Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2000 й. 36-сон "2000 йилда экинларнинг ўсиш даврида Норин-Сирдарё ҳавзаси сув ресурсларидан самарали фойдаланишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2000 й.

N 36


2000 ЙИЛДА ЭКИНЛАРНИНГ ЎСИШ ДАВРИДА

НОРИН-СИРДАРЁ ҲАВЗАСИ СУВ РЕСУРСЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда сув ресурсларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш суғориш сувларини ишлатишнинг кўпайишига олиб келди. Масалан, экинларнинг ўсиш даврида норма бўйича 1 гектар ҳисобига мўлжалланган 8,0-8,5 минг куб метр ўрнига амалда 12,0-13,0 минг куб метр сув сарфланмоқда. Натижада кўпгина минтақаларда ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашмоқда ва ботқоқланиш ҳоллари юз бермоқда, шунингдек тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги пасаймоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш бўйича агротехника тадбирлари баъзан юқори суғориш нормаси билан тез-тез суғоришлардан иборат бўлиб қолмоқда, натижада моддий харажатлар ва тегишли равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархи ошмоқда. Бундай ҳоллар Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида кузатилмоқда.

Норин-Сирдарё ҳавзаси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва 2000 йилда экинларнинг ўсиш давридаги суғоришларни меъёрида ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги органлари, ширкатлар, кооперативлар, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув хўжалиги ташкилотларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга доир ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Вилоятлар, каналлар тизимлари бўйича сув истеъмоли лимитлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ички сув ресурсларини қўшимча равишда жалб қилишга доир тадбирлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Андижон, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари:

сув истеъмолининг белгиланган лимитларига қатъий риоя қилинишини, сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришда тупроқда нам сақланишига кўмаклашувчи агротехника тадбирлар комплекси ўз вақтида ўтказилишини, зарурият бўлганда, хўжаликлараро сув оборотлари жорий этилишини таъминласинлар, суғориладиган сувнинг беҳуда оқизилишига йўл қўймасинлар;

тупроқда нам тўплаш, кўп йиллик ўсимликларни суғориш ва шўр ювишни ўз вақтида, сифатли тугаллаш учун қишки бўш сув оқимларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

ҳар бир вилоятда суғориш сувларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича махсус гуруҳлар тузсинлар, сувдан фойдаланиш интизомини бузганларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортсинлар;

ҳар бир сувдан фойдаланувчи билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида" 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарорига мувофиқ сувдан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласинлар ва уларнинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар;

қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш даврида уларнинг қуриб қолишига йўл қўймаслик ва мўл ҳосил олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда давлатлараро Қайроққум сув омборини (Тожикистон Республикаси билан келишув бўйича), шунингдек республикамиздаги Андижон, Каркидон, Косонсой ва бошқа сув омборларини тўлдириш ҳамда уларнинг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


5. 2000 йилда Тўқтағул сув омбори сув ресурсларини сақлаш ва экинларни ўсиш даврида суғоришни таъминлаш мақсадида:

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тўқтағул сув омборидан қўшимча сув ўтказиш ҳисобига ёз даврида Норин ГЭС каскади ишлаб чиқарган электр қувватини 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимига олишни таъминласин;

олинган электр қуввати қийматини "Қирғиз энерго" АЖнинг 11,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 1999 йилги қарзи ҳамда жорий йилнинг қиш-баҳор даврида Қирғизистон Республикаси билан келишилган ҳолда етказиб бериладиган 152 млн. куб метр ҳажмидаги табиий газ ҳисобига компенсация қилсин.


6. 2000 йилда экинларнинг ўсиш даврида сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилиш ва тартибга солиб бориш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск