Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.1995 й. 433-сон "Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни реабилитация қилиш бўйича 1996-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.1995 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

НОГИРОНЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА 1996-2000 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1994 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва уларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида ногиронларни реабилитация қилишнинг 1996-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастури маъқуллансин (илова қилинмоқда).


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари:

Ўзбекистон Республикасида ногиронларни реабилитация қилишнинг 1996-2000 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг бажарилишини таъминласинлар;

"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган маблағларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланиши, ушбу маблағлардан ногиронлар орасидан қадрлар тайёрлашда ва улар учун ишчи ўринлари ташкил этишда фойдаланиш устидан назоратни таъминласинлар;

ҳар йили 1 январь ва 1 июлда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида ахборотлар тақдим этсинлар.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси халқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳар йилги прогнозларида реабилитация мажмуилари қурилишига капитал маблағлар лимитлари ажратилишини назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган объектлар қурилишини белгиланган тартибда маблағ билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда корхона ва ташкилотлардан ногиронлар учун мўлжалланган товарлар (хизматлар) бўйича имтиёзли солиқ олиш тўғрисида таклифлар тайерласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






















Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск