Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1996 й. 169-сон "Андижон вилоятидаги "Хўжаобод" конида ер ости газ омбори қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1996 й.

N 169



АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ

"ХЎЖАОБОД" КОНИДА ЕР ОСТИ

ГАЗ ОМБОРИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Фарғона водийси аҳолисини ва халқ хўжалиги объектларини ниш даврида табиий газ билан янада тўларок ва ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси 1996-1998 йилларда Андижон вилоятидаги "Хўжаобод" нефть-газ конининг ишланиб тамом бўлган қатламлари базасида компрессор станцияси бўлган ер ости газ омбори қурилишига тайёргарлик қуриш, лойиҳалащтириш ва уни кўришни амалга оширсин Сиғими йилига 400 мли кўб метр бўлган ер ости газ омбори биринчи навбатининг ишга туширилишини, диаметри 720 мм бўлган 41 километрлик магистраль газ қувурини ва 14 та газ ҳайдаш агрегатини қурган ҳолда, 1997 йилнинг III чорагида таъминласин Омборнинг сиғими "500 млн куб метр бўлган иккинчи навбатининг, 17 та газ хайдаш агрегатини қурган ҳолда, 1995 йилда ишга туширилишини назарда тутсин.

"Ўзгазузатиш" давлат бирлашмаси Хўжаобод ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши буюртмачиси, "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмаси бош пудратчи этиб белгилансин.


2. Андижон вилояти хокимлиги ер ости газ омборининг қўриқланадиган зонасидаги иморатларни кўчириш бўйича буюртмачиси, "Ўзжамоахўжаликқурилиш" давлат бирлашмаси ва "Ўзсувқурилиш" давлат концерни - бош пудратчилар этиб белгилансин Буюртмачи икки хафта муддатда ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши учун ер майдонлари ажратсин, бир ой муддатда бош пудратчи ташкилотларга иморатларни кўчиришга оид ҳужжатларни тақдим этсин.

1996 йил 20 майгача иморатларни кўчириш ишларини маблағ билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.

Иморатларни кўчиришга оид ишларнинг биринчи навбати 1996 йилда, иккинчи навбати 1997 йилда тугаллансин.


3. Ер ости газ омбори ва газ қувури қурилиши табиий газни МДХ мамлакатларига экспорт қилиш ва республиканинг кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


4. Махфий.


5. Нефть-газ тармоқлари обьектларининг валютага бўлган эҳтиёжини энг кўп даражада қоплаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси бирлашмалари ер ости газ омбори қурилиши ишга туширилгунга қадар ускуналар импорт қилишда пошлина тўловларидан озод қилинсин.


6. Мазкур объектнинг республика халқ хўжалиги учун муҳим ахамиятга эга эканлиги муносабати билан Хўжаобод ер ости газ омбори қурилиши даврида ушбу объектларда ишловчи барча тоифадаги ходимларнинг лавозим маошларига ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорида устама белгилансин.


7. Андижон вилояти ҳокимлиги "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси билан биргаликда ер ости газ омбори қурилишига жалб килинганларнинг жойлаштирилиши ва овқатланишини таъминласин, улар учун ижтимоий-маиший шароитлар яратиб берсин.


8. Ер ости газ омбори қурилиши билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида иловага мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин Республика штабига зарур бўлган ҳолларда мазкур объект қурилишига республика корхоналари ва ташкилотларини жалб қилишга рухсат этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари К.Ж. Хаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Baзирлар Маҳкамасининг

1996 йил 30 апрелдаги

169 - сон қарорига

ИЛОВА



Андижон вилоятидаги "Хўжаобод" конида

ер ости газ омбори қурилиши бўйича

республика штабининг

ТАРКИБИ

    

И.Х. Жўрабеков

- Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, штаб раҳбари


Қ.Ж. Хаққулов

- Бош вазирнинг ўринбосари, штаб раҳбарининг ўринбосари


Б.А. Ашрафхонов

- Вазирлар Махкамасининг Ёқилғи саноати ва энергетика бўлими мудири


А.О. Обидов

- "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосари


Т.Л. Бобожонов

- "Ўзбекгеофизика" давлат геология корхонаси бош директори


Р. Жуманазаров

- "Ўзсувқурилиш" концерни раиси


А.Д. Донаев

- "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раисининг ўринбосари


Н.И. Жулин

- "Ўзгазузатиш" давлат бирлашмасининг бош директори


А.С. Ибобеков

- "Ўзқурилишматериаллари" концерни раиси


Н.Х. Каримов

- "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раисининг ўринбосари


В.Ш. Камолов

- "Ўзжамоахўжаликқурилиш" бирлашмаси раиси


Т. Набиев

- "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


А.С. Нисневич

- Мелиорация ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


А.Н. Норматов

- "Ўзнефтгазқазиболиш" давлат-акционерлик бирлашмаси бош директори


Г.М. Толмачев

- Энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари


В.М.Товаровский

- "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмасининг бош директори


М.Ё. Ёқубов

- Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


            


























Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск