язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2015 й. 172-сон “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2015 й.

N 172




2015/2016 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига мутахассисликлар кесимида қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;

"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)" мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналари кесимида тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси Қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 29 июндаги

172-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида қабул

КВОТАЛАРИ

Т/р

Мутахассислик

шифри


Мутахассисликлар номи


Жами


Шу жумладан


давлат

гранти

тўлов-

контракт


1.

5А 230701

Банк иши (фаолият турлари бўйича)


55

18

37

2.

5А 230702

Банк ҳисоби ва аудит


12

5

7

3.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш

(банк сектори учун)


29

7

22

4.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)


16

5

11

5.

5А 230601

Давлат молиясини бошқариш


31

15

16

6.

5А 230602

Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори


7

2

5

7.

5А 230902

Аудит (молия соҳасида)


5

3

2

8.

5А 231201

Суғурта иши


10

-

10

9.

5А 231301

Пенсия иши


15

10

5

10.

5А 230801

Солиқлар ва солиққа тортиш


20

10

10


Жами


200

75

125

            

Изоҳ: "Давлат молиясини бошқариш" мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун, "Пенсия иши" мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 29 июндаги

172-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)"

мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг

иқтисодиёт реал сектори айрим тармоқлари

ва корхоналари кесимида

ТАҚСИМЛАНИШИ

Т/р

Вазирлик, идора

ва корхоналарнинг номлари

Жами


Шу жумладан


давлат

гранти


тўлов-

контракт


1.

Иқтисодиёт вазирлиги


1

1

-

2.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


2

2

-

3.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


1

1

-

4.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2

1

1

5.

"Ўзавтосаноат" АК


1

-

1

6.

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК


2

-

2

7.

"Ўзбекнефтгаз" МХК


3

-

3

8.

"Ўзметкомбинат" АИБ


1

-

1

9.

"Навоий КМК" ДК


2

-

2

10.

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК


1

-

1


Жами


16

5

11

                 

Изоҳ: "Навоий кон-металлургия комбинати" Давлат корхонасидан номзодларга "Давлат молиясини бошқариш" мутахассислиги бўйича ҳам танловда иштирок этишга рухсат берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 339-модда