ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Автоёнилғи қуйиш шохобчалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1996 й. 107-сон "Аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотувчи республика автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.03.1996 й.
N 107
АҲОЛИГА НАҚД
ПУЛГА АВТОМОБИЛЬ ЁНИЛҒИСИ
СОТУВЧИ РЕСПУБЛИКА АВТОМОБИЛЬ
ЁНИЛҒИСИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хусусий тадбиркорликни янада рағбатлантириш, ички бозорни нефть маҳсулотлари билан тўлдириш, бозор муносабатларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига нақд пулга автомобиль ёнилғиси сотувчи ишлаб турган 436 та автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчасини иловага мувофиқ 1996 йилда Хусусийлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахсларга даромад манбалари тўғрисида декларация тузишни талаб қилмасдан ер участкаларини узок муддатли ижарага берган холда ҳамда улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда ким ошди савдолари ва танлов асосида мулк қилиб сотсинлар (иловага мувофиқ).
3. Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини сотишдан олинган маблағлар сотиш нархининг бутун суммасини тўлаш учун бир ой муддат белгиланган холда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган Давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда ва хусусийлаштирилганда, объектлар ким ошди савдоларида, танловлар ва биржа савдоларида сотилганда ҳақ тўлашнинг, тушган маблағларни тақсимлаш ва ҳисобга олишнинг, ушбу маблағларнинг тушиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг Ягона тартибига мувофиқ тақсимлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг рўйхатлари бўйича уруш ногиронлари ва қатнашчилари, меҳнат ногиронларига сотиладиган автомобиль ёнилғисининг имтиёзли ҳажми ойига 300 сўм миқдорида белгиланади.
6. Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги", "Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари эгалари томонидан нефть маҳсулотлари сотиб олиниши, қабул қилиниши, сақланиши, сотилиши ва ҳисобга олиниши қоидаларига, техника ва ёнғин ҳавфсизлиги, атроф муҳит муҳофазаси, сотиладиган нефть маҳсулотлари сифати қоидаларига риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен ва Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 20 мартдаги
107-сон қарорига
ИЛОВА
1996 йил да хусусийлаштириладиган
республика автомобиль ёнилғиси
қуйиш шохобчалари
Автомобиль ёнилғиси ҳуйиш шохобчаларини сотиш (сони) |
|||
шу жумладан |
|||
Ҳаммаси |
улар жойлашган ер участкаси билан бирга |
улар жойлашган ер участкасини узоҳ муддатли ижарага берган µолда (магистраль автойўллар бўйлаб йўл чеккасидан 50 метргача масофада) |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
38 |
22 |
16 |
вилоятлар: |
|||
Андижон |
37 |
28 |
9 |
Бухоро |
16 |
13 |
3 |
Жиззах |
31 |
24 |
7 |
Қашқадарё |
47 |
43 |
4 |
Наманган |
28 |
13 |
15 |
Навоий |
18 |
16 |
2 |
Самарқанд |
64 |
45 |
19 |
Сирдарё |
14 |
10 |
4 |
Сурхондарё |
30 |
19 |
11 |
Тошкент |
32 |
13 |
19 |
Фарғона |
55 |
42 |
13 |
Хоразм |
10 |
6 |
4 |
Тошкент шаҳри |
16 |
9 |
7 |
Жами |
436 |
303 |
133 |