Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2000 й. 128-сон "Тошқинга қарши фавқулодда комиссия фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2000 й.

N 128



ТОШҚИНГА ҚАРШИ ФАВҚУЛОДДА

КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тошқин ва селдан кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш, ахоли пунктлари, гидротехника иншоотлари, каналлар, темир йўллар ва шоссе  йўллар, кўприклар ва қишлоқ хўжалиги экинлари сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкинга қарши фавқулодда комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Жойларда тошқинлардан кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар, шахарлар,  туманлар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.


3. "Бошгидромет" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тошқин сувлари, сел оқимлари  ўтадиган ва кўчки ҳодисалари юз берадиган зоналарда хавфли участкаларни аниқласинлар ҳамда ушбу зоналарда объектларни ҳимоя қилиш бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси бир ой муддатда тошқин бўлиши мумкин бўлган зоналарда жойлашган сув омборларининг техник ҳолатини ўрганиб чиқсинлар ва уларни тошқин сувлари тўпланишини ҳисобга олган ҳолда тўлдириш юзасидан тавсиялар берсинлар.


5. "Бошгидромет" бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари тошқин ва сел бўлиши мумкинлиги  тўғрисида   аҳоли  ўз   вақтида   хабардор   қилинишини таъминласинлар, зарурият бўлса ахоли ва молларни хавфсиз зоналарга вақтинча эвакуация қилиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 апрелдаги 209-сон қарорининг комиссия таркибига оид қисми ўз кучини йўқоган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов  зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



























Время: 0.1743
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск