ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2015 й. 186-сон “Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2015 й.

N 186



КЕКСАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ВА УЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИНИ МАЗМУНЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА НОДАВЛАТ ПАНСИОНАТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда кексаларнинг ҳаёт сифатини янада яхшилаш, уларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган лицензияга мувофиқ амалга оширадиган тиббий-ижтимоий ташкилотлар ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхатини ўн кун муддатда тасдиқласин;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида катта авлод кишиларига хизмат кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этишда уларнинг ролини кучайтириш бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин;

тиббий фаолиятни амалга оширишда кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминласин, ўзларига юкланган функцияларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатадиган нодавлат пансионатларини ташкил қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига "ноль" сотиб олиш қиймати бўйича бериш учун бўш турган нодавлат кўчмас мулк объектлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тижорат асосида қулайлиги оширилган нодавлат пансионатларини ташкил қилишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 358-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 57-модда























Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск