Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси (ЎзР ВМ 03.11.1998 й. 461-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасннинг

1998 йил 3 ноябрдаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал

хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


I. АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ

АҲВОЛИ ВА УНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ


Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий қайта ўзгартиришларнинг узвий таркибий қисми ҳисобланади ва у яратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий асосда рўёбга чиқарилмоқда.

Аҳолига уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида", "Давлат уй-жой сиёсати асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида", "Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларини Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиши тўғрисида" 1994 йил 7 февралдаги 54-сон "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарорларини ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни рўёбга чиқариш доирасида амалга оширилмоқда қабул қилинган қарорларга мувофиқ аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларининг бозор муносабатларига ўтиши жараёни бошланди.


1. Уй-жойлардан фойдаланиш хўжалиги соҳасида тўлиқ хўжалик ҳисобида 109 та уй-жойлардан фойдаланиш корхоналари ишламоқда 181 та оилавий ва жамоа пудрати бригадалари фаолият кўрсатмокда бошқарувнинг оралиқ буғинлари уй-жой трестлари амалда тугатилди, муқобил хизматларни ташкил этиш уй-жойларга кириш жойларида совуқ ва иссиқ сув газ иссиқлик энергиясини ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.


2. Сув таъминоти ва канализация соҳасида "Ўзсувканал" ишлаб чиқариш бирлашмаси тугатилди вилоятлар сув қувурлари канолизация бошқармалари янгидан ташкил қилинган ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари таркибига ўтказилди. Сувни ҳисоблаш приборлари билан саноат объектларининг 90 фоизи ва ижтимоий-маиший соҳа объектларининг 68 фоизи қамраб олинган.


3. Газ таъминоти соҳасида "Ўзбекгаз" ишлаб чиқариш бирлашмаси тугатилган, тугалланган балансга эга бўлган газ таъминоти ва газлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги бош бошқармалар ташкил этилган. Тармоқларда газ исрофгарчилигига ортиқча ёнишлар ва шу кабиларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари кўрилмоқда.


4. Иссиқлик таъминоти соҳасида "Ўзиссиқликкоммунэнергия" РИБ тугатилди унинг вилоятлардаги бўлинмалари ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмалари таркибига ўтказилди. Акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилаётган хўжалик ҳисобидаги иссиқлик таъминоти ташкилотларини шакллантиришга доир тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришдаги капитал фойдаланиш харажатларини камайтириш бўйича тажриба ишлари олиб борилмоқда.


5. Ободонлаштириш соҳасида аҳлатхоналарни ижарага бериш амалга оширилмоқда Тошкент шаҳрида ягона буюртмачи хизмати ташкил қилинган махсус машиналарнинг бир қисми ҳайдовчиларга ижарага берилган. Кўкаламзорлаштириш корхоналарини хусусийлаштириш бошланди.


6. Коммунал хизмат кўрсатиш тизимига кирувчи саноат ҳамда бошқа корхона ва ташкилотлар хусусийлаштирилмоқда. Шу билан бирга коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш паст суръатларда амалга оширилмоқда. Хизматлар кўрсатишда монополизм ва муқобилсизлик сақланиб қолмоқда, хизматлар қийматини шакллантиришда харажат механизмига хизматлар кўрсатиш харажатларини камайтириш ва сифатини ошириш учун иқтисодий рағбатлари бўлмаган бошқарувнинг маъмуриятчилик усулларига бошқариш ва хизмат кўрсатиш функцияларини қўшиб олиб бориш хусусиятига эга бўлган давлат корхоналари ҳали ҳам устунлик қилмоқда. Истеъмолчиларнинг тўлиқ интизоми паст ресурслар сарфини ҳисобга олишнинг зарур даражаси таъминланмаган тармоқдаги кўплаб корхоналарнинг молиявий аҳволи қониқарсизлигича қолмоқда.

Қуйидагилар коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тармоқни ўз харажатларини ўзи қоплашга, зарар кўрмасдан фаолият кўрсатиш тартибига босқичма-босқич ўтказиш, нарх белгилашда харажат механизмини бартараф этиш, рақобат муҳитини ва муқобил тузилмаларни яратиш;

Мулкчиликнинг кўп шакллилигини ва тармоқ фаолият кўрсатишнинг бозор тамойилларини таъминлашга йўналтирилган институционал қайта ўзгартиришларни амалга ошириш;

Комуннал хизмат кўрсатиш соҳасида муносабатларни давлат томонидан янада такомиллаштириш, уй-жой фондининг, комуннал тизимларнинг аҳволи ва сақланиши устидан давлат назоратининг самарали механизмини ишлаб чиқиш;

Ресурслардан оқилона фойдаланишни, манбааларни тежашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадли илмий-техникавий ва иқтисодий сиёсатни ўтказиш.

Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришни қуйидаги асосий йўллар билан амалга ошириш назарда тутилмоқда:

коммунал хизмат кўрсатишнинг мавжуд тизимини босқичма-босқич қайта ташкил этиш бошқариш ва назорат қилиш тизимини тамиллаштириш, коммунал корхоналарнинг ўз функционал вазифаларни ҳал этишдаги иқтисодий мустақиллигини ва жавобгарлигини ошириш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш монополиядан чиқариш жараёнларинн янада чуқурлаштириш бажарувчиларни танлов бўйича танлаш ва муқобил корхоналарни ривожлантириш асосида ҳамма жойда шартномавий муносабатларга ўтиш нарх белгилашнинг бозор тизимини шакллантириш;

тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш уни ривожлантиришга муқобил инвестицияларни жалб қилиш, хизматлар кўрсатишнинг иқтисодий тизимларини жорий этиш;

коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари меҳнатини paғбaтлaнтиришнинг кучли асосланган механизмини ишлаб чиқиш билан уйғун ҳолда аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг иқтисодий шаклларига ўтишни давлат томонидан тартибга солишнинг шакл ва усулларини унинг меъёрий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш;

имтиёзларнинг мавжуд тизимини тартибга солиш, уй-жой-коммунал муносабатларни тартибга солиб боришда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.



II. КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


Концепцияда коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида бошқариш ва хизмат кўрсатиш функцияларини ажратиш шу асосда:

мулк эгаси ва (ёки) бошқарувчи ташкилот (буюртмачи);

коммунал хизматларни амалга оширувчи пудрат ташкилотлари (етказиб берувчилар);

коммунал муносабатлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ваколати берилган органлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш назарда тутилади.

Қуйидагилар бундай механизмни яратишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:

коммунал муносабатлар қатнашчиларининг юридик ва хўжалик мустақиллигини мулкий жавобгарлигини таъминлаш;

мулкчилик шаклларининг кўп хиллигини ривожлантириш шу жумладан уй-жой мулкдорлари ширкатларини тузиш уй-жой фонди хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини ташкил этиш;

мулкни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича хизмат, нарх белгилашнинг бозор тамойилларига ўтиш, иқтисодий муносабатлар қатнашчилари томонидан яшаш шароитлари ва кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган стандартлари таъминланиши хизматларга ўз вақтида ҳақ тўланиши шартнома мажбуриятларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Уй-жой фонди мулкдорига қуйидаги функциялар юкланади:

уй-жой фондининг сақланишини таъминлаш ва уй атрофини зарур даражада сақлаш ушбу мақсадларга мўлжалланган харажатларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш;

уй-жой фондини яшаб турган шахсларни ҳисобга олиш рўйхатдан ўтказиш ва паспорт ҳисобга олиш ишларини юритиш;

уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича тегишли пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузиш ушбу ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминлаш.

Мулкдор уй эгаси ушбу функцияларни ўзи бажаришга ёхуд бошқарув функциясини шартнома асосида ихтисослаштирилган бошқарувчи ташкилотга (буюртмачи хизмати) беришга ҳақлидир. Бошқарувчи ташкилот давлат ташкилоти ҳам мулкчиликнинг бошқа шаклидаги ташкилот ҳам бўлиши мумкин.

Пудрат шартномасида қайд этилган ишлар ва хизматлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши хизмат кўрсатувчи пудрат ташкилотининг функцияси ҳисобланади. Бунда пудрат ташкилотлари рўйхатдан ўтказиш ҳисобга олиш функцияларини паспорт ҳисобга олиш ишларини аҳолидан тўлов йиғишни имтиёзлар ва субсидияларни расмийлаштиришни бошқарувчи ташкилотга (буюртмачи хизматига) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берган ҳолда бу ишлардан озод қилинади.

Ушбу механизмни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида барча уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини уларга давлат мулки бўлган мол-мулкни хўжалик мақсадларида юритиш ҳуқуқини берган кейинчалик мана шу асосда бошқарувчи ва пудрат ташкилотлари тузган ҳолда биринчи навбатда хўжалик ҳисобига ўтказиш тугалланади. Буюртмачи ва пудратчи функцияларини ажратишни асосан 2000 йилда тугаллаш назарда тутилмоқда.

Кўчмас мулкка мулкчилик шаклларининг кўп хиллилигини шакллантириш масалаларида ҳам уй-жой ҳам уйлардаги турар жой бўлмаган бинолар мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жойлар, мулкдорлари ширкатлари (контоминиумлар) ташкил этишга биринчи навбатда эътибор берилади Умумий фойдаланиладиган жойлар (зинапоялар, йўлаклар, ертўлалар, том, лифтлар, уй атрофидаги худуддаги бинолар ва иморатлар) ва уйларга туташ ер участкалари кўрсатиб ўтилган ширкатларнинг улушли мулки ҳисобланади.

Уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари мулкдорларнинг улушли мулкка эгалик қилиш ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича ҳуқуқлари амалга оширилишини ширкатнинг ҳар бир аъзосининг унинг мулки ҳисобланган турар жой ва (ёки) турар жой бўлмаган бинолар умумий майдони ҳажмига мутаносиб равишда харажатларда қатнашиши асосида умумий фойдаланиладиган жойларга хизмат кўрсатилиши ва уларни тузатишни маблағ билан таъминлашга даъват этилгандир.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар уй-жой-коммунал муносабатларда шартномалар (контрактлар)нинг аҳамиятини кескин ошириш устун даражада танлов асосида иқтисодий асосланган тарифлар ва нархларни шакллантиришни таъминлаш имконини беради.

Концепцияда "Уй-жойлар мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ўзларига тегишли мулкни бошқаришда ва унга хизмат кўрсатишда ва сифатли хизматларга имкони борича пастроқ нархларда ҳақ тўлашда ресурслардан оқилона фойдаланишдан манфаатдор бўлган ширкатлар тузилишини ташкил этиш имконини беради. Уй-жой фондини бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг ҳаётга жорий этилиши давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларига юкланади.



III. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ

ВА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Энг мақбул нархлар бўйича бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг зарур ҳажми ва сифатини таъминлаш хизмат кўрсатувчилар монопол мавқеининг салбий оқибатларини бартараф этиш имконини берувчи коммунал муносабатларда рақобат муҳити яратилиши коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Ушбу вазифалар ҳал этилишини қуйидаги йўллар билан таъминлаш назарда тутилмоқда:

тармоқ корхоналарини монополиядан чиқариш чора-тадбирларини кучайтириш билан биргаликда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш;

уй-жойлар мулкдорлари ва бошқарувчи ташкилот (буюртмачи) томонидан уй-жой-коммунал мақсадлардаги объектларга хизмат кўрсатишга ва уларни ривожлантиришга буюртмалар бериш мулкчилик шаклларидан қатъи назар пудрат ташкилотларини коммунал хизматлар кўрсатишга тенглик асосида жалб қилиш;

бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун шартномалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини ташкил этиш шунингдек шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун иқтисодий ва маъмурий жазоларни қўллаш.

Коммунал хизмат кўрсатиш тизими айрим кичик тармоқлари объектларини хусусийлиштиришга ёндашувлар уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

тармоқнинг айрим фаолият соҳаларида ҳозирнинг ўзидаёқ ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар мавжуддир, ундай соҳаларга қуйидагилар киради:

уй-жой фондига ва шаҳар ободончилиги объектларига (йўл, кўприк хўжалиги кўкаламзорлаштириш ва ирригация худудларни санитария жиҳатидан тозалаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш;

коммунал хизмат кўрсатишнинг муқобил шаклларидан фойдаланувчи ташкилотлар шу жумладан объектларнинг тармоқли мухандислик инфратузилмаси билан бoғлиқ бўлмаган ҳаёт таъминотининг автоном тизимлари (локал бург қозонхоналари идишлардан ва газ баллонидан газ билан таъминлаш ва бошқалар);

коммунал хўжалиги объектларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг айрим турларини бажарувчи корхоналар (тармоқларни тузатиш ва тозалаш ахлатларни йиғиштириш лифт хўжалигини ишлатиш ва бошқалар);

уй-жой-коммунал мақсадлардаги объектларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-қидирув тузатиш-қурилиш ва қурилиш монтаж ишлари.

Ушбу соҳа ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш танлов асосида тегишли шартномалар тузишда уларнинг реал тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш вазифаси турибди. Биринчи навбатда жорий йилдаёқ уй-жой фондини мукаммал тузатиш соҳасида банд бўлган тузатиш қурилиш ташкилотларини хусусийлаштириш 1999 йилда эса қолган ташкилотларни хусусийлаштириш тугалланади.

Табиий монополияга тегишли бўлган иссиқлик сув таъминоти канализация корхоналари ва рақобат муҳити яратиш имконияти ғoят чекланган монопол корхоналар ҳисобланувчи газ таъминоти корхоналари бошқа тоифани ташкил этади. Ушбу ва шунга ўхшаш корхоналарни махсус дастур бўйича хусусийлаштириш назарда тутилмоқда.

Қуйидагилар ушбу дастурга асос қилиб олинади;

монополияга қарши таъсир кўрсатиш усулларини сақлаб қолган ҳолда мақбул нархлар бўйича зарур сифатдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш ҳар йилги аудиторлик текширишларини ташкил этиш;

акцияларни тақсимлашда эҳтимол тутилган албатта турдош корхоналарни жалб қилган ҳолда акцияларнинг назорат пакетини амалдаги тартиб доирасида асосий мулкдорда сақлаш;

моддий энергетика молиявий ва меҳнат ресурслари харажаттари нормативлари тизимидан фойдаланган ҳолда нархлар ва тарифларни белгилаш тартиби орқали нарх белгилашни тартибга солиш;

танлов савдолари асосида коммунал хизматлар кўрсатишнинг айрим босқичларида (капитал тусдаги мавсумий тузатиш ишлари, қишки ва материаллар харид қилиш ва бошқалар) рақобат муҳитини яратиш;

сув таъминоти сув ажратиш ёки иссиқлик шохобчалари тизимини ишончли бошқаришга бошқарувчи ташкилотни танлов асосида жалб қилиш;

хорижий сармояни жалб қилган ҳолда биргаликда хўжалик юритиш асосида акциядорлик жамиятлари ташкил этиш;

давлат ҳокимияти маҳаллий органларига акциядорлик жамиятларининг устав сармоясидаги давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан бошқарувчи ташкилот билан ишончли бошқарув юзасидан шартнома тузилиши монопол тизимлардаги рақобат муҳитини ривожлантириш йўлларидан бири бўлиши мумкин. Унда шартноманинг амал қилиш вақтида ташкилот фаолияти юзасидан мақсадли йўналишлар белгиланади. Бошқарувчи ташкилот одатда кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ушбу хизматлар ё натура кўрсаткичлари кўринишида ёхуд нормативлар кўринишида шакллантирилади.

Хизматлар сифати стандартларини акс эттирувчи индикаторлар кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда тариф сиёсатини белгилаш ишончли бошқарув шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ишончли бошқарувга ҳам мамлакатимизнинг ҳам чет элнинг фирмалари одатда танлов асосида жалб қилиниши мумкин. Хорижий компаниялар жалб қилинишидан олдин иқтисодиётнинг ушбу соҳасида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий база ишлаб чиқилиши керак.



IV. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ


Қуйидагилар уй-жой-коммунал муносабатлар соҳасига давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

тармоқни ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун қулай шароитлар яратувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ва услубий негизни шакллантириш ушбу ҳужжатларга коммунал муносабатлар барча иштирокчиларининг мажбурий риоя қилишини таъминлаш;

уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида шартнома муносабатларига ўтиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий-иқтисодий мустақиллигини ошириш;

рақобат муҳитини яратишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларнинг хизматлар кўрсатишда тенг ҳуқуқли иштирокини таъминлаш ана шу асосда нарх белгилаш сиёсатини шакллантириш ;

хусусийлаштирилган коммунал корхоналар ихтисосининг ўзгаришига йўл қўймаслик;

ушбу соҳада фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялаш;

шартномавий муносабатлар доирасида уй-жой-коммунал хизматлар истеъмолчиларига белгиланган стандартлар даражасида кафолатли хизмат кўрсатиш таъминланишини назорат қилиш;

мажбурий хизмат кўрсатиладиган коммунал хизматлар истеъмолчиларининг истеъмол нормативлари ва устувор гуруҳларини ва кўрсатиладиган хизматларнинг энг кам даражасини белгилаш;

нархларни шакллантириш учун харажатлар ва фойда ҳисоб-китоби ҳолислигини баҳолаш йўли билан монополист корхоналар томонидан коммунал хизматларга тарифлар белгиланишини назораг қилиш ушбу ишда барча манфаатдор томонларнинг иштирокини таъминлаш;

сув, иссиқлик, газ ва бошқа энергия манбаларини якка тартибда ҳисобга олиш ва уларнинг сарфини тартибга солиш приборларини жорий этиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

дастурий-мақсадли ёндашувлар таркибий қайта ўзгартиришлар бюджетдан маблағ билан таъминлашни босқичма-босқич қисқартириш чуқур ўйланган солиқ сиёсатини ўтказиш инвестицияларнинг муқобил манбаларини шу жумладан хорижий инвесторлар инвестицияларини кенг жалб қилиш асосида тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.

Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ҳузурида ҳудудий тузилмаларга эга бўлган Давлат уй-жой инспекцияси ташкил этиш мўлжалланмоқда. Унга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:

уй-жойлар ва коммунал объектлар муҳандислик тармоқлари асбоб-ускуналарини мунтазам кўрикдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш сифатини текшириш;

уй-жойга ва уй атрофидаги ҳудудга қўйиладиган санитария гигиена талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

бинолар ва умумий фойдаланиладиган жойлар ўз вақтида ва сифатли тузатилишини истеъмолчига коммунал хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш;

уй-жойлар бинолари мулкдорлари уй-жой-коммунал ташкилотлар билан энергия ресурсларини (сув, газ, электр ва иссиқлик энергияси ва бошқалар) етказиб берувчи корхоналар ўртасидаги шартномалар (контрактлар) бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш;

уй-жойлар мулкдорлари ва коммунал-фойдаланиш корхоналарининг уй-жойлардан фойдаланиш коммунал хизматлар сифати ва энергия манбалари масалалари бўйича шикоятлари аризаларини кўриб чиқиш.

Коммунал хизмат кўрсатишнинг ўзини ўзи мaблaғ билан таъминлашга ўтиши шароитларида дотацияни босқичма-босқич қисқартириш асосида тармоқни маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга асосий аҳамият берилади.

Маҳаллий бюджетнинг аҳамияти ошиб бораётган бир шароитда коммунал хизмат кўрсатишни бюджет томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:

Комуннал хўжалигини ривожлантиришнинг давлат дастурларини амалга ошириш;

минтақалараро ва магистрал коммунал инфратузилма тизимини йирик ва муҳим иншоотлар ва объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;

энергия таъминотининг муқобил манбаларини ривожлантириш.

Асосий эътибор жойларда тармоқни ривожлантиришни маблағ билан таъминлашнинг энг аввало коммунал хизматлардан фойдаланувчиларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш асосида бюджетдан ташқари манбаларини шунингдек маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини айниқса узоқ муддатли кредитларни шу жумладан хорижий кредитларни жалб қилишга қаратилиши керақ

Уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш учун уй атрофидаги ҳудуддан биноларнинг ертўлаларидан ва умумий фойдаланиладиган бошқа жойлардан фойдаланишдан уй-жой мулкдорлари даромадларини шакллантириш тизими ривожланади.

Энг яқин вақтлар ичида тегишли равишда маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда тармоқнинг асосий фондларини, айниқса уй-жой фондини сақлаш ва мукаммал тузатишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Тармоқда энергия таъминоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Қуйидагилар унинг асосий йўналишлари бўлиши керак:

иссиқлик энергетикаси технологик ва асбоб-ускуналарнинг бошқа турлари самарадорлигини, энергия манбаларини узатиш ва тақсимлашни механизациялаш ва автоматлаштириш даражасини ошириш;

уй-жой биноларининг тўсувчи конструкцияларининг иссиқликни сақлаш хусусиятларини кучайтириш ва қурилишда иссиқликни ўтказиш хусусиятлари паст бўлган конструкциялар қўлланилишини чеклаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳисобга олиш приборлари юқори сифатли санитария-техника ускуналари шу жумладан беркитиш ускуналари самарали сув тақсимлаш приборлари ишлаб чиқарилишини ва ҳамма жойда қўлланилишини ташкил этиш.

Истеъмол қилинаётган энергия манбалари ва сувни якка тартибда ҳисобга олиш ва сарфланишини тартибга солиш приборлари биринчи навбатда кўп квартирали уй-жойларнинг кириш жойларида жорий этилади. Кейинчалик улар билан ҳар бир хонадонни ёки якка тартибдаги уйни жиҳозлаш диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда, бу тегишли ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олиш билан бир қаторда уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнини мақуллаштириш, бошқарувнинг барча даражалари учун ахборот тарқатиш имконини беради.



V. УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШ


Коммунал хизмат кўрсатишни ислоҳ қилишда тармоқнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлашга аста-секин утиши доирасида тарифларни босқичма-босқич ўзгартириш кўзда тутилади.

Бунда уй-жойларни сақлаш ва коммунал хизматлар кўрсатиш учун аҳоли томонидан тўланадиган харажатлар улушини босқичма-босқич кўпайтиришга қуйидагилар киради:

энергия манбаларини ҳисобга олиш приборларини ҳамма жойда жорий этиш;

бажарувчиларни танлов асосида танлаш;

ҳамма жойда меҳнатга ишбай асосида ҳақ тўлашга ўтиш маъмурий-бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини қисқартириш;

табиий монопол корхоналар тарифларини тартибга солиш;

аҳоли реал даромадлари ўсишини ҳисобга олиш билан айни бир вақтда хизматларнинг сифат стандартларини таъминлаш асосида ушбу харажатларни нисбатан камайтириш ҳисобига эришилади.

Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда уй-жой-коммунал хизматларга табақалаштирилган ҳақ тўлаш тизимини шакллантириш кўзда тутилади:

уй-жойнинг жойлашган ўрни ободонлаштирилганлиги ва сифати шунингдек уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси;

биттадан ортиқ квартирага эга бўлган ижарачилар ва мулкдорлар томонидан уй-жойни сақлаш ва коммунал хизматлар учун тўлиқ миқдорда ҳақ тўлаш.

Уй-жойларга ҳақ тўлаш соҳасидаги сиёсатни белгилашда республика стандартлари тизимига муҳим ўрин берилади, қуйидагилар уларнинг асосийлари ҳисобланади:

аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг санитария ва ижтимоий нормалари асосида белгиланадиган уй-жой майдони ижтимоий нормаси стандарти;

уй-жой умумий майдонининг 1 квадрат метрига ва оиланинг бир аъзосига уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш қиймати стандарти у уй-жой-коммунал хизматларнинг қуйидаги зарур турлари асосида белгиланади:

уй-жойни сақлаш ва тузатиш жумладан асосли тузатиш иссиқлик таъминоти сув таъминоти канализация газ таъминоти, электр энергияси таъминоти, шунингдек республика минтақалари бўйича уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишнинг вужудга келган ўртача чекланган қиймати;

коммунал хизматлар ва уй-жой фонди учун харажатларни қоплашга аҳоли тўловлари тартибга солинадиган уй-жой-коммунал хизматларнинг барча турлари учун харажатларни қоплашда аҳоли тўловларининг стандарт улуши.



VI. АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИНМАГАН

ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

АНИҚЛИГИНИ ОШИРИШ


Уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишда қуйидагилар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

тармоқ монопол-корхоналарининг уй-жой-коммунал хизматларга харажатларининг иқтисодий асосланганлиги устидан назоратни амалга ошириш;

хизмат кўрсатиш ва уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш шартномаларида кўзда тутилган хизматларнинг сифати асоссиз равишда пасайиб кетишига йўл қўймаслик;

майдони бўйича ижтимоий нормадан ортиқ бўлган уй-жойдан ва коммунал хизматлардан нормадан ортиқ фойдаланганлик учун ставкалар ва тарифлар даражасига риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш.

Коммунал хизмат кўрсатишнинг кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлашнинг бозор принципларига ўтиш унинг юкламасини аста-секин аҳоли ҳисобига кўпайтирган ҳолда кам таъминланган оилалар учун уй-жой-коммунал хизматлар қийматининг ошишини кўрсатиб ўтилган тоифага фуқароларнинг маҳалла қишлоқ шаҳарча ва овул йиғинлари орқали моддий ёрдам бериш йўли билан қисман қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ушбу чора-тадбирларнинг самарадорлиги қуйидагиларни таъминловчи тегишли тартиб билан таъминланади:

ушбу фондлардан мақсадли фойдаланишни уларнинг турли ҳисобланишини уларнинг асоссиз тайинланишига ёки рад этиш ҳолларига йўл қўймасликни назорат қилиш;

кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлашдан бош тортган шахсларга иқтисодий ва жамоат таъсирининг амалий механизми;

муддати ўтиб кетган қарзлари бўлган фуқароларга уларнинг ушбу қарзларни келишилган муддатларда тўлашга розилиги бўлган тақдирда уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича компенсацияни рад этишга йўл қўймайдиган тартиботларни белгилаш.

Худди шу мақсадларда жойларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари уй-жой инспекциялари ходимлари, юристлар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат таркибда уй-жой масалалари бўйича жамоатчилик комиссиялари тузиш назарда тутилмоқда. Уларга компенсация бериш, устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш қарздорларга уй-жой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш юзасидан самарали хизмат кўрсатиш, фуқароларни асосланмаган санкциялардан ҳимоя қилиш, фуқароларга малакали маслаҳат шу жумладан, уй-жойни алмаштириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.

Республика стандартларининг жорий этилиши қуйидагилар асосида фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш юзасидан имтиёзлар бериш сиёсатини қайта кўриб чиқишни тартибга солишни назарда тутади:

уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўлаш юзасидан компенсацияни мазкур имтиёзни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, ҳамда уни қарамоғида бўлган шахслар олиши учун имконият бериш;

боқимандаликка уй-жой-коммунал хизматларга ҳақ тўла юзасидан имтиёзга эга шахс ҳисобига ўз моддий аҳволини яшилашга интилишга йўл қўймаслиқ



VII. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ:


1-босқич 1998 - 1999 йиллар:


Зарур қонунчилик асосини яратиш "Уй-жойлар мулкдорлар ширкати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, уй-жой-коммунал муносабатларни тартибга солувчи зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

аҳолига ва бошқа истеъмолчиларга коммунал хизматлар кўрсатиш хизматлар кўрсатувчиларнинг барча даражасида шартнома муносабатларига ўтиш;

коммунал хизмат кўрсатишнинг айрим тармоқларини монополиядан чиқариш;

ободонлаштириш объектларини ва тузатиш-қурилиш ташкилотларини хусусийлаштиришни ниҳоясига етказиш;

харажатлар даражасини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда нархларни шакллантиришни такомиллаштириш уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан тарифлар асосланганлигини ва даражасини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар тизими амалга оширилишини таъминлаш;

барча кўп квартирали уйларга сув, газ ва бошқа энергия манбаларини олиб кириш жойларида уларни ҳисобга олиш ва сарфланишини тартибга солиш приборларини ўрнатиш ишларини кенг кўламда амалга ошириш бу приборларнинг янги қурилган реконструкция қилинган ва асосли тузатилган уйлар ҳар бир квартирасида ўрнатилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида тегишли бўлинмалари бўлган Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлиги ҳузурида Давлат уй-жой инспекциясини ташкил этиш;

мавжуд уй-жой биноларини реконструкция қилиш модернизациялаш ва асосли тузатиш бўйича мақсадли республика дастурини ишлаб чиқиш;

уй-жой-коммунал тизимини бошқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида ишлаш учун кадрларни қайта ўқитишни ташкил этиш;



2-босқич 2000 - 2004 йиллар:


Бошқарув ва хизмат кўрсатиш функцияларини ажратишни ниҳоясига етказиш хизмат кўрсатиш уй-жой фондини тузатиш ва унга хизмат кўрсатиш корхоналарини танлов асосида танлаб олиш амалиётидан кенг фойдаланиш. Танлов асосида хизмат кўрсатиладиган уй-жой фонди улушини 70 фоизгача етказиш;

кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг устувор шакли сифатида уй-жойлар, мулкдорлари ширкатларини ташкил этиш ва янада ривожлантириш;

шаҳар уй-жой-коммунал инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларнинг турли манбаларидан фойдаланган ҳолда кредит маблағларини жалб қилиш механизмини кенг жорий этиш;

ҳар бир квартирада сув, газ ва энергиянинг бошқа манбаларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини асосан тугаллаш;

уй-жойни тузатиш сақлаш ва коммунал хизматлар учун аҳоли томонидан тўлиқ ҳақ тўлашга ўтиш.









































































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск