Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1996 й. 130-сон "Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1996 й.

N 130



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Худудий газ таъминоти бошқармалари фаолиятига амалий раҳбарлик қилиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 июлдаги 371-сон қарори билан тасдиқланган ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг намунавий тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига мавжуд Газ таъминоти ва газлаштириш бош бошқармаси негизида тугалланган балансли, алоҳида ҳисоб-китоб счётига ва юридик шахс мақомига эга бўлган Хўжалик ҳисобидаги газ таъминоти ва газлаштириш бош бошқармасини ташкил этишга рухсат берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Қорақалпоқгаз" республика бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар газ хўжалиги бошқармалари тугалланмаган балансли ташкилотлар ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Хўжалик ҳисобидаги газ таъминоти ва газлаштириш бош бошқармасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаларига буйсунади;

Хўжалик ҳисобидаги газ таъминоти ва газлаштириш бош бошқармаси моливий ресурсларни қайта тақсимлаш мақсадида уларнинг марказлаштирилишини таъминлайди, шунингдек солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни марказлаштирилган тартибда амалга оширади


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ў. Султонов















Время: 0.2135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск