Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.1996 й. 58-сон "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.1996 й.

N 58




АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА

МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбек адабиёти, санъати ва меъморчилиги ривожидаги улкан ютуқларни рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Адабиёт санъат ва меъморчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларини 1996 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан,. ҳар уч йилда бир марча Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.

Алишер Навоий номидаги учта Давлат мукофотларининг ҳар бири 200 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин.


2. Адабиёт,санъат ва меъморчилик сохасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотларини 1997 йилдан бошлаб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, хар уч йилда бир марта наврўз байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.

Абдулла Кодирий номидаги учта Давлат мукофотларининг ҳар бири 80 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин.


3. Қуйидагилар белгилансин.


а) Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

б) Давлат мукофотлари қўмитасининг мақоми, таркиби, ваколат муддати ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таадиқланган Низом билан белгиланади.


4. Янги таҳрирда илова қилинаётган.

Ўзбекистон Республикасининг адабиёт санъат сохасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом (1-илова).

Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, саньат ва меъморчилик сохасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом (2-илова);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Давлат мукофотлари қўмитаси таркиби (3-илова) тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Давлат мукофотлари қўмитасининг таркиби (4-илова) тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўмита ишчи гурухининг фаолияти учун ҳар йили республика бюджетидан тегишли маблағ ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 февралдаги 33-сон ва 1994 йил 10 майдаги 215 сон қарорлари ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 февралдаги

58-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат

мукофотлари қўмитаси

аъзолари рўйхати

Саидкосимов Саидмухтор

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, қўмита раиси


Аббосов Шухрат

кинорежиссер, халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори


Абдуллаев Рустам

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг раиси


Аминов Неъмат

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари


Бошбеков Шароф

Давлат мукофоти совриндори драматург


Ёқубов Одил

Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Жабборов Илхом

А. Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори, хайкалторош


Зокиров Фаррух

Ўзбекистон ҳалқ артисти


Иброхимова Рихси

Ўзбекистон ҳалқ артисти


Йўлдошев Баходир

Ўзбекистон ҳалқ артисти, режиссер


Комилов Нажмиддин

адабиётшунос, профессор


Мамадалиев Фаттох

Ўзбекистон халқ хофизи


Миржалилов Тохир

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси


Мўминов Теша

Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори


Назаров Анор

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, бастакор


Орипов Абдулла

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси


Ртвеладзе Эдвард

ЎзФА академиги, санъатшунос


Саиджонов Ўлмас

Ўзбекистон халқ хофизи


Тоғаев Мурод

А. Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори


Турсунов Фарход

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор


Умарбеков Жавлон

Ўзбекистон халқ рассоми


Юсупов Иброхим

Ўзбекистон ва Қоракалпоғистон халқ ёзувчиси


Қориева Бернора

халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори


Қўшжонов Матёқуб

ЎзФА мухбир аъзоси, адабиётшунос


Fофурбеков Тўхтасин

санъатшунослик доктори Ҳамза номидаги санъатшунослик института директори


Қаюмов Малик

Ўзбекистон кинематографчилар уюшмасининг раиси




















Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск