритилади.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ариза берган шахслар рўйхатини соғломлаштиришнинг зарур йўналишини ҳамда хоҳиш билдирилган муддатини кўрсатган ҳолда шакллантирадилар, ушбу рўйхатни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ва 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказига йўлланмалар ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этадилар.



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва "Нуроний" жамғармаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.



24-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Йўлланмалар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда, йўлланма соғломлаштиришнинг тегишли йўналишидаги энг яқин санаторийга ажратилади.



28-банднинг олдинги таҳрири


28. Санаторийларда бўлиш қийматини тўлаш учун календарь йилга харажатларнинг чекланган суткалик миқдори ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда, ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чи??ан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази:

10 ноябргача бўлган муддатда - Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларига келгуси календарь йил учун йўлланмаларнинг қиймати (харажатлар калькуляцияси билан) ҳамда ўринларнинг умумий сони, шу жумладан, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган ўринлар сони тўғрисида таклифларни олиш учун сўровнома юборади;

1 ноябргача бўлган муддатда - олинган маълумотларни калькуляциянинг тўғрилигини текшириш ва ҳар бир санаторий бўйича у ерда бўлиш қийматини тўлашга харажатларнинг суткалик қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар бир санаторий бўйича белгиланган харажатларнинг суткалик миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартнома тузади;

молия йили бошида - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мазкур календарь йил учун тузилган шартномалар суммасининг кўпи билан 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.



38-банднинг олдинги таҳрири


38. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий марказининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штампи билан тасдиқланади ҳамда қайтиш (йиртма) талонига эга бўлади.





































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск