язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.1999 й. 506-сон "Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.1999 й.

N 506


РЕСПУБЛИКА ЎРМОНЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ МЕЪЁРИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 июлдаги 356-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш қоидалари 1, 2 ва 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда идоравий ўрмон фондига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ў. Султонов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 68-модда.