ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Хавфли ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар ва асбоб-ускуналар рўйхати (АВ томонидан 09.07.2015 й. 2695-сон билан рўйхатга олинган, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг 16.06.2015 й. 63-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 9 июлда 2695-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда,

кончиликда ва коммунал-маиший секторда

ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг

2015 йил 16 июндаги 63-сонли буйруғига

ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқаришлар (технологиялар),

объектлар ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ



1. Ишлаб чиқаришлар (технологиялар):


а) кўмир, кон-руда ва норуда саноати ҳамда геология ва маркшейдерлик фаолияти соҳасида:

ер ости иншоотларини қуриш;

шахталарнинг қурилиши;

ер ости бойликларини бойитиш, брикетлаш, агломерациялаш ва қумоқлаш;

фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш ва ўртача ҳолга келтириш;

қимматбаҳо қазилмаларни қазиб олиш;

тоғ жинсидан олтинни чиқариб (ажратиб) олиш;

тоғ-кон техник рекультивациялаш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш (нефть, газ, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун иншоотлар қуриш);

фойдали қазилмаларни бир вақтнинг ўзида очиқ ҳамда ер ости усулларида қазиб олиш;

кўмирни ер ости усулида газга айлантириш;

олтинни тўп-тўп ишқор билан ювиш;

ер ости усулида фойдали қазилмаларни ишқор билан ювиш;


б) нефть ва газ саноати соҳасида:

нефть ва газ қудуқларини бурғулаш;

нефть ва газ қудуқларини мукаммал таъмирлаш;

қудуқлардаги портлатиш ишлари;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш;

нефть, газ ва газ конденсатини тайёрлаш;

газни ер остида сақлаш;

нефть, газ ва газ конденсатини ташиш;


в) кимё, металлургия ва нефть-газни қайта ишлаш саноати соҳасида:

қора, рангли ва нодир металлар ишлаб чиқариш;

металлургия саноатида фойдаланиладиган, ҳавони парчалаш (бўлиш) маҳсулотлари - водород, хлор, аммиакни олиш, қайта ишлаш;

кимёвий, нефть-кимё, нефтни қайта ишлаш, газни қайта ишлаш, кимё-фармацевтика, целлюлоза-қоғоз ва лок-бўёқ ишлаб чиқариш;

каучук, шина, резина-техника маҳсулотлари, витамин ва дори препаратлари, кимёвий толалар, полимер материаллар ва пластмассалар, ҳавони парчалаш (бўлиш) маҳсулотларини, электролиз усули билан сувдан водород ва кислород ишлаб чиқариш;


г) донни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида:

донни қабул қилиш ва тозалаш;

омухта ем ишлаб чиқариш;


д) бошқа хавфли ишлаб чиқариш соҳаларида:

портловчи модда ва портлатиш воситаларини ишлаб чиқариш.



2. Объектлар:


а) кўмир, кон-руда ва норуда саноати ҳамда геология ва маркшейдерлик фаолияти соҳасида:

ер ости иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган махсус, транспорт ва умумхўжалик объектлари;

шахта, шахта қурилишининг махсус бошқармаси ва махсус участкалари;

карьер, очиқ кон, кон;

бойитиш, брикетлаш ва агломерациялаш, қумоқлаш фабрикаси (заводи);

майдалаш ва саралаш қурилмаси, ўртача ҳолга келтириш комплекси;

шлам тўплагичлар, чиқиндилар ва техник сув сақлагичларнинг гидротехник иншоотлари;

қимматбаҳо ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш жойи;

олтин чиқариб (ажратиб) олиш фабрикаси (заводи);

тоғ-кон техник рекультивациялаш майдонлари;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари (нефть, газ, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун иншоотлар);

фойдали қазилмаларни бир вақтнинг ўзида очиқ ҳамда ер ости усулида қазиб олиш шахталари, карерлар ва ҳоказо;

асфальт-бетон заводлари;

автотранспорт турар жойи (автобаза, гараж);

темир йўл цехи (локомотив, электровагон ва дизель-поезд деполари, вагон деполари);

кўмирни ер ости усулида газга айлантириш (газлаштириш) майдонлари;

олтинни тўп-тўп ишқор билан ювиш цехи;


б) газ хўжалиги соҳасида:

босими 1,2 МРа гача бўлган табиий газдан фойдаланувчи, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи, газ истеъмол қилувчи объектлар;

суюлтирилган углеводород газларни сақлаш ва улардан фойдаланиш объектлари, шу жумладан, газ тўлдириш станциялари, газ тўлдириш пунктлари, автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари, автоном газтаъминот тизимлари;


в) атом саноати соҳасида:

уран қазиб олиш ва уни бирламчи қайта ишлаш объектлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи объектлар;

ядровий ва радиоактив материалларни ташувчи объектлар;

радиоактив чиқиндиларни кўмиш билан шуғулланувчи объектлар;

ядровий ва радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндиларни сақлагичлари;

атом реакторлари;

гамма қурилмалар, циклотрон ва тезлатгичлардан фойдаланувчи объектлар;


г) нефть ва газ саноати соҳасида:

нефть ва газ учун қазилган параметрик, қидирув, излаш, тузилмавий ва эксплуатация, шунингдек махсус қудуқлар;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари;

нефть, газ ва газ конденсатини конда ва конлараро ташиш объектлари;

газни тайёрлаш объектлари;

газ конденсатини тайёрлаш объектлари;

нефть тайёрлаш объектлари;

конлараро нефть, газ ва газ конденсати қувурлари;

нефть қудуқлари учун жамлаш пунктлари;

газ қувурларининг кириш қисми блоки;

магистрал қувур ўтказгич объектлари;

насос, компрессор, газ тақсимлаш ва босимни кўтариш компрессор станциялари объектлари;

қатламдаги босимни бир маромда сақлаб туриш объектлари;

нефть, газ, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини сақлаш, тушириш ва ортиш объектлари;

автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари;

компрессор хўжалиги объектлари (газни қуритиш қурилмаси, ёрдамчи машина-агрегатлар);

кон ичидаги қувурлар ва газ йиғиш коллекторлари;

резервуарлар парки;

қуйиш ва тўкиш эстакадалари;

каротаж кўтаргичлари, перфоратор станциялари лабораториялари ва кўчма зарядлаш устахоналари;

нефть ва газ объектлари қурилишлари;

нефть, газ ва газ конденсатини сақлаш объектлари;


д) кимё, металлургия ва нефть-газни қайта ишлаш саноати соҳасида:

металлургия куйдириш ва қиздириш печлари, қуритиш печлари, танаворларни (заготовка) узлуксиз қуйиш машиналари, сақлаш ва қўллаш копёр, лом (синиқ парчалар)га ишлов бериш пресслари, қолиплаш пресслари, прокат (чиғирлаш) ва чўзиш станлари, конвейерлар, газ тозалаш иншоотлари, металлни тозалаш ва унга кимёвий ишлов бериш (травление) линиялари, мазут сақлаш сиғимлари, пайвандлаш-металларга кимёвий ишлов бериш қурилмалари;

портлаш-ёниш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар ҳамда зарарли ва заҳарли моддалар ишлатувчи ва сақловчи объектлар, шунингдек портлашга хавфли чангсимон ва газсимон аралашмалар ҳосил бўладиган объектлар;


е) донни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида:

миноралар;

элеваторлар;

тегирмонлар;

омухта ем ишлаб чиқариш комплекслари;

унни қоп (қанорсиз) ҳолда сақлаш омборлари;

электрокарларни зарядлаш цехлари;

канализация-насос станциялари;

дон ва дон маҳсулотларини сақлаш учун силос туридаги механизациялаштирилган омборлар;


ж) геология-разведка соҳасида:

қидирув шахтаси;

штольня;

шурф;


з) темир йўл транспорти соҳасида:

темир йўл станцияларида ва бошқа ички темир йўллари мавжуд барча корхоналардаги темир йўл транспорти билан хавфли юкларни ташиш-ортиш, қуйиш-тўкиш ва сақлаш жойлари;


и) бошқа хавфли ишлаб чиқариш соҳаларида:

портловчи моддалар ва воситаларни ишлаб чиқариш заводлари ва турғун пунктлари;

портловчи моддалар ва воситаларни синаш полигонлари, лабораториялари ва цехлари;

портловчи моддалар, воситалар ва уларнинг компонентларини сақлаш омборлари;

портловчи моддалар, воситалар ва уларнинг компонентларини юклаш, тушириш ва сақлаш майдончалари;

ишчи босими 0,07 МРа дан (0,7 кг с/кв.см) ортиқ бўлган ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ қозонлари, сув иситиш қозонлари, энергетик қозонлар, содорогенератив қозонлар, юқори ҳароратда органик моддалар билан ишловчи қозонлар, вакуумли қозонлар, модулли (блокли) қозонхоналар ҳамда сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган ва ишлаш муҳитидан қатъи назар, босими 0,07 МРа дан (0,7 кг с/кв.см) ортиқ бўлган босим остида ишловчи идишлар, қопқоғи тез ечиладиган идишлар, кўп ўринли барокамералар, баллонлар (автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалик техникасининг тегишли қурилмалари бундан мустасно), цистерналар, буғ ва иссиқ сув қувурларидан фойдаланувчи объектлар;

минора кранлар, портал кранлар, кўприксимон кранлар, харрак кранлар, стрелали кранлар (автомобиль, темир йўл, занжирли, пневмо-ғилдиракли, кран-манипуляторлар, қувурётқизгичлар) портал кранлар, кабелли кранлар ва бошқа ишлаш жараёнида кўчмас асосга ўрнатиладиган кранлар, электр таллар, эскалаторлар, фуникулёрлар, пўлат арқонли осма йўллардан фойдаланувчи объектлар.



3. Асбоб-ускуналар:


а) кўмир, кон-руда ва норуда саноати ҳамда геология маркшейдерлик соҳасида:

шахта қудуқлари ва ортиб бораётган ишланмаларга кавлаб кириш машиналари ва мажмуалари;

механизациялашган мустаҳкамлаш иншоотлари ва туташмаларнинг мустаҳкамлаш иншоотлари;

тоғ жинсларини ўйиш машиналари;

юк ортиш машиналари;

одамларни, юкларни ташувчи лентали конвейерлар;

кон қазиш, куракли конвейерлар;

ер ости ишларида қўлланиладиган сақлагичлар ва бошқа чиғир (лебёдка)лар;

шахта кўчма компрессорлари;

кон электровозлари, гировозлари, дизелевозлари (локомотивлар);

ўзиюрар вагон (вагонетка)лар, секцияли поездлар;

дизель узатмали ўзиюрар машиналар;

одам ташиш вагон (вагонетка)лари;

шахта кўтариш машиналари, пўлат арқонлар, шахта клетлари (шахта лифтлари) ва скиплари учун осма ва тиркама мосламалар, шахта клетларининг парашютлари, копрали шкивлар;

ер ости лифтлари;

одам ва юкларни элтиб беришга мўлжалланган ва жиҳозланган қия қазилаётган жойлар;

ер ости қазиш жойларидаги юк ташиш, осма, монорельсли ва ерга ўрнатиладиган темир йўллар;

шахта вагончаларини ағдариш механизмлари;

ер ости ва очиқ тоғ-кон ишлари учун темир йўл ётқизиш, текислаш, юк ортиш-ташиш, етказиб бериш машиналари;

ер остида ковланаётган конда мустаҳкамлаш иншоотини қуриш машинаси, унинг механизмлари ва шипларини мустаҳкамлайдиган ўзиюрар супалар;

колонкали қўл электр пармалари ва электр арралар;

бурғулаш ва тоғ жинсларини зарб билан уриб кўчириш қурилмалари;

пневматик ва гидравлик пармалар;

вулканизаторлар;

гидроэлеватор қурилмаси ва ювиш ускуналари;

ер ости ва очиқ тоғ-кон ишларида қўлланиладиган гидромониторлар;

газ ва (ёки) чангга тўлиш хавфи бўлган шахта ва конлар учун асосий, маҳаллий (ёрдамчи) шамоллатиш вентиляторлари;

ер ости ва очиқ тоғ-кон ишларида ишлатиладиган бурғулаш дастгоҳлари ва механизмлари;

очиқ тоғ-кон ишларидаги темир йўл транспорти (тортиш агрегатлари, рельс йўллари, стрелка ўтказгичлари, контакт линиялари - контакт тармоғи);

очиқ тоғ-кон ишларида ишлатиладиган экскаваторлар;

очиқ тоғ-кон ишларида ишлатиладиган 45 тоннадан юқори юк ташувчи машиналар;

сув остини ковлайдиган машина (драга)лар ва земснарядлар;

сувни чиқариб ташлаш ва тайёрловчи бункерлар;

шамоллатиш қурилмалари (умумий мақсадлардаги) ишлашини масофадан туриб бошқариш, назорат қилиш учун сигнализация аппаратлари, назорат-ўлчов ва автоматика асбоблари;

ер ости ва очиқ тоғ-кон ишларида қўлланиладиган, ҳаво босими остида ишлайдиган асбоб-ускуналар (идишлар, қувурлар ва ҳоказо);

кўмир шахталари ва конларда чанг назорати бўйича қўлланиладиган чанг бостириш, чанг ушлаб қолиш қурилмалари;

карьерларда қазиш ишлари жараёнида қўлланиладиган технологик ва ёрдамчи транспортлар;

электр двигателлар;

ишга тушириш тақсимлаш, ҳимоялаш аппаратлари ва қурилмалари;

трансформаторлар, трансформатор подстанциялари, комплект тақсимлаш қурилмалари;

электр токи йўналишини ўзгартириш пунктлари, комплект кўчма трансформатор подстанциялари;

кучланиш электр жиҳозлари ва юк кўтаргич қурилмаларининг ҳимоя ва сигнализация воситалари;

очиқ ҳамда ер ости тоғ-кон ишларида электр токидан шикастланишга қарши ҳимоя қурилмалари;


б) газ хўжалиги соҳасида:

босими 1,2 МРа гача бўлган табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи пўлат ва полиэтилен газ қувурлари ускуналари (бир йилда 100 000 кубометрдан ошмайдиган ҳажмда газ истеъмолчилари ҳамда аҳоли яшайдиган уйлардаги газ қувурлари ва уларнинг жиҳозлари бундан мустасно);

суюлтирилган углеводород газларининг ер ости ва ер усти газ қувури ускуналари билан, сақлаш ва фойдаланишга мўлжалланган босим остида ишлайдиган стационар сиғимлар ва гуруҳий баллонлар;


в) атом саноати соҳасида:

радиоактив материалларни сақловчи ускуналар;

гамма қурилмалар, циклотрон ва тезлатгичлар;

бошқарув ва ҳимоя тизимлари анжомлари ҳамда назорат-ўлчов асбоблари;


г) нефть ва газ саноати соҳасида:

нефть ва газ қудуқларини қуриш учун ишлатиладиган бурғулаш ускуналари;

нефть ва газ қудуқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш учун ишлатиладиган бурғулаш ускуналари;

қудуқларни синаш ускуналари;

отқинга қарши ускуналар;

қудуқлар оғзини зич беркитиш арматуралари ва мосламалари, фаввора арматураси, қудуқларни ювишда қўлланиладиган ускуна ва жиҳозлар (нефть ва газ қудуқларини қазишда ишлатиладиган насослар);

бурғулаш механизмини йиғиш ва кўтаришда ишлатиладиган технологик ва юк кўтариш жиҳозлари, бурғулаш қувурлари ва қудуқлар деворини мустаҳкамлаш қувурлари;

перфораторлик зарядлари, порохли генераторлар ва босим аккумуляторлари, портлатиш пакерлари, ёнбошдан отувчи грунтонослар, фугас торпедалари, кумулятив торпедалар ва ҳалқасимон қувур кесиш мосламалари;

нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган асбоб-ускуналар;

қудуқларда ўрнатилган фаввора арматуралари ва колоннали каллаклар;

шлейф газ қувурлари;

қатламдаги босимни бир маромда сақлаб туришда ҳамда қудуққа ва қатламга таъсирнинг бошқа турларида ишлатиладиган ускуналар;

нефть ва газни ҳайдаш станцияларида қўлланиладиган ускуналар;

нефть ва газ маҳсулотлари ўтказгичларининг магистрал қувур тизимларини, конлардаги ва конлараро қувурларни қуриш, ишлатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ускуна ва механизмлар;

пўлат ва композитли ўтказгич қувурлари (нефть, газ ва газ конденсатини ташишда), шу жумладан ёпувчи, ростловчи ва сақловчи арматураларнинг қувурлари ва деталлари;

нефть, газ, газ конденсати ва нефть маҳсулотлари резервуарлари ва резервуарлар ускуналари;

компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари;

нефть, газ ва газ конденсатини йиғиш ва тайёрлаш ускуналари;

нефть ва газ қудуқларини ишга туширишда қўлланиладиган кўчма насос ва компрессор қурилмалари, ювиш ва цементлаш агрегатлари, автоцистерналар, кислота ташиш воситалари, тушириш-кўтаришда қўлланиладиган асбоб ва ускуналар;

нефтни қазиб олишда қўлланиладиган кўчма насос ускуналари, гуруҳий улаш ускуналари, технологик асбоб-ускуналар, шохсимон (кустовой) ва блокли тўп-тўп насослар;

компрессор ва газ тақсимлаш станциялари, назорат ва ростлаш асбоблари;

қудуқларда тешиш-портлатиш ишларида қўлланиладиган асбоб-ускуналар;

магистрал қувурлар учун асбоб-ускуналар, ёпиш-ростлаш арматураси, назорат ва ростлаш асбоблари ва машъалалар;


д) кимё, металлургия ва нефть-газни қайта ишлаш саноати соҳасида:

синиқ парчалар (лом)га ишлов бериш пресслари;

қолиплаш пресслари;

чиғирлаш (прокат) ва чўзиш ускуналари (станлар);

конвейерлар;

рельсли ва рельссиз ташиш воситалари;

технологик қувурўтказгичлар ва уларнинг ускуналари;

аммиакли совутиш қурилмалари;


е) кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноатлари, шунингдек целлюлоза-қоғоз, тиббиёт, озиқ-овқат, енгил ва саноатнинг бошқа тармоқларида портлаш-ёниш хавфи юқори бўлган, токсик, заҳарли ҳамда агрессив (тажовузкор) муҳитларда ишлайдиган асбоб-ускуналар:

колоннали аппаратлар, иссиқлик алмаштириш, қуритиш, шу жумладан, қуритиш барабанлари, айланма ҳаракатланадиган печлар ва утилизациялаш қозонлари, физик-кимёвий жараёнлар аппаратлари (кимё ва металлургия саноати печлари, кристаллаштирувчилар, буғлантириш аппаратлари ва қурилмалари, экстракторлар, электролизерлар, озонлаштириш, ҳавони қуритиш ускуналари, контакли аппаратлар);

ички қурилмаларсиз, қўзғалмас ички қурилмали, ноцилиндрлик, ички қурилмаларсиз ва қўзғалмас ички қурилмали, механик аралаштириш қурилмали, иссиқлик алмашиш қурилмалари бўлмаган цилиндрсимон идишлар ва сиғим аппаратлари;

суюқлик фильтрлари, суюқ бир жинсли бўлмаган тизимларни марказдан қочма куч ҳисобига ва гравитация таъсирида ҳар хил суюқликларни ажратишга мўлжалланган ускуналар;

материалларга физик-механик ишлов бериш ускуналари (сочилувчан ва пастасимон материаллар тегирмонлари, қорғичлар);

дозаторлар, титгичлар, таъминлагичлар (питатель), доналаштиргичлар (классификаторлар), полимер материаллар қайта ишлаш ускуналари;

металларга газ-алангали ишлов бериш учун кислород, криоген, компрессор, совутиш ускуналари;

вакуумли ва юқори вакуумли насослар ва агрегатлар;

бут технологик линиялар, ҳавони парчалаш (бўлиш) қурилмалари, камёб газлар ускуналари, барча турдаги совутиш қурилмалари (маиший қурилмалардан ташқари);

суюлтирилган газга мўлжалланган барча турдаги ва тузилишдаги сиғим ва баллонлар (СО2, хлор, кислород ва ҳоказо);

ёпиш-ростлаш арматураси ва сақлаш қурилмалари, назорат-ўлчаш асбоб ва ускуналари, газсимон ташламаларни утилизациялаш ва ёқиш маҳаллий қурилма ускуналари, технологик қувурўтказгич ва иншоотлар;

портлаш хавфи юқори бўлган, токсик ва тажовузкор (агрессив) муҳитларни кўчиришга мўлжалланган тортиш-пуфлаш машиналари ва шамоллатиш ускуналари;

юқорида кўрсатилган хавфли ишлаб чиқаришларда қўлланиладиган аварияга қарши ҳимоя тизимлари ва уларнинг элементлари, шунингдек портлашдан ҳимояланган бошқа асбоб-ускуналар;


ж) донни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида:

концентраторлар;

сепараторлар;

тош ажратгичлар;

ювиш машиналари;

донни қуритгичлар ва майдалаш (янчиш) ускуналари;

валецли дастгоҳ (станок)лар;

ёйиш ва ғалвир-шамол машиналари;

аралашмаларни магнитли тутиб қолиш машиналари;

электр магнитли сепараторлар;

магнитли колонкалар;

чанг тутқичлар ва циклонлар;

нориялар (донни юқорига кўтариб бериш ускуналари);

аспирация тизими;

компрессорлар, ҳаво бериш машиналари (воздуходувкалар) ва ҳаво ҳайдаш ускуналари (вентиляторлар);

темир йўлнинг дон қабул қилиш қурилмалари;

автотранспорт воситалари (қишлоқ хўжалиги техникалари)дан дон қабул қилиш ускуналари;

шнекли транспортёрлар;

РЦИИ туридаги фильтр-циклонлар;

болғали майдалагич ва аралаштиргичлар;

дон, омухта ем, кепак ва чиқиндиларни сақлаш учун металл бункерлар;


з) геология-разведка соҳасида:

бурғулаш ускуналари ва бурғулаш дастгоҳлари, ечиладиган керн қабул қилиш снаряди (ССК-снаряд съемный керноприемник) минора чиғирлари (лебёдкалар);

таль тизими, шу жумладан:

кронблоклар;

таль блоклари;

илгаклар;

тушириш-кўтариш асбоби:

элеваторлар;

фарштуллар;

наголовниклар;

ювиш насослари ва компрессорлари;

ювиш эритмаларини тайёрлашда ишлатиладиган лой (гил) аралаштиргичлар ва бошқа механизмлар;

вертлюг-сальниклар;

бурғу қудуқлари оғзини герметизация қилиш ва уларни жипслаштириш (обвязка) мосламалари;

қувур айлантиргич ва тутқичлар;

бурғу қудуқларидан қудуқ деворларини мустаҳкамлаш (обсадка) қувурларини чиқариб олиш учун ишлатиладиган қувур кўтаргичлари;

бурғу қудуқларини цементлаш агрегатлари;


и) тоғ-кон қидирув ишларида қўлланиладиган асбоб-ускуналар:

тик ва қия тоғ-кон қидириш лахмларида одамларни ва юкларни тушириш ва кўтариш машиналари, чиғир (лебедка)лари ва идишлари;

кон қудуқларини ковлаш ҳамда кон қудуқларидаги чанг-газларни чиқариб ташлаш ва кон қудуқларига тоза ҳавони ҳайдаб беришга мўлжалланган ёрдамчи қудуқларни ковлаш ускуналари;

ер ости кон-қидирув ковлаш ишларида қўлланиладиган ички ёнув двигателли ускуналар;

пармаловчи ва тоғ жинсларини ушатувчи пневматик болғалар;

электр бурғу;

нормал ҳолатдаги ва портлаш хавфи бўлган конларда ер ости тоғ-қидирув иншоотлари учун мўлжалланган ускуналар;

фойдали қазилма ковлаб олиш жойи ва ковлашда қўлланиладиган машина ва механизмлар (бурғулаш, тозалаш ва бошқалар);

ҳаракатланадиган тиркамалар (вагон ва вагонетка);

ағдаргичлар;

скрепер қурилмалари;

барча турдаги насослар ва шамоллатиш вентиляторлари, компрессор қурилмалари;

тоғ-кон электр жиҳозлари ва асбоблари (сизиш, йўқотишларга қарши релелар, турли мақсадлардаги хабар бериш жиҳозлари (сигнализация);


к) геофизик тадқиқотларда қўлланиладиган асбоб-ускуналар:

каротаж кўтаргичлари;

электрометрик ишлар учун қудуқ аппаратлари;

қатламлардан намуна олиш асбоблари;

пармалаб керн олиш асбоблари;

акустик каротаж асбоблари;

қудуқлар ва тоғ-кон қазиш жойларида қаттиқ фойдали қазилмаларни излаш ишларини амалга оширишда қўлланиладиган радиометрик асбоблар;

гамма-квантлари қўлланиладиган асбоблар;

нейтрон нурланиши манбалари қўлланиладиган асбоблар;


л) темир йўл транспорти соҳасида:

объектлардаги ички темир йўл рельслари, шпалалар, тормоз бошмоқлари, шланглар, портлашдан химоя қилинган ёритиш ускуналари, темир йўлда махсус хавфли юкларни ташишга мўлжалланган цистерналар, контейнерлар, хавфли юкларни етказиб бериш насослари, темир йўлларда хавфли моддаларни ташиш идишлари, омборларда хавфли юкларни сақлаш резервуарлари, темир йўлда хавфли юкларни ташиш воситалари (локомотив, тепловоз)лар;


м) бошқа хавфли ишлаб чиқариш соҳалари:

портловчи моддаларни тайёрлаш, портловчи моддалар компонентларини қориштириш, уларни ташиш, қудуқ ва кавланган чуқурчаларни ўқлашга мўлжалланган, ҳаракатланувчи қурилмалар, жиҳозлар, механизмлар, дозаторлар, машиналар;

ишчи босими 0,07 МРа дан (0,7 кг с/кв.см) ортиқ бўлган ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ қозонлари, сув иситиш қозонлари, энергетик қозонлар, содорегенератив қозонлар, юқори ҳароратда органик моддалар билан ишловчи қозонлар, вакуумли қозонлар, модулли (блокли) қозонхоналар ҳамда сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган ва ишлаш муҳитидан қатъи назар, босими 0,07 МРа дан (0,7 кг с/кв.см) ортиқ бўлган босим остида ишловчи идишлар, қопқоғи тез ечиладиган идишлар, кўп ўринли барокамералар, баллонлар (автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасининг тегишли қурилмалари бундан мустасно), цистерналар, буғ ва иссиқ сув қувурлари ҳамда тутун мўрилари (ғиштли, темир-бетон ва пўлат мўрилар);

минора кранлар, портал кранлар, кўприксимон кранлар, харрак кранлар, стрелали кранлар (автомобиль, темир йўл, занжирли, пневмо-ғилдиракли, кран-манипуляторлар, қувурётқизгичлар) кабелли кранлар ва бошқа ишлаш жараёнида кўчмас асосга ўрнатиладиган кранлар, электр таллар, эскалаторлар, фуникулёрлар, пўлат арқонли осма йўллар.


4. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Дававианазорат" инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Навоий КМК" ДК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзавтойўл" ДАК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзбекенгилсаноат" ДАК, "Ўзфармсаноат" ДАК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, "Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзспиртсаноат" АК, "Ўзқурилишматериаллари" АК, "Ўзавтосаноат" АК, "Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Сувсоз" ДУК ва "Сифат" маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 366-модда




































Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск