Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1999 й. 545-сон "Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1999 й.

N 545




ТЕРМИЗ ШАҲРИНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Термиз шаҳрининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган алоҳида ўрнини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1999 йил ноябрь ойида Парижда ўтган 30-сессияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қароридан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЮНЕСКО Бош конференцияси 30-сессиясининг Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини 2001 йилда ЮНЕСКО раҳнамолигида дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин.


2. Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддатда Термиз шаҳри юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси ЮНЕСКО эксперт мутахассислари билан биргаликда Термиз шаҳрининг асосий туристик йўналишида жойлашган ноёб тарихий-маданий обидаларни 2000-2001 йилларда таъмирлаш ва ободонлаштириш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар.

Дастурда 2000-2001 йилларда бажариладиган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва улар учун тегишли маблағ ажратилсин.


4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Термиз шаҳрини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада. яхшилаш, алоқа-транспорт, соғлиқни сақлаш ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киритсин.


5. "Ўзбектуризм" миллий компанияси хорижий ва маҳаллий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини кўрсин, хорижий сайёҳларни мамлакатимизнинг, хусусан Сурхон воҳасининг тарихий-маданий мероси билан таништириш чора-тадбирларини белгиласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Термиз шаҳрининг миллий маданиятимиз тарихида тутган ўрни ҳақида илмий, илмий-оммабоп нашрларни, турли тақвим ва буклетларни, китоблар ва бошқа асарларни чоп этишни режалаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 2001 йилда Термиз шаҳрида "Термиз шаҳрининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган почта маркалари ва хатжилдлар чиқарсин.


9. "Ўзбеккино" компанияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги тўғрисида ҳужжатли фильм яратишни ўз режасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Термиз шаҳри юбилейини ўтказиш учун 2000-2001 йиллардаги тайёргарлик ишларини бажаришга ҳар йили белгиланган тартибда маблағ ажратсин, шу жумладан Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан, шунингдек вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик бадаллари ҳисобига қопланишини назарда тутсин.


11. "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА ва оммавий ахборот воситалари Термиз шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, Сурхон воҳасининг ўзига хос санъатини тарғиб этувчи видео, телефильмлар яратишни, юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини кенг ёритишни таъминласинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 27 декабрдаги

545-сон қарорига

ИЛОВА



Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика

ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

   

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Исаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


Норалиев Ж.Н.

-

Сурхандарё вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Шодиев Б.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, маъсул котиб


Абдуллаев Ф.

-

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Болиев А.

-

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби


Воҳидов Р.Қ.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


Жўраев Х.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Жўраев Т.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти


Зайнутдинов И.А.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


Икромов А.

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


Йўлдошев Ж.F.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Комилов А.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Кўчимов А.

-

Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси


Жалолов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Муҳамедов F.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири


Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Парпиев Б.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Рўзметов А.F.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бош директори


Сидиқназаров Қ.М.

-

"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раиси


Тўхтаев А.Р.

-

Архитекторлар уюшмаси раиси


Умаров Х.У.

-

Термиз шаҳри ҳокими


Файзиев З.О.

-

"Ўзбексавдо" компанияси раиси


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юнусов Т.М.

-

"Ўзбеккино" компанияси раиси


Fуломов С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Қўзиев Т.К.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


     

     

Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.


































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск