ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларнинг иқтисодий меъёрлари, жамғармалари ва захиралари /

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.07.2015 й. 2693-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2015 й. 14/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 6 июлда 2693-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 13 июндаги

14/3-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом талаблари тижорат банклари капиталининг монандлигини аниқлашга нисбатан татбиқ қилинади.


2. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


банк талаблари - банк олдидаги барча мажбуриятлар;


капитал захиралар - солиқлар ва йиғимлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;

стандарт активларга яратиладиган захиралар - банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;

махсус захиралар - "субстандарт", "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;


номоддий активлар - моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл, муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва бошқалар);


гудвилл - харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;


левераж - банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;


регулятив капитал - банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;

муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари - келгусида тўланиши лозим бўлган солиққа тортиш давридаги фарқига тааллуқли бўлган даромад солиғи суммаси;


муддати узайтирилган солиқ талаблари - келгусида тўланадиган даромад солиғи суммаси;


кредитнинг қайта ҳисоблаш омили - бу балансдан ташқари активларнинг таваккалчилик даражасини ҳисоблашда уларга нисбатан қўлланиладиган коэффициент (фоиз).


2-1. Мамлакат, банк ёки корхона "Standard & Poor`s", "Fitch Ratings", "Moody`s Investors Service" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.


2-БОБ. КАПИТАЛНИНГ ЭНГ КАМ ДАРАЖАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3. Банк устав капиталининг энг кам миқдори:

2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;

2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;

2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;

2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.

4. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бунда банк I даражали капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав капиталининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:

хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;

банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;

юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.


6. Ҳар бир банкнинг регулятив капитали унинг монандлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низом талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилиши лозим.



3-БОБ. КАПИТАЛ ТАРКИБИ


7. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.


8. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.


9. I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.


10. I даражали капитал I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.


11. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:

а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари ёки банк акциядорлик жамиятидан бошқа шаклда ташкил этилганда оддий акцияга тенглаштирилган воситалар. Бундай акциялар ёки воситалар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:

банк тугатилганда улар бўйича талаблар банкнинг барча талабларидан (депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари, субординар қарз, имтиёзли акциялар ва бошқалар) сўнг қондирилиши;

эгалари банк тугатилганда барча талаблар қондирилгандан сўнг банк ихтиёрида қоладиган активларнинг ўзларига тегишли улушга мувофиқ қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши;

муддатсиз ва банкни тугатилишидан бошқа ҳолатларда тўлаб берилмаслиги, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган қайта сотиб олиш ҳолатлари мустасно;

чиқарилишида банк уни қайта сотиб олиш ёки бекор қилиш бўйича ҳаракат қилмаслиги ҳамда қонуний ва шартномавий талаблар бундай ҳолатни келтириб чиқариш хусусиятларига эга бўлмаслиги;

эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган бўлиши;

б) қўшилган капитал - оддий акциялар биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;

в) тақсимланмаган фойда (зарар):

банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);

тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;

ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари;

г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шўъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади. Бунда ушбу улушлар мазкур банднинг "а" кичик банди иккинчи-олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларга жавоб бериши лозим;

д) девальвация захираси. Бу захира сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлардан шаклланади.

12. I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:

а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:

муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;

эгасининг хоҳишига кўра сотиб олинмаслиги;

банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;

эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши;

банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкинлиги;

улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмаслиги;

банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиниши мумкинлиги;

б) қўшилган капитал - имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;

в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди "г" кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари.

13. Банкнинг кредит рейтинги ўзгариши натижасида дивиденд ставкаларининг ўзгаришига олиб келувчи имтиёзли акциялар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандлардаги шартлар бажарилишидан қатъи назар, I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.

14. II даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) жорий йилдаги соф фойдаси;

б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт активларга яратиладиган захиралар;

в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:

тўлиқ тўланган;

гаров билан таъминланмаган;

банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;

акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;

банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;

агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;

г) субординар қарз - бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

юридик шахслардан жалб қилинган бўлиши;

гаров таъминотига эга бўлмаслиги;

банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;

бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;

қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши;

муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши.

Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда - тўлиқ ҳажмда;

бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида:

1-йилда - субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи;

2-йилда - субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи;

3-йилда - субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи;

4-йилда - субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи;

5-йилда - 0;

д) активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасининг 45 фоизи миқдори.


15. Капиталдан чегирмалар капитал монандлиги коэффициентлари ҳисоблангунга қадар I даражали капиталдан чегирилади.


16. I даражали асосий капиталдан қуйидагилар чегирилади:

номоддий активлар, бундан банкнинг дастурий таъминотлари мустасно;

бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари. Бундан, қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштириш учун 2023 йилнинг 1 декабрига қадар қилинган инвестициялар мустасно;

бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.


4-БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИКНИ ҲИСОБГА

ОЛГАН ҲОЛДАГИ АКТИВЛАР

18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир активнинг жами қийматини унга тегишли бўлган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.

Бунда, активнинг жами қиймати деганда - активнинг банк балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилган миқдори тушунилади.

18-1. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1-6-иловаларида белгиланган таваккалчилик даражалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида амалга оширилади.


5-БОБ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ ВОСИТАЛАР


25. Таваккалчилик даражаси ҳисобга олинган активлар суммаси ҳисоб-китоб қилинганда, балансдан ташқари барча моддалар ҳисобга олинади, ички бозорда тузилган хосилавий (дереватив) воситалар (форвард, своп, опционлар ва бошқалар) бундан мустасно.


26. Балансдан ташқари моддаларнинг таваккалчилик тоифаси балансдан ташқари модданинг тўланмаган қолдиғи кредитни ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва олинган натижа балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти бўлиб, унга баланс ҳисоб рақамлари қоидаларига мувофиқ тегишли таваккалчилик даражаси белгиланади.

Агар балансдан ташқари модда ёки унинг қисми мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда кафолатланган ёки гаров билан таъминланган бўлса, таваккалчилик даражасини белгилаш контрпартнёрга эмас, балки кафолатчи тури ва кафолат тавсифига боғлиқ бўлади. Паст таваккалчилик омили балансдан ташқари модданинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки учун мақбул гаров ёки кафолат билан таъминланган ёки кафолатланган маълум бир қисмига қўлланиши мумкин.


27. 100 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддаларга қуйидагилар киради:

номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;

қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;

активларни келажакда маълум бир муддатга сотиб олиш мажбурияти.


28. 50 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:

битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;

бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.


29. 20 фоизли кредитни (активни) ҳисоблаш омили қўлланиладиган балансдан ташқари моддалар қуйидагилардан иборат:

товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;

бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.



6-БОБ. ҲОСИЛАВИЙ (ДЕРЕВАТИВ) ВОСИТАЛАР


30. Банк томонидан форвард келишувлари, своплар, опционлар ва шунга ўхшаш ҳосилавий шартномалар амалга оширилганда, у битимлар тўлиқ номинал қийматида кредит таваккалчилигига учрамайди. Шартнома мажбуриятлари контрагент томонидан бажарилмаганлиги, банк учун пул оқимини алмаштиришнинг потенциал қиймати таваккалчилик ҳисобланади.


31. Ҳосилавий (дереватив) воситанинг баланс эквиваленти ҳисоблаш омилини ҳар бир воситанинг номинал қийматига кўпайтириш орқали қуйидаги жадвалга асосан аниқланади.

        

Тўлов муддатлари

Ҳосилавий воситалар (%)


фоиз ставкаси

асосланган

валюта алмашув

курсларига асосланган


Бир йилгача


0,5

2,0

Бир йилдан икки йилгача


1,0

5,0 (масалан 2+3)

Кейинги йил учун


1,0

3,0

           

Ҳисоблаш омили миқдори восита тавсифи ва барча воситалар бўйича қолган қоплаш муддатига боғлиқ, бошланғич қоплаш муддати қўлланиладиган валютавий шартномалар ва олтин бундан мустасно. Юқоридаги усул бўйича ҳисобланган эквивалентларга қарздор тури, кафолат табиати ва таъминотига қараб баланс воситалари сингари таваккалчилик қўлланилади.



7-БОБ. КАПИТАЛНИНГ МОНАНДЛИГИНИНГ

ҲИСОБЛАНИШИ


32. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси (ТАУС) чегирмалар ажратилган ҳолда таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


33. 2015 йил 1 сентябридан бошлаб таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий миқдори (ТАУС) қуйидаги тарзда ҳисобланади:

ТАУС = Чегирмалар чиқарилган таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги баланс ва балансдан ташқари активлар суммаси + Операцион таваккалчиликлар суммаси (ОТ) + Бозор таваккалчиликлари суммаси (БТ);

ОТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) х (Банкнинг охирги уч йилдаги ялпи даромадининг ўртача суммаси х 15 фоиз);

Ялпи даромад = (фоизли даромадлар - фоизли харажатлар) + (фоизсиз даромадлар - фоизсиз харажатлар).

Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.

БТ = (100 / белгиланган К1 нинг энг кичик даражаси) х (Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори х 10 фоиз).

Очиқ валюта позицияларининг умумий суммасини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг умумий узун ёки умумий қисқа кўрсаткичлари йиғиндисининг мутлоқ кўрсаткичининг энг каттаси олинади.


34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 13 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:

К1 = РК / ТАУС.

35. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти К2 = I даражали капитал/ТАУС сифатида аниқланади.

Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.

36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик даражаси 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

38. Капиталнинг монандлик даражаси талаблари билан бир қаторда банклар I даражали капитални номоддий активларни чегириб ташланган ҳолда мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларида назарда тутилган активлар қўшилган умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:

К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар - мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.

Левераж коэффициентини ҳисоблашда келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган банк балансининг "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларидаги активлар ҳам ҳисобга олинади. Буларга капитални монандлигини ҳисоблашда қўлланиладиган активлар киради.

Балансдан ташқари активлар леверажнинг асосий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун банклар левераж коэффициентини ҳисоблашда юқорида қайд этилган балансдан ташқари активларни, кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини (100 фоиз) қўллаган ҳолда, қуйидаги икки ҳолатдан ташқари, ҳисоблашлари лозим:

ҳосилавий (дереватив) операциялар капитал монандлигини ҳисоблашда фойдаланиладиган "таваккалчиликка дастлабки мойиллик"ка мувофиқ ўтказилиши;

банк ҳар доим ўзи томонидан сўзсиз бекор қиладиган барча мажбуриятлар учун 10 фоизлик кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини қўллаши лозим.


39. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосаланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


40. Банк молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.


41. Дивидендлар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ тузатишлар амалга оширилгандан сўнг тўланиши мумкин.

Банклар қуйидаги ҳолларда дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас:

дивидендлар тўлаш пайтида банк иқтисодий ночорлик (тўловга қобилиятсизлик) аломатларига эга бўлса ёки кўрсатилган аломатлар банкда дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;

банк соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;

банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.


42. Банк Кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.


43. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:

банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;

режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланадиган капиталнинг чекланган миқдорлари;

банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ бошқа ахборот.


44. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.


45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.





Низомга

1-ИЛОВА


Банк активларининг бир қисми бўйича

таваккалчилик даражалари

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)

0%

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар

0%

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар

0%

4.

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Шу билан бирга, мазкур ташкилотлар томонидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган банк операциялари қисми. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

5.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

0%

5-1.

Қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар


0%

6.

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 16-бандида келтирилган активлар

0%

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар

20%

8.

Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

9.

Ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар)

20%

10.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

20%

10-1.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар


20%

10-2.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида кўрсатилган хизматлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно


75%

10-3.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида хизматлар кўрсатиш мақсадида банклар томонидан микромолия ташкилотларига ажратилган кредитлар


75%

11.

Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари

100%

12.

Дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар


100%

13.

Миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар

100%

13-1.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиз (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) ва ундан паст ҳолда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно


100%

13-2.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно


150%

14.

Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк

150%

15.

Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари

150%

16.

Cифати "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган активлар (мазкур илованинг бошқа позицияларидаги шартларни бажаришидан қатъий назар)

200%

17.

Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2-6-иловаларида кўрсатилган ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб таваккалчиликка тортилган активлар мустасно

100%

     





Низомга

2-ИЛОВА


Контрагентларнинг рейтинг баҳолари асосида

таваккалчилик даражалари*

Т/р

Тавсифи

Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар

"Standard & Poors" ва "Fitch Ratings" рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**

ААА дан АА- гача

А+ дан А-гача


ВВВ+ дан ВВВ-гача

ВВ+ дан В-гача


В-дан паст



Рейтинг баҳоларига эга эмас

"Moodys Investors Service" рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари**

Aaa дан Aa3 гача

A1 дан A3 гача

Baa1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

1.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

20%

50%

100%

150%

100%

2.

Хорижий мамлакатлардаги давлат сектори ташкилотлари (Ҳукумат ва Марказий банкдан ташқари)га нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

50%

100%

150%

150%

3.

Банклар билан боғлиқ таваккалчиликлар: банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:


90 кун ёки ундан кам

20%

20%

20%

50%

150%

150%

90 кундан юқори

20%

50%

50%

100%

150%

150%

4.

Хорижий мамлакатлардаги компанияларнинг қимматли қоғозлари, уларга нисбатан талаблар ва уларнинг кафолатлари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

100%

100%

150%

150%

*) Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, мазкур талаблар қўлланилмайди.


**) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.






Низомга

3-ИЛОВА


2024 йил 1 июлга қадар аҳолига ажратилган ипотека

кредитларининг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**


КГН<50%


50%<КГН<75%


75%<КГН<100%


100%<КГН


Таваккалчилик даражаси


35%

50%

100%

150%

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.


**) Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.






Низомга

4-ИЛОВА


2023 йил 20 августдан 2024 йил 1 июлга қадар жисмоний

шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган

кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**


КГН < 75%


75% < КГН < 100%


100% < КГН


Таваккалчилик даражаси


100%


150%


200%


*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль):

1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди;

мазкур илова ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчилик даражаларига тортилганда, чиққан натижанинг энг юқориси ҳисобга олинади.

**) Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:

кредит суммаси - жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;

автомобиль гаров қиймати - гаров шартномасида келишилган нарх.





Низомга

5-ИЛОВА


2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга

ажратилган ипотека кредитларининг

таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Жисмоний шахсларнинг қарз

юки кўрсаткичи (ҚЮК)**


ҚЮК < 60%***


60%***< ҚЮК ёки ҚЮКни

аниқлаш имкони бўлмаса


Кредит суммасини гаров суммасига нисбати**** (КГН)


КГН<50%


35%

50%

50%<КГН<75%


50%

100%

75%<КГН<100%


100%

150%

100%<КГН


150%

150%

      

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.

**) Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

***) Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.

****) Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.






Низомга

6-ИЛОВА


2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга

автомобиль сотиб олиш учун ажратилган

кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи


Жисмоний шахсларнинг қарз

юки кўрсаткичи (ҚЮК)**


ҚЮК < 60%***


60%*** < ҚЮК ёки ҚЮКни

аниқлаш имкони бўлмаса


Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)****


КГН < 75%


100%


150%


75% < КГН


150%


200%


        

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди, бундан 1-илова 10-2 ва 10-3-позицияларида кўрсатилган мезонлар мустасно.

**) Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

***) Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.

****) Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:

кредит суммаси - жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;

автомобиль гаров қиймати - гаров шартномасида келишилган нарх.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 360-модда





































Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск