ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 36/ҚҚ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 17-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 29-ҚҚ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 24.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2015 й. 1804-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.06.2015 й.

N 1804-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

24.06.2015 й.

N 36/ҚҚ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.06.2015 й.

N 17-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

24.06.2015 й.

N 29-ҚҚ


ҚАРОРИ


"Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик

лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг

умумтаълим  фанлари  бўйича  таълим  тайёргарлиги

даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича

йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 июлдаги ПҚ-1157-сонли "Олис аҳоли пунктларидаги умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари ўқишини давом эттиришини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 22 апрелдаги 01-128/ҚҚ, 16 ва 14/ҚҚ-сонли "Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 1804, 2008 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 167-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

      

Ж. Исмаилов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази директори

У. Салимов

         





Қарорга

ИЛОВА



"Умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфлари, академик

лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг

умумтаълим  фанлари  бўйича  таълим  тайёргарлиги

даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш бўйича

йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг

умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси

ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Йўриқномада:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг

умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси

ва сифати мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

йўриқнома";


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2004 йил 24 июндаги 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг (бундан буён матнда битирувчилар деб юритилади) умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати мониторингини ўтказиш (бундан буён матнда мониторинг деб юритилади) тартибини белгилайди.";


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мониторинг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ташкил этилади ҳамда ўтказилади. Мониторинг ўтказиш муддати тўғрисида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари олдиндан огоҳлантирилади.";


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мониторинг ўтказишнинг асосий мақсади ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини мунтазам кузатиб бориш орқали битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлиги даражаси ва сифатига оид холис маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ҳамда улар асосида хулосалар тайёрлаб, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиши учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказини ахборот билан таъминлаш.";


д) 4 ва 5-бандлардан "умумий ўрта," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


е) 6-банддаги "ҳар ўқув йилининг тугаши арафасида 15 апрелдан 25 майгача бўлган муддатда умумий ўрта," деган сўзлар "ҳар йили май-июнь ойларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 7-банддан "халқ таълими ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


з) 8-банддан "ва халқ таълими" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


и) 9, 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мониторинг ўтказиш учун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини танлаб олиш усулига ёндошилиб, бунда таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви, таълим тили ва тайёрлов йўналишлари хусусиятлари эътиборга олинади.

10. Мониторинг ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маркази, туманлари кесимида) ихтиёрий (академик лицейлардан 1 та, касб-ҳунар коллежларидан йўналишлар бўйича 7 та) танланади ва мониторинг натижалари таҳлили асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва сифати ҳақида хулоса чиқарилади.

11. Мониторинг ўтказиладиган туманлар ва таълим муассасалари тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади.";


к) 12-бандда:

тўртинчи хатбошидан "мактаблардан 4 таси (2 та ўзбек, 1 та рус ва 1 та фанларни чуқурлаштириб ўқитадиган мактаблар)," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан "3 тадан мактаб (1 та туман маркази, 2 та қишлоқ мактаблари) ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


л) 14-банддан "(мактабларда ўқувчиларнинг 3-чорак якунлари бўйича баҳолари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


м) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мониторинг гуруҳи томонидан таълим муассасасида ўзлаштириш кўрсаткичи ўртача бўлган 1 та битирувчи гуруҳ танланади.";


н) 16-банддан ", Халқ таълими вазирлиги ёки" ҳамда "халқ таълими бошқармаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


о) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Танланган гуруҳ битирувчиларидан ўқув режадаги умумтаълим фанларининг учтасидан Давлат тест маркази Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда назорат иши (тест ёки ёзма иш) ўтказади.";


п) 20-бандда:

олтинчи хатбошидан "умумий ўрта ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошидаги "соат 10.00 да битирувчилар учун тест синовлари бошланади" деган сўзлар "тест синовлари соат 9.00 да (2-сменада соат 14-00 да) бошланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "барча фанлар бўйича тест синовларини бажариш учун ўқувчиларга икки астрономик соат берилади" деган сўзлар "математика, физика, биология, кимё, информатика ва география фанларининг 1 та саволига 3 минут, қолган фанлардан 1 та саволга 2 минут вақт берилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 22-банддан "ва назорат ишлари тугамагунча аудиториядан ҳеч ким чиқарилмайди" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


с) 27-банддан "умумий ўрта ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 347-модда


































Время: 0.1971
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск