Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1999 й. 82-сон "Чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1999 й.

N 82



ЧОРВАЧИЛИКДА НАСЛЧИЛИК

ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш, наслчилик ишларини такомиллаштириш асосида моллар маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзчорванаслбирлашма" таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг:

Ўзбекистон чорвачиликда наслчилик иши бўйича республика ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида 1-иловага мувофиқ "Насл-хизмат" наслдор моллар чорвачилиги уюшмасини ташкил этиш;

уюшмага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларни, акциялар пакетларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ тақсимлаган ҳолда, очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.


2. Қуйидагилар "Насл-хизмат" уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

наслчилик ва селекция ишларини олиб бориш, республиканинг табиий-иқлим шароитлари учун молларнинг маҳсулдор зотларини яратиш;

чорва моллари наслдор буқаларининг чуқур музлатилган уруғини етиштириш, сақлаш ва сотиш;

мулкчиликнинг турли шаклларидаги чорвачилик хўжаликларига наслчилик ишлари бўйича сервис хизмати кўрсатиш;

наслдор моллар тайёрлаш ва сотиш;

молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;

наслдор моллар кўргазмаларини ва ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

молларни қочирувчи техниклар ва молларнинг насли бўйича маҳсулдорлигини ҳисобга олувчи мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


3. Белгилансинки:

"Насл-хизмат" уюшмасининг устав фонди тугатилаётган Ўзчорванаслбирлашманинг мол-мулки, уюшма қатнашчиларининг таъсис бадаллари ҳисобига шаклланади;

"Насл-хизмат" уюшмасининг хўжалик фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан унинг бошқарув аппарати харажатлари ўз хўжалик фаолияти ва хизматлар кўрсатиш ҳисобига амалга оширилади;

"Насл-хизмат" уюшмаси шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича Ўзчорванаслбирлашманинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Белгилансинки:

акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар "Насл-хизмат" уюшмасига ишончли бошқарувга берилади;

акциялар эмиссия проспектларига мувофиқ сотилгунга қадар улар ҳам акцияларнинг давлат пакетига киради ва уюшманинг ишончли бошқарувида бўлади;

"Насл-хизмат" уюшмаси ўз таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларини унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетларига мувофиқ бошқаради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Насл-хизмат" уюшмаси билан ишончли бошқарув шартномаси тузсин.


5. Уюшма бошқаруви ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони 16 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.

Белгилансинки, "Насл-хизмат" уюшмаси раҳбарлари белгиланган тартибда муассислар умумий йиғилишида сайланадилар.

6. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази "Насл-хизмат" уюшмаси билан биргаликда:

давлат наслчилик заводларида урчитиладиган районлаштирилган зотли моллар билан наслчилик ишларини олиб боришни ислоҳ қилиш;

Ўзнаслчиликкорхона банкида мавжуд бўлган наслчилик материалидан (буқаларнинг музлатилган уруғидан) наслчилик хўжаликлари урғочи молларида жадал фойдаланиш;

урчитишнинг илғор биотехнология усулларини, келиб чиқишнинг ишончлилигини иммуногенетик назорат қилишни, замонавий электрон-ҳисоблаш техникаси негизида наслчилик ишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

ички ресурслардан (дон ва пахтани қайта ишлаш корхоналари чиқитларидан) фойдаланиш ҳисобига молларнинг турли ёш гуруҳлари учун емга қўшимчаларнинг янги турларини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсин.


7. "Насл-хизмат" уюшмаси селекция-наслчилик ишларини яхшилаш ва такомиллаштириш ҳамда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек қора-ола молларни урчитиш бўйича мавжуд наслчилик заводлари урғочи молларининг бош сонини кўпайтириш учун Қашқадарё вилоятининг Манғит ва Тошкент вилоятининг Олмалиқ кон-металлургия комбинати наслчилик хўжаликларида етиштирилган зотдор буқалардан шартнома асосида кенг фойдалансин.


8-9. Махфий.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарига, деҳқон ва фермер хўжаликларига ветеринария ва зоотехника хизматлари кўрсатиш, қорамолларни сунъий қочириш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш мақсадида жойларда зооветеринария пунктлари сонини 3-иловага мувофиқ 2000 йилда 1585 тага етказсинлар. Уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар, зарур асбоб-ускуналар ва приборлар билан жиҳозласинлар.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 февралдаги

82-сон қарорига

1-ИЛОВА



Насл-хизмат уюшмаси таркибига кирувчи

хўжалик юритувчи субъектлар

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Корхоналар номи, жойлашган ўрни


Мулкчиликнинг

амалдаги шакли


Мулкчилик-

нинг таклиф

этилаётган шакли


1.

Ўзбекистон республика наслчилик корхонаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод шаҳарчаси


Давлат мулки


ОАЖ***


2.

Насл-тухум наслчилик корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Пристань шаҳарчаси


Жамоа мулки


ОАЖ


3.

Андижон вилояти наслчилик корхонаси, Асака тумани, Янгисор шаҳарчаси


ОТАЖ*


ОАЖ


4.

Жиззах вилояти наслчилик корхонаси, Жиззах шаҳри, Дорожний шаҳарчаси


Жамоа мулки


ОАЖ


5.

Бухоро вилояти наслчилик корхонаси, Бухоровилчорва-насл Бухоро шаҳри, Қизилқум кўчаси, 22


ОТАЖ


ОАЖ


6.

Қашқадарё вилояти наслчилик корхонаси, Қарши шаҳри, Шайхали шаҳарчаси


Давлат мулки


ОАЖ


7.

Навоий вилоят Чорванасл наслчилик корхонаси, Навоий шаҳри, Амир Темур кўчаси, 44


Жамоа мулки


ОАЖ


8.

Наманган вилояти Чорванасл наслчилик корхонаси, Уйчи тумани, Якқурғон қишлоғи, Навоий кўчаси, 7


Жамоа мулки


ОАЖ


9.

Сурхондарё вилояти наслчилик корхонаси, Денов шаҳри, Юрчи шаҳарчаси, Усмонов кўчаси, 22


Жамоа мулки


ОАЖ


10.

Самарканд вилояти наслчилик корхонаси, Самарканд тумани, Зарафшон жамоа хўжалиги


МЧЖ**


ОАЖ


11.

Сирдарё вилояти наслчилик корхонаси, Гулистон шаҳри, Fафур Fулом кўчаси, 1


Давлат мулки


ОАЖ


12.

Тошкент вилояти Чорванаслхизмат наслчилик корхонаси, Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Нигора 3-тор кўча,37


МЧЖ


ОАЖ


13.

Фарғона вилояти Насл наслчилик корхонаси, Олтиариқ тумани, Эски араб қишлоғи, Ўзбекистон кўчаси; 44


Жамоа мулки


ОАЖ


14.

Хоразм вилояти наслчилик корхонаси, Урганч тумани, Fалаба қишлоғи


Давлат мулки


ОАЖ


*) ОТАЖ - очиқ турдаги акциядорлик жамияти

**) МЧЖ - масъулияти чекланган жамият

***) ОАЖ - очиқ акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 25 февралдаги

82-сон қарорига

3-ИЛОВА



1999-2000 йилларда зооветеринария

пунктларини ташкил этиш

   


Зооветеринария пунктлари сони


1998 йил


1998 йил


1999 йил


2000 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


50

50

54

58

вилоятлар:






Андижон


172

172

175

178

Бухоро


119

119

122

125

Жиззах


62

62

66

70

Қашқадарё


177

177

180

183

Навоий


150

150

153

156

Наманган


132

132

135

138

Самарқанд


139

139

142

145

Сурхондарё


97

97

100

103

Сирдарё


60

60

64

68

Тошкент


128

128

131

134

Фарғона


81

81

84

87

Хоразм


113

113

116

119

Тошкент шаҳри


15

15

18

21

Жами:


1495

1495

1540

1585

       




































Время: 0.1485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск