Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.1996 й. 236-сон "1996/97 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.1996 й.

N 236




1996/97 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий маълумот олишда қобилиятли ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва абитуриентларни сифатли танлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996/97 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқитиш учун 1 иловага мувофиқ 23 минг давлат грантлари белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабул қилишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун Давлат комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Давлат тест маркази:

абитуриентларни, тест наттижасида тўплпган балларини ҳисобга олган ҳолда, рейттинг тизими бўйича қабул қилишни ташкил этсинлар;

ўзларига қарашли олий ўқув юртларида ўқитиш шакллари ва тилларига кўра таълим иўналишлари ва мутахассисликлар бўйича грантларнинг тақсимланишини бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.

Грантларни тақсимлашда қуйидаги мутахассисликларнинг устуворлиги таъминлансин менежмент, маркетинг, молия ва кредит, банк иши, солиқлар ва солиқ солиш, суғурта иши, иқтисодиётда ахборот тизимлари, халқаро иқтисодий муносабатлар, кон иши, нефть-газ иши, автомобилсозлик, педагогика, юриспруденция, халқарс ҳуқуқ, чет тиллар.


4. Белгилаб қўйилсинки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 1996/97 ўқув йилининг биринчи курсларидан бошлаб ўқитиш учун барча ўқув xаражатларининг 50 фоизи миқдорида тўлов жорнй этилади.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўқитишнинг кундузги шакли бўйича бир ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбати нормативлари чегарасини таълим йўналишлари, мутахассислик ва олий ўқув юртининг хусусиятларига қараб 1:9 гача кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўқитувчилар ва талабалар нисбати нормативларининг ўзгаришидан қатъи назар, олий ўқув юртлари иш хақи фондининг хозирги миқдори, унинг бўшаб қолган қисмини олий ўқув юртларининг юқори малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тулаш учун йўналтнргаи ҳолда, сақлаб қолинсин.

Бўш қолаётган ўкитувчилардан олий ўқув юртлари ҳузурида ташкил этиладиган коллежларда, гимназияларда, мактабларда, лицейларда, шунингдек, умумтаълим муассасаларида фойдаланиш тавсия этилсин.


6. Олий ўқув юртларининг ректорларига профессор-ўқитувчилар таркибига юқори малака учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бир ойлик маошгача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамаси табақаланган ҳолда белгилашига рухсат берилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Олий уқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари тўғрисида" Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдикласин.


7. Давлат комиссиясига қуйидагиларга рухсат этилсин:

олий ўқув юртларига грантлар умумий сонининг 20 фоизи доирасида, улардан фоизигачасини Тошкент шаҳри олий ўқув юртларига, шу жумладаи нўл курсларга, устувор ва тадқиқ мутахассисликлар бўйича, пулли-контракт асосида, юридик ва жисмоний шахсларнииг буюртманомаларига мувофиқ абитуриентларнинг ушбу тоифаси ўртасидаги тест натижаларидан келиб чиқиб, улар томонидан ўқитишнииг тўлиқ қийматини қоплаётган ҳолда, қўшимча равишда қабул қилишни амалга ошириш;

олий ўқув юртларига аниқ мутахассисликлар ва таълим йўналишлари буйича пулли-контракт асосида қабул қилиш кўрсаткичларини юридик ва жисмоиий шахсларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистои Республикаси олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низомга зарур ўзгартиришлар киритиш.


8. Олий ва ўртта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ўқитиш ва мутахассислар тайёрлаш ҳақи миқдорини, шунингдек тушган маблағларни олий ўқув юртларида сарфлаш тартибини кўрсатган ҳолда ўқитишнинг пулли-контрактт шакли тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин ва 1996 йил 25 июлгача Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


9. Олий ва ўрта мактабни интеграциялашни чуқурлаштириш, уқув жараёнини такоиллаштириш, янги турдаги таълим муассасаларини ташкил эттиш учун 1996/97 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Халқ таълим вазирлигига ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолият кўрсатаётган мактаблар негизида ҳаммуассислик ҳуқуқлари билан ҳар бир олий ўқув юрти ҳузурида, уларда ўқитишнинг юқори савияда бўлишини таъминлаган ҳолда, учтадан қўшма умумтаълим мактаблари (1 та бизнес мактаби, 1 та ихтисослаштирилган лицей, 1 та гимназия) ташкил этсинлар.


10. Молия вазирлиги 1996/97 ўқув йили учун белгиланган гранттларни ҳисобга олган ҳолда бюджетнинг дастлабки прогноз кўрсаткичларига тузатишлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов
















































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск