ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1998 й. 461-сон "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.1998 й.

N 461


АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорини бажариш шунингдек коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда мулкчиликнинг турли шаклларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш асосида уларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бозор иқтисодиёти шароитларида коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси асосида коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш минтақавий комплекс дастурларини ишлаб чиқсинлар;

хусусий уйлар ва кўп квартирали уйлардаги квартиралар эгалари маблағлари ҳисобига хизмат кўрсатиладиган уйлар ёнидаги ҳудудлар чегараларини 1998 йил охиригача белгиласинлар айни бир вақтда уй-жойлардан фойдаланиш хўжалик ҳисобидаги ташкилотларнинг фаолият кўрсатиш чегараларини ер участкаларидан фойдаланувчиларни уларнинг ушбу участкаларни биргаликда сақлаш бўйича ўзаро муносабатларини белгиласинлар;

уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар ва шу асосда уларни тўлиқ хўжалик ҳисобига ўтказишни 1998 йил охиригача тугалласинлар;

кўп квартирали барча уй-жойлар ичкарисида иссиқлик газ сув истеъмолини ҳисобга олувчи ва тартибга солувчи приборларни ўрнатиш ишларини 2000 йилгача тугалласинлар. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу ишларни мaблaғ билан таъминлаш манбаларини аниқласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини тўлиқ таъмирлашнинг 2005 йилгача бўлган давлат аниқ дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин бунда маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилашни ҳамда таъмирлашдан кейин уларни уй-жой эгаларининг тўлиқ қаровига беришни ҳисобга олсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда лифт хўжалигини сақлаш ва таъмирлаш масалаларини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва уларни маблағ билан таъминлаш манбалари юзасидан таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Шаҳар хўжалиги иқтисодиёти уни ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш" мутахассислиги бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқласинлар ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида уларни тайёрлаш юзасидан таклифлар киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорининг 2 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Хамидов эиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






























Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск