ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 55-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-21-сон “Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 24.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2015 й. 2127-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2015 й.

N 2127-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.06.2015 й.

N 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.06.2015 й.

N 2015-21


ҚАРОРИ



Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сон "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32-сон қарори (рўйхат рақами 2127, 2010 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 263-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      





Қарорга

ИЛОВА



Электр энергиясини сотишни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электр энергиясининг истеъмолчи - юридик шахслари ҲЭТК билан биргаликда ҳар ойда, ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида, фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт.".


2. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Истеъмолчи - юридик шахснинг электр энергияси (қуввати) учун, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергия ва қувват компенсацияси учун тарифга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.".


3. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ва қувватнинг иқтисодий қиймати, айнан шу соатларда реактив қувват ва (ёки) реактив энергия истеъмолининг бир ойдаги техникавий чегаралари, улар ҲЭТК томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан мажбурий тартибда тузиладиган электр тармоқларининг ишлаш режимлари ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.".


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 344-модда
































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск