Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.1998 й. 460-сон "1998 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил устувор вазифаларининг бажарилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.1998 й.

N 460



1998 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА ЖОРИЙ ЙИЛ

УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики ўтган даврда республикада иқтисодий ўсишни барқарорлаштиришга ва аҳоли турмуш даражасини оширишга ва 1999 йилда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ялпи ички маҳсулот шу йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1044 фоизни ташкил этди. Ялпи ички маҳсулотнинг 65 фоиздан кўпpoқ нодавлат секторда ишлаб чиқарилди. Саноат (1061 фоиз) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (1049 фоиз) капитал қўйилмалар (1160 фоиз) чакана савдо товар обороти (1131 фоиз) аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш хажмлари (1124 фоиз) ўсди.

Давлат бюджети тақчиллиги белгиланган кўрсаткичлардан ошмади. харажатлардаги нақд пул эмиссияси улуши белгиланган 12 фоиз ўрнига 8 фоизни ташкил этди. Инфляция даражаси ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 17 баравар пасайди. Аҳолининг реал даромадлари ошди. Фонд бозорини фаоллаштиришга тадбиркорликни ривожлантириш )тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ва акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларининг ўз вақтида сотилиши учун paҳбарларнинг жавобгарлигини оширишга йўналтирилган бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу билан бирга ташқи савдо оборотидаги ижобий сальдога қарамасдан "Ўзавтосаноат", "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзмашсаноат" уюшмалари, "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг", "Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" компаниялари, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат акциядорлик бирлашмаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси раҳбарлари экспорт ва валюта тушуми прогноз ҳажмларини бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар.

"Ўзэлтехсаноат" "Ўзавтосаноат" "Ўзмашсаноат" "Ўзбектрансқурилиш" уюшмалари "Ўзпаррандасаноат" бирлашмаси "Ўзсувқурилиш" давлат концерни раҳбарлари томонидан корхоналар акцияларини сотиш тармоқ дастурларини бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш хорижий кредит линияларини ўзлаштириш ишлари суст амалга оширилмоқда.

"Ўзбекенгилсаноат", "Ўзкимёсаноат" уюшмалари "Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" компанияси раҳбарлари хорижий инвестицияларни жалб қилиш дастурининг бажарилишини таъминлашмаяпти.

Тўланмаган ўзаро тўловлар даражасини қискартириш айниқса Энергетика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси корхоналарида суст бормоқда.

Бир қатор минтақаларда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури зарур даражада амалга оширилмаяпти. Қорақалпоғистон Республикасида Жиззах ва Сирдарё вилоятларида пахта йиғим-терими Қорақалпоғистон Республикасида Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида кузги бошоқли дон экинлари экиш суръатлари пастлигича қолмоқда.

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирларини сўзсиз бажариш саъй-харакатларни иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожлантиришнинг жорий йил охиригача белгиланган кўрсаткичларига эришишга қаратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қоpaқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар:

тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тасдиқланган жадвалларга мувофиқ бартараф этиш тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларнинг қайтадан кўпайишига йўл қўймаслик;

корхоналарни санация қилиш қайта ихтисослаштириш умидсиз зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш бўйича жорий йилга белгиланган дастурни ниҳоясига етказиш;

тузилган шартномалар бўйича шу жумладан экспорт қилиш учун рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш экспорт топшириқларини ва валюта тушумини мажбурий сотишни сўзсиз бажариш;

1999 йил учун буюртмалар портфелини шакллантиришни шу жумладан экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича тугаллаш;

объектларнинг куз-киш даврида бир маромда ишлашини таъминловчи барча тайёргарлик тадбирларини ниҳоясига етказиш.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:

хорижий инвесторлар улуши ва эркин сотиш бўйича жойлаштирилмаган акцияларни тармоқ дастурларида назарда тутилган ҳажмларда шу йил охиригача сотиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;

давлат мулкини хусусийлаштириш дастури ва 1998 йилда пул тушумлари бажарилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорини бажариш бўйича акциядорлик жамиятлари акциядорлари умумий йиғилишларининг тасдиқланган жадвалларга мувофиқ ўтказилишини тугалласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (В. А Чжен):

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа вазирликлар идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1998 йилда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг сотилиши якунларига кўра эркин ресурслар қолдиқларини таҳлил қилсин ва ушбу акцияларни сотишдан 1999-2000 йилларда давлат бюджетига тушадиган пул маблағлари миқдорини аниқлаган ҳолда уларни сотиш муддатлари бўйича 1999 йил 10 январгача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакилларини ўқитиш дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин уларни ўқитиш жадвалини тасдиқласин ва ўқитишни ташкил этсин;

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд, тижорат билан биргаликда тижорат банкларида 1999 йилги кредит дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун ҳар бир кредит линияси бўйича кредитлар бериш шартларини кенг тадбиркорлар доирасига етказган ҳолда шу йил охиригача кредит линиялари очилишини таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар:

мулкида давлат улуши бўлган истиқболсиз ва 1999 йилда банкрот қилинадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини;

мулкида давлат улуши бўлган ва санация қилинадиган ёки қайта ихтисослаштириладиган корхоналар рўйхатини шунингдек уларни молиявий соғломлаштириш дастурини шу йилнинг 1 декабригача тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасига киритсинлар кейинчалик Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этсинлар.

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссияси 1999 йилда мулкида давлат улуши бўлган корхоналарни тугатиш санация қилиш ва қайта ихтисослаштириш дастурини 1999 йил 1 январгача кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари илгари йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдиришни таъминлашни назарда тутган ҳолда шу йил IV чоракда экспортга маҳсулот жўнатишнинг аниқлаштирилган жадвалларини бир ҳафта муддатда тасдиқласинлар.

Жорий йилда маҳсулот экспорт қилиш бўйича қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва маҳсулотни юклаб жўнатишнинг белгиланган жадваллари бажарилиши учун шахсий жавобгарлик вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар ва компаниялар раҳбарлари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маҳсулотни юклаб жўнатишнинг кўрсатиб ўтилган жадваллари бажарилиши мониторингини таъминласин.


6. Маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилишини ва уларнинг бажарилишини ҳамда моддий-техника ресурслари билан таъминлашни назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ вазирликлар, идоралар, корпорациялар ва уюшмалар билан биргаликда 1999 йилда маҳсулотлар ҳом ашё ва материалларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг прогноз балансларидан келиб чиқиб товар ишлаб чиқарувчилар томонидан келгуси йил учун буюртмалар портфели ўз вақтида шакллантирилиши юзасидан комплекс чора-тадбирларни таъминласин.

1999 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш ишларининг бориши 1998 йил ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1998 йилги Инвестиция дастури бажарилишининг кутилаётган якунларини маблағ билан таъминлашнинг реал манбалари мавжудлигини ва республика иқтисодиётини таркибий қайта қуришнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 1999 йилги Инвестиция дастурини ишлаб чиқсин ва шу йил 20 ноябрда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий молия органлари, бюджет муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига истеъмол қилинадиган электр-энергияси, коммунал хизматлар, нефть маҳсулотлари, алоқа хизматлари ва бошқа харажатлар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетга солиқлар ва тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш ҳисобига ўзаро қарзларни узиш баённомаларини расмийлаштириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш амалиётини давом эттирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ў. Султонов





















Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск