ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2000 й. 118-сон "Республика соғлиқни сақлаш тизими илмий-техника потенциалини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2000 й.

N 118



РЕСПУБЛИКА СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ТИЗИМИ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА

ПОТЕНЦИАЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги Фармонига мувофиқ ва республика тиббиёт муассасалари ва аҳолисига консультатив-услубий ҳамда амалий ёрдам бериш даражасини ошириш, тиббиёт муассасалари илмий-техника потенциалини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш амалиётига тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини самарали жорий этиш, шунингдек даволаш амалиётида энг янги юқори самарали технологиялардан фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Даволаш-профилактика клиникалари бўлган қуйидаги илмий-тадқиқот муассасалари бир ой муддатда Фанлар академиясидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги таркибига берилсин:

Республика онкология илмий маркази "Ниҳол" тажриба-экспериментал заводи билан;

Вирусология илмий-тадқиқот институти;

Эндокринология илмий-тадқиқот институти;

Қорақалпоғистон Республикаси Клиника ва экспериментал тиббиёт илмий -тадқиқот институти.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг маблағ билан таъминлаш; ҳамда харажатлар сметаси ҳажмларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


3. Республика онкология илмий маркази клиникаси нур билан даволашнинг ноёб тиббий асбоб-ускуналар мажмуаси билан жиҳозлансин, бунда "Ўзтибэкспорт" республика ташқи иқтисодий корхонаси томонидан қиймати 5,18 млн АКШ доллари бўлган радиология асбоб-ускунасини, жумладан, линияли тезлатгични харид қилиш учун "Siemens AG Medical Engineering Onkology Care Systems Group" (АҚШ) фирмаси билан контракт тузилганлиги эътиборга олинсин.

Белгилансинки, сотиб олинадиган асбоб-ускунани харид қилишни маблар билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

АҚШ Эксимбанкининг суғурта мукофоти қўшилган асбоб-ускуналар қийматининг 85 фоизи (4,4 млн АҚШ доллари) - АҚШ Эксимбанкининг суғурта қопламаси остида хорижий банк маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига;

асбоб-ускуналар қийматининг 15 фоизи (780 минг АҚШ доллари), шунингдек, жалб қилинадиган кредит бўйича мажбурият, ташкил этганлик учун воситачилик хақи ва бошқа харажатлар - давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки АҚШ Эксимбанкининг суғурта қопламаси остида хорижий банк билан белгиланган тартибда кредит битимини тузсин ва ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайта молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитини, унинг бўйича фоизларни қайтариш, шунингдек унга хизмат кўрсатишга доир харажатларни иловага* мувофиқ қоплашни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хорижий банк-кредитор олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ҳукумат кафолатларини беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижий банк-кредитор олдидаги кафолати юзасидан банклараро битимга иловада белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


8. Хорижий банк-кредитор ва АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлардан ундириладиган, даромадларга солинадиган солиқдан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2000 йилда ва ундан кейинги йилларда тиббиёт асбоб-ускуналарни жойлаштиришга мўлжалланган Республика онкология илмий маркази биноларини мукаммал тузатишга доир харажатларни қоплаш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар, шунингдек контракт қийматининг 15 фоизини, асосий қарзни, фоизларни, воситачилик ҳақини ва кредит битими муддатлари ва шартларига мувофиқ банк кредитига хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қайтариш билан боғлққ харажатларни тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


10. Радиология асбоб-ускуналари етказиб бериш юзасидан тузилган контрактга мувофиқ Республика онкология илмий марказини техник жиҳозлаш учун республикага олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва анжомлар бож ва йиғимлар тўлашдан озод килинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига берилган Республика онкология илмий маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Эндокринология илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Клиника ва экспериментал тиббиёт илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш, уларнинг тузилмаси ва уларни янада ривожлантириш бўйича таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

янги тиббиёт технологияларини ва мураккаб тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланишни ўрганиш учун мутахассисларни танласин ва контракт шартларига мувофиқ чет элга юборсин;

республика онкология хизмати томонидан нур билан даволашнинг янги тиббий технологияларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламлари, яшаш жойидан қатьи назар, даволаниш имкониятини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.









































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск