Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1999 й. 517-сон "Имом Абу Мансур ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1999 й.

N 517




ИМОМ АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 1130 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Калом илмининг асосчиларидан бири, ҳадис ва фикҳ оламининг равнақига улкан ҳисса қўшган йирик аллома, буюк ватандошимиз Абу Мансур ал-Мотуридий илмий-диний меросининг халқимиз маънавий-руҳий ҳаётидаги беқиёс ўрни ва мамлакатимиз кенг жамоатчилиги таклифларини ҳисобга олиб ҳамда ушбу меросни авайлаб асраш, қадрлаш ва жамиятнинг баркамол кишиларини тарбиялашда ундан оқилона фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси ва жамоат ташкилотларининг 2000 йилда Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмтаси таркиби ҳамда Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий мақбарасини реконструкция қилиш;

мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш-консервация қилиш бўйича белгиланган тартибда таклиф тайёрласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда "Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётлар режасига киритсин.


5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почга маркалари ва хатжилдлар чиқарсин.


6. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва илмий фаолиятини, юбилейга тайёргарликнинг боришини кенг ёритсинлар.


7. Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўэбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилот ва жисмоний шахсларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 3 декабрдаги

517-сон қарорига

1-ИЛОВА



Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

бўйича республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Мансуров А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


Рўзиев Э.

-

Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Шодиев Б.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, масъул котиб


Абдуллаев Ф.

-

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


Баҳромов А.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий


Болиев А.

-

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби


Жўраев Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти


Иброҳимов Н.

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори


Комилов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Кўчимов Д.

-

Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси


Мурод Муҳаммад Дўст


-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори


Мунавваров З.

-

Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг раиси


Носиров А.

-

Самарқанд шаҳри ҳокими


Орипов А.

-

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси


Парпиев Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Рўзметов А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


Собиров Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


Тўлаганов К.

-

Тошкент шаҳри ҳокими


Хайруллаев М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори


Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


  

Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 3 декабрдаги

517-сон қарорига

2-ИЛОВА



Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари

РЕЖАСИ

  

Т/р


Бажариладиган ишлар


Бажариш

муддати

Бажариш учун масъуллар

  

1. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ


1.

Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий қабрини таъмирлаш, замонавий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган мақбарасини барпо этиш


2000 йил

август

Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

Янги мақбарани қуриш смета лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш


1999 йил

декабрь


Маданият ишлари вазирлиги


3.

Мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш


2000 йил

июль

Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


2. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

1.

"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш


2000 йил

октябрь

Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси


2.

Имом ал-Мотуридий ва унинг даври маданияти, илм-фаннинг ривожланиши ҳақидаги ҳужжатли маълумотларни тўплаш


йил

давомида

Фанлар академияси

3.

Ўзбекистондаги чет эл дипломатик корпуслари вакиллари билан республика зиёлилари, дин арбоблари ва олимларнинг юбилейга бағишланган ижодий учрашувларини ўтказишни тайёрлаш


2000 йил

январь-август

Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети


3. НАШР ИШЛАРИ

1.

Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш


2000 йил

январь

Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Олтин мерос", Имом ал-Бухорий жамғармалари


2.

Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почта маркаси, конвертлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар эскизлари ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш режа жадвалларини тузиш ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш

2000 йил

февраль

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Олтин мерос", Имом ал-Бухорий жамғармалари, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги


3.

"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуидаги илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш


2000 йил

май

Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси


4.

Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритиш


2000 йил

июль

Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни


4. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш


2000 йил

сентябрь

Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита


2.

Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишлаб Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом олий маъҳадида илмий-амалий анжуман ўтказиш


1999 йил

декабрь -

2000 йил

август

Тошкент ислом университети, Тошкент ислом олий маъҳади


3.

Имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш


2000 йил

давомида

"Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши


4.

Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш


Йил

давомида

"Ўзтелерадио" компанияси


5. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

1.

Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш ва баён қарорлари ижросини назорат қилиш


Доимий

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси


2.

Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш


йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар,  Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, идоралар, жамоат ташкилотлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси


3.

Юбилей муносабати билан савдога чиқариладиган эсдалик совғалари, ёдгорлик буюмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш


2000 йил

май


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" компанияси, Давлат матбуот қўмитаси


4.

Имом ал-Мотуридий ва унинг ижодий фаолияти ҳақидаги асарлар рўйхатини тайёрлаш учун Фанлар академияси ҳузурида экспертлик гуруҳини тузиш


1999 йил

декабрь


Тошкент ислом университети, Фанлар академияси


5.

"Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни" мавзуида ўтказиладиган халқаро анжуманнинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш


2000 йил

февраль


Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги


6.

Халқаро анжуманга таклиф этиладиган хорижий иштирочиларнинг рўйхатини, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастурини, шу жумладан, қуйидагиларни ташкилий қўмита тасдиғига киритиш:

- хориж ва МДҲ мамлакатлари қатнашчилари рўйхати;

- Ўзбекистондан иштирок этадиган олимлар ва дин арбоблари рўйхати;

- қабул маросими иштирокчилари рўйхати;

- дипломатик корпуслар вакиллари рўйхати;

- расмий делегация аъзолари рўйхати;

- оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати;

- кутиб олиш ва кузатиш тартиби;

- эсдалик совғалари рўйхати

2000 йил

июль

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси

7.

Тошкент аэропортининг VIP зали орқали халқаро анжуман иштирокчиларини аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш


2000 йил

сентябрь

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети, Фанлар академияси; Дин ишлари бўйича қўмита


8.

Халқаро анжуман иштирокчилари ва меҳмонларни транспорт воситалари билан таъминлаш:

- авиачипталарга буюртма бериш;

- авиарейсларни аниқлаш;

- авиачипталарни сотиб олиш;

- автотранспорт воситаларига буюртма бериш


2000 йил

сентябрь


Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


9.

Халқаро анжуман иштирокчиларига таклифномалар жўнатиш


2000 йил

март


Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита


10

Халқаро анжуман иштирокчилари учун расмий қабул маросими


2000 йил

сентябрь


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, "Ўзбексавдо" компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги


6. РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР

1.

Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2000 йил

январь

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

Имом ал-Мотуридий меъморий мақбарасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш


1999 йил

декабрь


Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги























Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск