ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2015 й. 186-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 9 июлдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг

бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш

бўйича нодавлат пансионати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорига мувофиқ ҳамда кексаларни соғломлаштириш, уларнинг дам олишларини ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан кексаларнинг ҳаёт сифати янада яхшиланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати (кейинги ўринларда пансионат деб аталади) умумий равишда белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни соғломлаштириш, тиббий парвариш ва реабилитация қилиш, шунингдек уларнинг пансионатда қулай шароитда бўлиши ва дам олиши бўйича хизматлар кўрсатишга мўлжалланган нодавлат тиббий-ижтимоий ташкилот ҳисобланади.

Пансионатда кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионати томонидан кўрсатиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган хизматларнинг намунавий рўйхатига мувофиқ белгиланади.

3. Пансионат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тижорат ташкилоти сифатида ташкил этилади ва фаолият кўрсатади, ўзининг уставига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.


4. Пансионат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.



II. ПАНСИОНАТНИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Пансионат таъсисчининг қарорига кўра ташкил этилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


6. Пансионат таъсис ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширади ва хизматлар кўрсатади. Пансионат фаолияти белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мажбурий лицензияланади.


7. Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари пансионатнинг таъсис этувчилари бўлиши мумкин.


8. Пансионатнинг ташкилий тузилмаси таъсисчи томонидан мустақил равишда тасдиқланади.


9. Пансионат бухгалтерия ва статистик ҳисоб ва ҳисоботларни юритади, кўрсатиладиган хизматларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда тарифларни белгилайди.



III. ПАНСИОНАТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


10. Қуйидагилар Пансионат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

кексалар учун пансионатда бўлишнинг қулай маиший шароитларини яратиш;

кексаларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишига кўмаклашадиган шароитлар яратиш;

кексаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда маданий-оммавий ҳамда жисмоний тарбия тадбирлари, экскурсиялар ташкил этиш, ижодкорликни намоён қилиш учун шароитлар яратиш йўли билан уларнинг дам олишини ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

пансионатда бўлувчиларнинг ёш хусусиятларини ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сифатли овқатланишини ташкил этиш;

зарурат бўлганда дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳамроҳ билан бирга яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига юборишни ташкил этиш;

физиотерапия, реабилитация, психология ва соғлиқни тиклаш тадбирларини қўллаган ҳолда кексаларни жисмоний қувватни тиклашга ва психологик ҳолатни яхшилашга йўналтирилган ҳолда соғломлаштириш.



IV. ПАНСИОНАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


11. Пансионатни ташкил этишда мажбурий тартибда қуйидагилар мавжуд бўлиши зарур:

бир ёки икки нафар кишига мўлжалланган, зарур шарт-шароитларга, мебелларга, санитария тармоқларига, пансионат ходимини шошилинч чақириш тизимига ва шу кабиларга эга бўлган ётоқхоналар;

иситиш, иссиқ ва совуқ сув, канализация, ёритиш ҳамда шамоллатишни таъминлайдиган муҳандислик коммуникациялари;

кексалар ва ногиронларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун бинонинг тегишли қисмларида тутқичлар, пандуслар, икки ва ундан кўп қаватли биноларда лифт, бошқа ёрдамчи воситалар (юриш учун мослама ва аравачалар);

дам олиш хоналари (кутубхона, ҳордиқ чиқариш хонаси, спорт зали, кичик кинозал, арттерапия ўтказиш учун ижодий хоналар, психолог хонаси);

санитария нормаларига мувофиқ жиҳозланган ошхона;

кексаларнинг ҳаёти, соғлиғи ва уларнинг буюмлари сақланиши хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари;

ободонлаштирилган атроф-муҳит.



V. ПАНСИОНАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА У ЕРДА ЯШАШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


12. Кексаларни пансионатга қабул қилиш пансионат маъмурияти ва умумий равишда белгиланган пенсия ёшига етган кекса шахс ўртасида тузилган пансионатда хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома асосида амалга оширилади.

Шартномада қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

пансионатда бўлиш даври;

пансионатда кўрсатиладиган хизматлари қиймати;

пансионатда кўрсатиладиган асосий хизматлар, шунингдек у ердаги жойлашиш ва овқатланиш шарт-шароитлари;

шартнома томонларининг келишуви бўйича бошқа шарт-шароитлар.

Зарурат бўлганда, шартномада кекса шахсни пансионатга ва яшаш жойига транспортда етказиш шартлари кўрсатилган бўлиши мумкин.


13. Пансионатга келаётган кексалар шартномада кўрсатилган муддатларда қабул қилинади ва ундан чиқарилади.


14. Кекса шахс пансионатга жойлашиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат;

яшаш жойидаги тиббиёт муассасаси томонидан берилган соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

пансионатда бўлиш ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ёки тасдиқланган тўлов топшириқномаси - агар тўлов юридик шахс томонидан амалга оширилган бўлса.


15. Қуйидагилар пансионатга қабул қилмаслик учун сабаблар ҳисобланади:

сил касаллиги ва касалликнинг фаол босқичи;

тери ва сочларнинг юқумли касалликлари;

ўткир юқумли касалликлар;

хавфли ва хавфсиз ўсма касалликлар ва хавфли ўсма жараёнининг такрорланиши;

руҳий касалликлар.


16. Пансионатга қабул қилинган кунда тиббий кўрик ўтказилади, унинг натижаси бўйича, шунингдек тиббий маълумотномада кўрсатилган текширувлар бўйича асосий соғломлаштириш тадбирлари, шунингдек овқатланиш рациони (парҳез таомлар столи) белгиланади.


17. Пансионатда ҳар бир кекса шахсга тиббий ходим бириктирилади, у даволовчи шифокор кўрсатмаларига мувофиқ тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлайди.


18. Пансионатга келган кексалар қуйидагилар билан таъминланади:

зарур мебеллар билан жиҳозланган, узоқ муддат дам олиш учун қулай шароитлар яратилган бир ёки икки ўринли хоналарга жойлаштириш;

сифатли тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;

геронтологик хусусиятларни ва мавжуд касалликларни инобатга олиб тўрт ёки беш марталик овқатланиш;

соғломлаштириш тадбирлари, шунингдек реабилитациянинг зарур техник воситалари;

маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш.



VI. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Пансионат қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пансионатга келганларнинг яшаши ва уларга хизмат кўрсатиш ҳақларини мустақил равишда белгилаш;

жисмоний ва юридик шахслар билан хизмат кўрсатиш шартномалари тузиш, қонунчиликка мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;

кексалардан белгиланган тартибга ва яшаш қоидаларига риоя этишларини талаб қилиш.

Пансионат тадбиркорлик фаолияти субъекти учун қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.


20. Пансионат қуйидагиларга мажбур:

сифатли соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, пансионатда қулай дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

кексаларнинг сўровларига ҳурмат ва эътибор билан ёндашиш;

зарурат бўлганда (тиббий кўрсатмаларга кўра) кекса кишини тиббий-стационар муассасага олиб боришни таъминлаш;

ходимларга нисбатан меҳнат қонунчилигига амал қилиш.


21. Кексалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

пансионат маъмурияти ва ходимлари томонидан ўзларига нисбатан ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

шартномада кўрсатилган хизматларни, шу жумладан, соғломлаштиришни сифатли ва тўлиқ ҳажмда олиш, қулай жойлашиш, овқатланиш, маданий-кўнгилочар ва бошқа тадбирларда қатнашиш;

бўш ўринлар мавжуд бўлганда, тўлов шарти билан пансионатда дам олиш муддатини узайтириш.


22. Кексалар қуйидагиларга мажбур:

пансионатнинг ички тартиб-қоидаларига, у ерда бўлишнинг белгиланган режимига риоя этиш;

тиббий ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш;

агар шартномадаги муддат белгиланган тартибда узайтирилмаган бўлса - шартноманинг амал қилиш муддати тугаган кунда пансионатдан жўнаб кетиш.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Пансионатда сифатли ва тўлақонли хизматлар кўрсатилиши юзасидан масъулият унинг маъмуриятига ва бошқа мансабдор шахсларига юкланади.


24. Пансионат фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 358-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 57-модда































Время: 0.1666
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск