Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.1996 й. 220-сон "Инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.1996 й.

N 220



ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини давлат корхоналарини акциялаштириш жараёнига кенг жалб қилиш, акцияларнинг барқарор даромад келтиришини таъминлашга қаратилган инвестиция фондлари тармоқларини ташкил этган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилаётган инвестиция фондларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги инвестиция фондлари ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар:

Фонднинг намунавий устави;

Фонднинг депозитарий билан тузилган намунавий контракти;

Фонднинг фондни бошқариш ҳақида компания бошқарувчиси билан тузилган намунавий контракти;

Фонд эмиссиясининг намунавий проспекти;

Фонднинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш услуби;

Фонднинг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом;

Хусусийлаштириш инвестиция фондлари томонидан махсус давлат кредитини қайтариш тартиби ва шартлари;

Инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида низом.

Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


3. "Вақт" миллий депозитарийси инвестиция фондларига ва хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш учун ягона депозитарий технологиясини ишлаб чиқишни ва жорий этишни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк "Вақт" миллий депозитарийси тўғрисидаги Низомга мазкур қарор талабларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Вақт" миллий депозитарийсига хусусийлаштириш инвестиция фондларига хизмат кўрсатиш технологиясини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратсин, шунингдек, акцияларнинг ҳаракатини назорат қилишни таъминлаш учун уни зарур компьютер техникаси ва телекоммуникациялар воситалари билан бутласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси за Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен, Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.1460
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск