ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2015 й. 166-сон “Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2015 й.

N 166



ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ ВА ҚУТҚАРУВ

ТУЗИЛМАЛАРИ ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилишнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган суғурталанувчиларнинг суғурта мукофотларини тўлаш бўйича харажатларини молиялаштириш Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

қутқарув хизматига эга бўлган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт;

қутқарув хизматини янгидан ташкил этишаётган юридик шахслар ёки қутқарув тузилмаси Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ бундай хизмат ёки тузилма ташкил этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишлари шарт.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 29 июнь, 25-сон, 328-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 49-модда



















Время: 0.1324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск