Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2000 й. 208-сон "Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.05.2000 й.

N 208




ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ, ДАРСЛИКЛАР

ВА ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАРИНИ ҚАЙТА

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЯНГИЛАРИНИ ЯРАТИШ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ёш авлодни миллий мафкура ва истиқлол роялари руҳида тарбиялаш, узлуксиз таълим тизимига миллий ва умуминсоний қадриятларни изчил жорий этиш учун ижтимоий-гуманитар йўналишдаги мавжуд ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларини замонавий талаблар асосида қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратишни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларнинг амалга оширилишини таъминласин:

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида мактабгача, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари учун ижтимоий-гуманитар йўналишдаги мавжуд ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларини миллий мафкура тамойиллари ва замон талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

жамиятнинг турли тоифаларига мўлжалланган илмий-оммабоп рисолалар, тўпламлар яратиш бўйича тавсиялар бериш.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда Республика комиссияси тавсиясига кўра яратилаётган дарслик ва ўқув адабиетлари учун грантлар ажратсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта, махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар яратилган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув адабиётларининг ўз вақтида нашр этилиши ва ўқув жараёнига тўла жорий этилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқланган ва амалда қўлланилаётган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига Республика комиссияси ишлаб чиққан талаблар асосида тегишли ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар берсин,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тажриба-синовдан ўтаётган ва лойиха сифатида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига Республика комиссияси ишлаб чиққан талаблар асосида тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда "Кафедра тўғрисида низом"ни қайта кўриб чиқсинлар ҳакда "Ижтимоий-гуманитар фанлари кафедраси тўғрисида низом"ни ишлаб чиқсинлар ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаб, амалга оширсинлар;

икки ой муддатда олий таълим муассасалари ижтимоий-гуманитар кафедралар мудирларини ва босқичма-босқич профессор-ўқитувчилар таркибини. Маънавият ва мустақиллик мафкураси асосида аттестациядан ўтказсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика комиссияси буюртмасига мувофиқ давлат бюджетида дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш учун режалаштирилган маблағлар доирасида модиялаштиришни таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



























Время: 0.2061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск