Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 123-В-1-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 124-мҳ-сон “Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 16.05.2015 й. Қарори (АВ томонидан 03.07.2015 й. 904-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2015 й.

N 904-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.05.2015 й.

N 123-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2015 й.

N 124-мҳ


ҚАРОРИ



Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар

агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация

корхоналарида касса операцияларини юритиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Почта алоқаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 904, 2000 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар

агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация

корхоналарида касса операцияларини юритиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқаси

ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектларида

касса операцияларини юритиш қоидалари".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Қоидалар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ҳамда алоқа бўлимлари)да касса операцияларини юритиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бошқа ташкилотлари касса операцияларини Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) мувофиқ амалга оширадилар.".


3. 2-банддаги "алоқа корхонаси" ва "алоқа корхоналари" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Алоқа корхоналарининг" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) кейинги куни эрталаб (банклардан тегишли қувватлама (пул) маблағини олгунга қадар) пул ўтказишлар, нафақа ва ёрдам пулларини тўлашни таъминлаш, шунингдек ҳисобот берувчи ва шу мақсад учун бириктирилган алоқа бўлимларига қувватлама маблағ жўнатиш учун зарур бўлган нақд пул;".


5. 4-банддаги "алоқа корхоналари" деган сўзлар "почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 5, 39, 112, 118 ва 131-бандлардаги "Алоқа корхоналари" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 6 ва 119-бандлардаги "алоқа корхоналарининг" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "алоқа корхоналари" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


9. 8-банддаги "Алоқа корхоналаридаги" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)даги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 9-банддаги "Алоқа корхоналари" ва "банк муассасаларига алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" ва "банклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 10-банддаги "алоқа корхоналари" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 12-банддаги "Корхонанинг" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси ҳамда алоқа бўлимлари)нинг" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 13-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


14. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Пул ўтказиш операцияларини амалга оширувчи почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) қувватлама нақд пулни чеклар бўйича банклардан оладилар. Пул олувчи почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) ходимига чекни бериш чек дафтарчасининг корешогига тилхат ёзиш билан амалга оширилади. Чеклар Бош кассани ишини юритувчи ходимнинг номига (фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда) расмийлаштирилади. Чеклар фақатгина Бош кассани ишини юритувчи ходимга берилади.".


15. 16, 25, 44, 59, 60, 98 ва 124-бандлардаги "алоқа корхонаси" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 18 ва 66-бандлардаги "алоқа корхонаси" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 23-банддаги "Алоқа корхонасининг", "корхонанинг" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг", "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 26, 57, 71 ва 127-бандлардаги "алоқа корхонасининг" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 28, 32, 36, 109 ва 114-бандлардаги "корхона" деган сўз "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 30-банддаги "Корхонанинг" деган сўз "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 34-банддаги "корхоналарда" деган сўз "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 35-банддаги "Алоқа корхоналарида" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 38-банддаги "алоқа корхоналари ва бўлимлари" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ҳамда алоқа бўлимлари)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 40, 53, 58, 77-бандлар, 10-боб ва 11-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


25. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Алоқа бўлимлари кассаларидаги лимитдан ортиқ нақд пул қолдиқлари почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га қайтарилади.".


26. 43-банддаги "алоқа корхонаси" ва "корхонага" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 47-банддаги "корхонаси (бўлими)нинг", "корхонасининг" ва "корхонаси (бўлим)нинг" деган сўзлар "бўлимининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


28. 48-банддаги "корхона", "Алоқа корхоналари", "Алоқа корхонасига" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)", "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)", "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 51-банддаги "алоқа корхонаси" ва "Алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30. 52 ва 116-бандлардаги "алоқа корхонаси" ва "алоқа корхонасининг" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 54 ва 76-бандлардаги "Алоқа корхонаси" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 55 ва 64-бандлардаги "алоқа корхонасига" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 63-банддаги "корхонага", "Алоқа корхоналари" ва "корхонанинг" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. 65-банддаги "Алоқа корхонасида" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. 69 ва 80-бандлардаги "корхонанинг" деган сўз "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. 75-банддаги "алоқа корхонасига", "АЖ филиалига" ва "Алоқа корхонасида" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га", "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" ва "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 78-банддаги "Акциядорлик жамияти (АЖ)" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. 81 ва 129-бандлардаги "алоқа корхоналарида" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. 88-банддаги "Алоқа корхоналари ва бўлимлари" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ҳамда алоқа бўлимлари)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


40. 90-банддаги "йўлланадиган алоқа корхонасининг" ва "жўнатаётган алоқа корхонасининг" деган сўзлар тегишлича "йўлланадиган почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" ва "жўнатаётган алоқа бўлимининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


41. 99-банддаги "корхона" ва "корхонанинг" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. 110-банддаги "корхонанинг", "Корхонанинг" ва "корхона" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг", "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


43. 113-банддаги "Алоқа корхоналарида" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


44. 117 ва 126-бандлардаги "корхонага" деган сўз "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


45. 120 ва 121-бандлардаги "Алоқа корхоналари" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ҳамда алоқа бўлимлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


46. 123-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"123. Муҳр шикастланган ёки олинган, қулф, эшик ёки деразалардаги панжаралар бузилган ҳолларда, дарҳол бу ҳақда почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) хабардор қилинади, у ўз навбатида мазкур ҳодиса ҳақида зудлик билан ички ишлар идораларини хабардор қилиши керак.

Бундай ҳолларда, почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бошлиғи, бош бухгалтери, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) Бош кассаси бошлиғи (оператори) ички ишлар идораларининг рухсатини олгандан сўнг, омборхонада сақланадиган пул маблағларининг ва бошқа бойликларнинг миқдорини текширадилар. Текшириш касса операциялари бошлангунга қадар ўтказилиши керак. Текшириш натижалари ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, у текширувда иштирок этган ҳамма шахслар томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ички ишлар идораларига, иккинчи нусхаси почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиалига жўнатилади ва дарҳол "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJга хабар қилинади, учинчиси эса почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)да қолади.".


47. 128-банддаги "Алоқа корхонасининг" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


48. 130-банддаги "Алоқа корхонаси" ва "алоқа корхонаси" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


49. 138-банддаги "Алоқа корхоналарида" ва "АЖ филиаллари" деган сўзлар тегишлича "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламалари)да" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


50. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"139. Ҳар ойда бир марта ўтказма операцияларини бажарувчи почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламалари)да, белгилаган муддатда, Бош кассадаги барча пуллар бирма-бир, тўлиқ, қайта саналиб, пул ҳужжатлари ва шартли бойликлар тўсатдан тафтиш қилинади.

Тўсатдан тафтиш ўтказилганда қуйидагилар текширилади:

ҳамма пул билетлари, шу жумладан, дастлаб ўралганлари ҳам бирма-бир варақлаб чиқилади, металл тангалар доналаб саналади;

алоқа бўлимларидаги лимитдан ортиқ нақд пулли, лекин ҳали саналмаган (очилмаган) брезент халталар, шунингдек жўнатиш учун тайёрлаб қўйилган қувватлама маблағлар солинган брезент халталар очилиб, улардаги маблағлар пул дасталарининг хочсимон белбоғида кўрсатилган миқдор бўйича қайта саналади.

Тафтиш вақтида комиссия қуйидагиларни аниқлайди:

кассага иш куни давомида ўтказиш тарзида тушган пул ва бошқа пул маблағларининг киримга тўлиқ олингани ва уларнинг кирим ҳужжатларига мос келиши;

мазкур иш куни давомида ўтказиладиган пуллар, нафақалар ва бошқа пул маблағларининг чиқимга қанчалик тўғри чиқарилганлиги ва уларнинг ҳаракати тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги;

касса дафтарида қолдиқ пул маблағлари тўғри чиқарилгани ва унинг кассадаги текширилган нақд пул қолдиқларига мос келиши;

Бош кассада тўсатдан текшириш ўтказилаётган вақтда почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва бош бухгалтерлар иштирок этишлари лозим.".


51. 140-банддаги "Алоқа корхоналари" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


52. 141-банддаги "Алоқа корхоналарини", "Алоқа корхонаси", "алоқа корхоналари", "корхона" ва "Ўзбекистон Республикаси алоқа корхоналарининг" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)ни", "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)", "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)", "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" ва "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


53. 142-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"142. Касса интизомини бузганлиги (пул жўнатмалари маблағларини фойдаланиш эҳтиёжлари учун харажатлаш, кассалардаги лимитдан ортиқ пул қолдиқларини ўз вақтида банкка топширмаслик, асоссиз ҳолда кассадаги нақд пулларнинг белгиланган лимитини ошириб юбориш, банкдан олинган нақд пулларни мўлжаллангандан бошқа мақсадларда ишлатиш, нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини бузиш, кассадаги нақд пулларни бошқа ташкилотларга ва шахсларга бериш, ўзига бўйсунувчи алоқа бўлимлари ва шахслардан олинган нақд пул маблағларини ўз вақтида киримга олмаслик, алоқа бўлимларига жўнатилган қувватлама пул маблағларини ўз вақтида ҳисобдан чиқармаслик ва бошқа қоидаларни бузиш ҳоллари) учун айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.".


54. 143-банддаги "корхоналарнинг" деган сўз "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


55. 1-иловадаги "Алоқа корхоналари" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


56. 2-иловадаги "(алоқа корхонасининг номи)" деган сўзлар "(почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ҳамда алоқа бўлими)нинг номи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


57. 3-иловадаги "корхона, ташкилот" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


58. 4-иловада:

"Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" ва "Почта алоқасининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"Алоқа корхонаси раҳбари" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ёки объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


59. 5-иловада:

"Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"(алоқа корхонасининг номи)" деган сўзлар "(почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг номи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


60. 6-иловада:

"Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"(алоқа корхонасининг номи)" деган сўзлар "(почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг номи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"АЖ филиалига" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Алоқа корхонаси раҳбари" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ёки объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


61. 7-иловадаги "корхона раҳбари" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ёки объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


62. 8-иловада:

"Халқ банки муассасаларига алоқа корхоналари" деган сўзлар "Банкларга почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиаллари ва объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"Алоқа корхонаси бошлиғи" деган сўзлар "Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ёки объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


63. 10-иловадаги "(алоқа корхонасининг номи)" деган сўзлар "(почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси ҳамда алоқа бўлими)нинг номи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


64. 13-иловада:

"АЖ филиалидан" ва "акциядорлик жамияти филиалидан" деган сўзлар тегишлича "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)дан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"АЖ филиалининг" деган сўзлар "почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ва объекти (почта алоқаси боғламаси)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


65. 14-иловадаги "Ташкилот" ва "Корхона, ташкилот" деган сўзлар Почта алоқаси ҳудудий (вилоят) филиали ёки объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) деган сўзлар билан алмаштирилсин.


66. Мазкур ўзгартиришлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 351-модда
































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск