ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 26.06.2015 й. 2690-сон билан рўйхатга олинган “Саноатгеоконтехназорат” ДИ бошлиғининг 10.06.2015 й. 59-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 26 июнда 2690-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда

ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2015 йил 10 июндаги

59-сонли буйруғига

ИЛОВА



Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини

инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли "Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) - ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда;

ИНМ айланиши субъекти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ИНМ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;


радиоактив моддалар - ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;

радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар.


2. ИНМлар инвентаризациядан қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

республика, идоравий ва минтақавий даражада ИНМлар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг бирламчи маълумотини шакллантириш;

ИНМ айланиши субъектларида ИНМнинг мавжуд миқдорини аниқлаш;

ИНМнинг нобудгарчилиги, улардан рухсат берилмаган фойдаланиш ва уларни талон-торож қилишнинг олдини олишни таъминлаш;

ИНМнинг мавжудлиги ва улар сақланадиган жойларнинг ўзгариши тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга холисона ва ишончли ахборот тақдим этиш.



2-БОБ. ИНМларни ИНВЕНТАРИЗАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


3. ИНМ айланиши субъектлари томонидан:

радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар - йилига бир марта;

радиоактив чиқиндилар ва улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар ҳамда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар - беш йилда бир марта инвентаризациядан ўтказилиши керак.


4. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, у тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бутунлай тўхтатилган, ўғирлик, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар турган ёки сақланадиган пунктларга (жойларга) рухсат берилмаган таъсир ўтказиш аниқланган тақдирда, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари бартараф қилингандан кейин радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар навбатдан ташқари инвентаризациядан ўтказилади.


5. Инвентаризациядан ўтказишдан олдин ИНМ айланиши субъекти раҳбари ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш учун масъул шахслар тайинланади ва ИНМлар билан муомалада бўлиш учун етарли малакага эга бўлган мутахассислардан ташкил топган ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш комиссиясини шакллантиради.


6. ИНМ айланиши субъекти томонидан инвентаризациядан ўтказишда:

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори ҳамда ҳолати аниқланади;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар билан солиштирилади;

радиоактив моддаларнинг уларнинг паспорт ҳужжатларидаги маълумотларига мувофиқлиги текширилади;

ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўлдирилади ва уларнинг юборилиши таъминланади.


7. ИНМ айланиши субъектлари томонидан:

радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот - мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда;

радиоактив чиқиндилар ҳамда улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот - мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот - мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


8. ИНМ айланиши субъектлари томонидан ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кузатув хати билан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига жорий йилнинг 1 февралигача юборилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойларни

инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича

МАЪЛУМОТ


ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _______


1-шакл

Т/р

Радио-

актив

модда-

нинг тури


Радио-

актив

моддага

берилган

завод

рақами

Радио-

актив

модда-

нинг

паспорт

рақами

Радио-

актив

модда-

нинг

ишлаб

чиқарилган

вақти

Радио-

актив

модданинг

яроқлилик

муддати

(йил, ой

ёки кун)


Радио-

актив

модда-

нинг

бош-

ланғич

активлиги

(Бк)


Радиоактив

модданинг

радионуклид

таркиби


Радио-

актив

модда-

нинг ҳимоя

контейнери

тури ва

завод

рақами

Радио-

актив

модданинг

жойлашган

жойи


номи


улуши

(фоиз)



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10










Ташкилот (корхона) раҳбари:






(Ф.И.О.)


(имзо)


Шаклни тузган шахс:







(Ф.И.О.)


(имзо)


(телефон/факс

рақами)

Шакл тўлдирилган сана:

_______ йил ____ _____________





(йил) (кун) (ой)




Маълумот ҳажми _____ варақ.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Радиоактив чиқиндилар ҳамда улар сақланадиган

ва кўмиладиган пунктларни инвентаризациядан

ўтказиш натижаси бўйича

МАЪЛУМОТ

ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _______


2а-шакл (радиоактив чиқиндилар сақланадиган

ва кўмиладиган пунктлар бўйича умумий маълумот)

Т/р

Радиоактив

чиқиндилар

сақланади-

ган ва

кўмиладиган

пунктларнинг

номи

Пункт-

нинг

ишга

туши-

рилган

санаси

Пункт

эгал-

лаб

турган

ҳудуд

(кв.м)

Пунктлардаги радиоактив

чиқиндилар сақланадиган

омборхона (сиғим)лар сони

Пунктлардаги радиоактив

чиқиндилар сақланадиган

омборхона (сиғим)ларнинг

умумий лойиҳавий ҳажми

(куб.м)


Омборхона (сиғим)ларда

сақланадиган радиоактив

чиқиндиларнинг умумий

миқдори

(дона/куб.м)


қаттиқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун

суюқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун

газ

ҳоли-

даги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун

қаттиқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун


суюқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун


газ

ҳоли-

даги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун

қаттиқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун


суюқ

ҳолдаги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун

газ

ҳоли-

даги

радио-

актив

чиқин-

дилар

учун


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12














2б-шакл (радиоактив чиқиндилар сақланадиган ва кўмиладиган

пунктлардаги омборхона (сиғим)лар бўйича маълумот)

Т/р

Омбор-

хона

(сиғим)-

нинг

тартиб

рақами

Омбор-

хона

(сиғим)-

нинг

лойиҳа-

вий

ҳажми

(куб.м)

Омбор-

хона

(сиғим)-

да сақла-

надиган

радиоактив

чиқинди-

ларнинг

тури

(қаттиқ,

суюқ ёки

газ)


Омбор-

хона

(сиғим)да

сақлана-

диган

радио-

актив

чиқин-

диларнинг

миқдори

(дона/куб.м)

Омбор-

хона

(сиғим)да

сақлана-

диган

радио-

актив

чиқин-

диларнинг

солиштирма

активлиги

(Бк/кг)

Омбор-

хона (сиғим)

нурлани-

шининг

доза қуввати

(мкГр/соат)

Омборхона (сиғим)нинг

муҳандислик ҳимоя барьерлари

характеристикалари

девори

поли

шифти

ма-

те-

ри-

али

қа-

лин-

лиги

(см)

ма-

те-

ри-

али

қа-

лин-

лиги

(см)

ма-

те-

ри-

али

қа-

лин-

лиги

(см)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12












Ташкилот (корхона) раҳбари:






(Ф.И.О.)


(имзо)


Шаклни тузган шахс:







(Ф.И.О.)


(имзо)


(телефон/факс

рақами)

Шакл тўлдирилган сана:

_______ йил ____ _____________





(йил) (кун) (ой)




Маълумот ҳажми _____ варақ.






Йўриқномага

3-ИЛОВА



Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар

айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган

радионуклидлар билан зарарланган ҳудудларни

инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича

МАЪЛУМОТ

ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _______


3-шакл

Т/р

Зарар-

ланган

ҳудуднинг

номи

(рақами)

Зарар-

ланган

ҳудуд

май-

дони

(кв.м)

Зарар-

ланган

ҳудуднинг

юзасидан

1 м баланд-

ликда

(узоқ-

ликда)ги

нурланиш-

нинг ўртача

доза

қуввати

(мкЗв/соат)

Зарар-

ланган

ҳудуднинг

юзасидан

1 м

баланд-

ликда

(узоқ-

ликда)ги

нурланиш-

нинг макси-

мал доза

қуввати

(мкЗв/соат)

Зарарланган ер майдонининг радионуклид таркиби

радио-

нуклид-

нинг

номи


ҳажмий активлиги (Бк/куб.м)

солиштирма активлиги (Бк/кг)

ўртача


максимал


ўртача


максимал


альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13















(3-шаклнинг давоми)

Зарарланган сув ҳавзасининг радионуклид таркиби

радио-

нуклиднинг

номи

суюқ фазанинг солиштирма

активлиги (Бк/л)

сув тубидаги чўкмаларнинг

солиштирма активлиги (Бк/кг)

ўртача


максимал

ўртача

максимал


альфа-

актив-

лик


бета-

актив-

лик


альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

альфа-

актив-

лик

бета-

актив-

лик

14

15


16

17

18

19

20

21

22









Ташкилот (корхона) раҳбари:






(Ф.И.О.)


(имзо)


Шаклни тузган шахс:







(Ф.И.О.)


(имзо)


(телефон/факс

рақами)

Шакл тўлдирилган сана:

_______ йил ____ _____________





(йил) (кун) (ой)





Маълумот ҳажми _____ варақ.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 29 июнь, 25-сон, 336-модда



























Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск