Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2003 й. 227-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2003 й.

N 227



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ОДДИЙ АСКАРЛАР

ВА  СЕРЖАНТЛАР  ТАРКИБИДА  МУДДАТЛИ

ҲАРБИЙ   ХИЗМАТНИ   ЎТАЁТГАН   ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, жанговар тайёргарлик самарадорлиги ва қўшинларнинг жанговар шайлигини, ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, шунингдек ҳар томонлама етук, Ватанга садоқатли ёшларни тарбиялаш, Қуролли Кучлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини армия мактабини ўтаган мард ва ватанпарвар кадрлар билан тўлдириш, бунинг учун пухта тайёргарлик кўрган резерв барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов) Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан 2003 йилда "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" махсус ҳисоб рақамидан муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг таъминотини яхшилаш, уларни зарур анжомлар билан таъминлаш, қўшилмалар ва қисмларни спорт инвентарлари ҳамда тренажёрлар, замонавий компьютер техникаси, ўқув материаллари, кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун 2,0 млрд сўм йўналтирсин.


3.

Белгилаб қўйилсинки, мамлакат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳарбий қисмларнинг тавсияномалари жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юқори натижаларга эришган муддатли ҳарбий хизматчиларга қўшилмалар командирлари ҳамда уларга тенглаштирилган, ҳарбий хизматчини тавсифловчи маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар томонидан берилади.

Ҳарбий қисмлар қўмондонлиги тавсияномалари улар берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


4. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С.С. Ғуломов) билан биргаликда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ўқишга киришда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзлар бериладиган таълим йўналишлари ва олий таълим муассасалари рўйхатини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасида контракт бўйича хизмат қиладиган ҳарбий хизматчилар, оддий аскарлар ва сержантлар таркиби энг аввало:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизматда бўлган ва Махсус ҳисоб рақамига пул бадалини тўлиқ миқдорда тўлаган, бир ойлик ҳарбий йиғинларда қатнашган ҳамда ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка турдош мутахассисликка эга бўлган шахслар ҳисобидан тўлдирилади.


6. Адлия вазирлиги (А.А. Полвонзода) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф тайёрласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 76-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 5, 39-модда.






























Время: 0.1367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск