Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1996 й. 65-сон "Спорт мактаблaри ва ўқув юртлари ходимларининг меҳнатига хақ тўлашни мувофиқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1996 й.

N 65




СПОРТ МАКТАБЛAРИ ВА ЎҚУВ

ЮРТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ

МЕҲНАТИГА ХАҚ ТЎЛАШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Спорт мактаблари ва ўқув юртлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Спорт мактаблари ва ўқув юртлари раҳбарлари, спорт бўйича тренер ўқитувчиларининг, шунингдек, инструктор-методистларининг меҳнатига ҳақ тўлашдаги разрядлари ва қўшимча ҳақлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат спорт кўмитаси қайтадан қуриб чиқилган разрядлар асосида меҳнатга ҳақ тўлашни 1996 йил 1 февралдан амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун бюджетдан маблағ ажратсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари С. Саидиқосимов ва Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 февралдаги

65 сон қарорига

ИЛОВА


Болалар-ўсмирлар спорт (спорт-техника) мактаблари,

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия

резервлари мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-

ўсмирлар спорт-техника мактаблари, олимпия резервлари

билим юртлари, олий спорт мaҳорати мактабларининг

раҳбарлари ва инструктор-методистлари мехнатита

ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимларнинг номи


Тариф разрядлари


Тариф коффицaнтлари


Тариф стaвкалари


1


2


3


4


Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия резервлари мактаблари,

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактаблари,

олимпия резервлари билим юртлари, олий спорт

махорати мактаблари


Директор


13

2,42

968

Директор ўринбосари


12

2,32

928

Инструктор методист;





- олий тоифали


12

2,32

928

- биринчи тоифали


11

2,22

888

- иккинчи тоифали


10

2,12

848

- олий маълумотли


9

2,03

812

- Ўрта махсус маълумотли


8

1,94

776

Биринчи гурух, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

Директор


12

2,32

928

Директор ўринбосари


11

2,22

888

Инструктор-методист;





- биринчи тоифали


11

2,12

888

- иккинчи тоифали


10

2,12

848

- олий маълумотли


9

2,03

812

- Ўрта махсус маълумотли


8

1,94

776

Иккинчи гурух болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

Директор


11

2,22

888

Директор ўринбосари


10

2,12

848

Инструктор-методист:





- биринчи тоифали


10

2,12

848

- иккинчи тоифали


9

2,03

812

- олий маълумотли


8

1,94

776

- Ўрта махсус маълумотли


7

1,86

744

Учинчи гурух, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

Директор


10

2,12

848

Директор ўринбосари


9

2,03

812

Инструктор-методист:





- биринчи тоифали


9

2,03

812

- иккинчи тоифали


8

1,94

776

- олий маълумотли


7

1,86

744

- Ўрта махсус маълумотли


7

1,86

744

Изоҳ:

Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия резервлари мактабларида, ихтисослаштирилган  болалар-ўсмирлар спорт-техника  мактабларида, олимпия резервлари билим юртларида, олий спорт махорати мактабларида ишловчи, катта инструктор методиnтларга тегишли маълумоти ва малака тоифаси булган ииструктор-методистнинг белгиланган ставкасига ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи микдорида кўшимча хақ белгиланади.


2. Директорларга, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методистлар ва инструктор-методистларга уларнинг асосий лавозими бўйича иш вақтида ўз мактабларида тегишли маълумот ва малака тоифаси бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчиларнинг маошлари ҳисобидан хақ тўланадиган ўқув машғулотларини олиб боришга рухсат этилади Бунда кўрсатилган машғулотлар учун иш ҳақи тегишли спорт бўйича тренер-ўқитувчининг 0,5 ставкасидан ошиб кетмаслиги керак.


3. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвонига эга бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида кўшимча ҳақ тўланади.


4. Болалар-ўсмирлар спорт (спорт техника) мактабларини мехнатга хақ тўлаш бўйича гуруҳларга киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт кўмитаси томонидан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ амалга оширилади.



Спорт буйича тренер-ўқитувчиларнинг меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимларнинг

номи


Тариф

разрядлари


Тариф

коэффициентлари


Тариф

ставкалари


Спорт бўйича тренер- ўқитувчилар





- олий тоифали


12

2,32

928

- биринчи тоифали


11

2,22

888

- иккинчи тоифали


10

2,12

848

- олий маълумотли


9

2,03

812

- Ўрта махсус маълумотли


8

1,94

776

Изоҳ:


1. Спорт бўйича тренер-ўкитувчиларнинг иш ҳақи ставкаси, бевосита ўқув-педагогика ишлари олиб борилганда, хафтасига 24 академик соат қилиб белгиланади. Машғулотларга тайёргарлик кўрилган, шунингдек, командалар (спортчилар) билан мусобақаларда қатнашилган вақтлар учун қўшимча ҳақ тўланмайди.


2. Ҳар бир шуғулланувчига белгиланган нормативлар асосида мазкур жадвалдаги иш ҳақи миқдорлари бўйича ўкув-педагогика ишлари учун спорт бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўланиши мумкин. Нормативларнинг аниқ миқдори ва уларнинг қўлланилиш тартиби Ўзбекистан Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан, тайёргарлик босқичлари, Шуғулланувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва спорт турларига қараб, белгиланади.


3. Ўрта махсус маълумотли ва "Спорт устаси", "Ҳалқаро классдаги спорт устаси" унвонлари бўлган спорт бўйича тренер-ўкитувчиларининг иш ҳақи ставкаси олий маълумотга эга бўлган кўрсатиб ўтилган ходимлар учун назарда тутилган миқдорларда белгиланади.


4. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия резервлари мактаблaрда, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника  мактабларида, олимпия резервлари биeим юртларида, олий спорт махорати мактабларида, спортни такомиллаштириш гуруҳларида ва болалар ўсмирлар олий спорт махорати (спорт-техника) мактабларида ишловчи спорт бўйича тренер ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорлари 15 фоизга оширилади.


5. Болалар-ўсмирлар (спорт техника) мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактабларида, олимпия резервлари-билим юртларида, олий спорт махорати мактабларида ишловчи спорт бўйича катта тренaр-ўқитувчиларга тегишли маълумоти ва малака тоифаси бўлган тренер-ўқитувчининг белгиланган ставкасига ойига Ўзбекистан Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хақинииг 20 фоизи миқдорида устама ҳак тўланади.


6. Хореография бўйича тренер-ўқитувчиeар меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур қарорда назарда тутилган тартибга кўра амалга оширилади.


7. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвонига эга бўлган шахсларга ойига Ўзбекистан Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.






























Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск