ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2000 й. 144-сон "Капитал қурилишни бошқариш тузилмасини янада қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2000 й.

N 144



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорини бажариш юзасидан Қурилиш комплекси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар за Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан капитал курилишни бошқариш таркибини ўзгартириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар буюртмалар портфелини шакллантириш ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш масалаларида пудрат ташкилотларининг мустақиллигини ошириш, пудрат ишлари бозорида рақобатни ривожлантириш имконини берди.

Шу билан бирга, комплекснинг ташкилий тузилмаси бозор муносабатлари шарт-шароитларига ҳали ҳам жавоб бермайди, бошқаришнинг ортиқча бўғинларини, кам қувватли ва зарар кўриб ишлаётган қурилиш корхоналарини тугатиш жараёни ниҳоясига етказилгани йўқ, акцияларнинг иккиламчи бозори шакллантирилмаган. Хусусий қурилиш ташкилотлари ҳали ҳам яхши ривожланмаган, қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасига хусусий ва хорижий сармоя суст жалб қилинмоқда.

Қурилиш ташкилотларининг мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси, Давлат мулки қўмитаси, қурилиш идоралари за ташкилотларининг:

1-иловага* мувофиқ кам қувватли ва норентабель қурилиш ташкилотларини белгиланган тартибда тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги;

2-иловага* мувофиқ қурилиш индустрияси корхоналарини юридик шахслар сифатида белгиланган тартибда пудрат идоралари, бирлашмалар ва трестлар таркибидан чиқариш ва уларга мустақил хўжалик фаолияти юритиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи кабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплексига қирувчи идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда 2000 йилнинг биринчи ярим йили давомида акциядорлик жамиятларининг устав жамғармаларини мустаҳкамлаш, пудрат қурилиш ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси ва тасарруфида қурилиш ташкилотлари бўлган бошқа вазир-ликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йил давомида уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилишини ва таркибини ўзгартирилишини таъминласин.

Тармоқ корхоналари таркибини ўзгартириш жараёнида жамоа корхоналарини қайта ўзгартиришга, пудрат қурилиш ташкилотларини ривожлантиришга, қурилиш соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга ва қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кумитаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

кам қувватли ва норентабель қурилиш ташкилотларини тугатишда бўшаб қоладиган давлат мулкининг сақланишини за улардан самарали фойдаланилишини таъминласин;

қурилиш комплекси корхоналари ва ташкилотларининг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли улуш миқдорлари тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




















































Время: 0.1348
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск