Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.1999 й. 523-сон "Муборак Ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.1999 й.

N 523




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 22.02.2021 й. 87-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтийз ва зарур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2000 йилги ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Зиёратчилар рўйхати фуқароларни ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари орқали кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузилсин.


2. 2000 йил ҳаж сафарини ташкил этишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Ф.Собиров) ёрдам кўрсатсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Рўзметов) 2000'йил март-апрель ойларида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг ҳаражатларини камайтириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Реслубликаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда, расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия .Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан кўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида руй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З.Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1380 (бир минг уч юз саксон) АҚШ долларини имтиёзли - воситачилик хақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таьминласин.

Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ташқи иқисодий фаолият Миллий банкидаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий, фаолият миллий банкининг, чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул утказиш йўли билан амалга оширади.


9. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси (Ф.Муллажонов) ҳажга борувчи фуқаролар ва ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳининг сафар ҳаражатлари учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 5.283.168 (беш миллион икки юз саксон уч минг бир юз олтмиш саккиз) ақш долларини сотишни таъминласин.


10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини,  уни амалга оширишнинг тартиб қоидаси , муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бериш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон республикаси Бошвазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




























Время: 0.2243
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск