ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1995 й. 399-сон "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.1995 й.

N 399



АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисига маиший хизмат кўсатишни барқарорлаштириш ва унинг даражасини ошириш, хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида ушбу тармоқда аралаш иқтисодиётни барпо этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Белгилаб қўйилсинки, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари:

тадбиркорларнинг туман уюшмаларини, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотларни ихтиёрий асосда бирлаштиради, ўз муассислари томонидан берилган функцияларнинг бажарилиши юзасидан улар олдида жавоб беради;

"Ўзмаишийхизматуюшма" республика уюшмаси   таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда ўз фаолиятини ҳудудий уюшманинг қатнашчилари умумий мажлиси томонидан тасдиқланадиган ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.

Ҳудудий уюшмаларнинг раислари ҳокимликлар билан келишган ҳолда муассисларнинг мажлислари томонидан сайланади ва "Ўзмаишийхизматуюшма" раёсати томонидан тасдиқланади.

Ҳудудий уюшманинг намунавий тузилмаси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳудудий уюшмаларнинг ижро этувчи аппаратини маблағ билан таъминлаш туман (шаҳар) уюшмаларининг, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг асосий бўғини сифатида маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари тузилсин.

"Ўзмаишийхизматуюшма", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари бир ой муддатда қонунчиликда назарда тутилган тартибда маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмаларини тузишга доир тадбирларни амалга оширсинлар.

Маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмасининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ, тасдиқлансин.


5. "Ўзмаишийхизматуюшма"нинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари таркибига аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширадиган корхоналар ва фуқаролар ихтиёрий асосда кирадилар;

ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш, туман (шаҳар) маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари уюшмалари томонидан бошқарув функциялари бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни қоплаш уюшма қатнашчиларининг тегишли ажратмалари, шунингдек ўз ишлаб чиқаришини ташкил этиш ҳисобига амалга оширилади;

маиший хизмат кўрсатиш тадбиркорлари туман (шаҳар) уюшмалари ижро этувчи аппарати ходимларининг сони 5-7 нафардан иборат бўлади.


6. Ўзбекистон Республикаси аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари маиший хизматлар кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар билан бажарувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан шуғулланувчи тадбиркор фуқароларга жорий этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси хизматлар кўрсатишдан олинган тушумларнинг бир қисмидан нақд пул эвазига моддий-техника ресурслари сотиб олишда фойдаланиш тартибини "Ўзмаишийхизматуюшма" тизими  корхоналари учун 1997 йил 1 январгача сақлаб қолиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин.

9. "Ўзмаишийхизматуюшма" касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш мақсадида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими ходимларини аттестациядан ўтказсин.

"Ўзмаишийхизматуюшма" ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ва маиший хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар бериш тартибини тасдиқласинлар.


10. "Ўзмаишийхизматуюшма":

икки ҳафта муддатда мазкур қарорни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолияти уставига ўзгартириш киритсин ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этсин;

бир ой муддатда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаси ва туман уюшмасининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 августдаги 272-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1995 й., N 10, 40-модда.























































Время: 0.1300
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск