Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси элчихонаси таркибидаги савдо иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи (мақоми ва функционал вазифалари) тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.07.1996 й. 238-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасинииг

1996 йил 8 июлдаги

238-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси элчихонаси

таркибидаги савдо иқтисодий масалалар

бўйича маслаҳатчи (мақоми ва функционал

вазифалари) тўғрисида

НИЗОМ


1. Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи (кейинги ўринларда маслаҳатчи деб аталади) савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг вакили ҳисобланади.


2. Маслаҳатчининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади, Ўзбекистон Республикаси Элчисининг раҳбарлиги остида амалга оширилади ва ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ҳисоб беради.


3. Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналаридаги маслаҳатчилар лавозимларини тўлдириш Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан ўз кадрлар аппарати ҳисобига амалга оширилади.

Маслаҳатчи Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда бир вақтнинг ўзида Ташқи ишлар вазирлиги ихтиерига хизмат сафарига юборилган ҳолда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг буйруғи билан лавозимга тақдим этилади.

Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихонасига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчини лавозимга белгиланган тартибда тайинлайди.

Маслаҳатчи лавозимини эгаллаб турган шахслар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихоналарида хизмат муддати тамом бўлгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг кадрлар аппаратига қайтадилар.


4. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихонасида ишлаш учун одатда икки йилгача муддатга юборилади, бу муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкин.


5. Зарур ҳолларда тегишли тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, ваколатхоналари ва чет элдаги муассасалари аппаратининг иши, амалиёти ва ўзига хослигини ўрганиш учун маслаҳатчи Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида уч ойдан кўп бўлмаган муддатда стажировка ўтайди.


6. Заруриятга кўра, унга юкланган функцияларни оператив ҳал этиш учун маслаҳатчи Элчининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ходимларнинг қўшимча штатини шакллантиришга оид таклифлар киритади.


7. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий суверенитетини ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш принципларига, халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг умум томонидан тан олинган нормалари ва принципларига амал қилиши зарур.

Ушбу принципларни таъминлаш учун маслаҳатчи қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этади:

ўзи турган мамлакатда Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи иқтисодий сиёсати ўтказилишига кўмаклашади;

ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишида ва халқаро шартномалар тузишга доир музокараларда қатнашади;

ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича халқаро шартномалар бажарилишини кузатади;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчилари билан ўзи турган мамлакатнинг ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашади;

ташқи-иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши, уларнинг ўзи турган мамлакатдаги фаолиятини назорат қилади;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчиларига ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатади.


8. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий сиёсатини юритиш манфаатларини кўзлаб ўзи турган мамлакатнинг расмий ва ишбилармон доиралари билан алоқага киришади;

экспорт назоратини, Ўзбекистон товарларини экспорт қилишдан олинадиган валюта тушумларини таъминлаш тадбирларида қатнашади;

ўзи турган мамлакатнинг савдо режимларини, шунингдек савдо иқтисодий ҳамкорликнинг аҳволи ва истиқболларини таҳлил этади, шунинг асосида унинг самарадорлигини ошириш юзасидан ўз  тавсияларини тайёрлайди ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги раҳбариятига юборади;

ўзи турган мамлакатнинг иқтисодий, валюта-молиявий аҳволини, унинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишининг ҳолати ва тамойилларини, ташқи иқтисодий, тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти соҳасидаги қонунчилигини, товарлар ва хизматлар бозорида тижорат ишлари хусусиятларчни, сифатга, сертификациялашга, стандартларга, экологик нормативларга қўйиладчган талабларни ўрганади, ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини хабардор қилади;

ўзи турган мамлакатнинг давлат бошқаруви органлари олдида ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларинч кўради ҳамда ушбу мамлакатлар давлат бошқаруви органларидан ушбу шарт-шароитлар учун зарур бўлган дастлабки ахборотни олади;

ўзи турган мамлакатда давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир мажбуриятлар бажарилишини, кредит битимлари амалга оширилишини, шунингдек ҳукуматлараро битимлар доирасида комплект асбоб-ускуналар етказиб берилишини назорат қилади;

шериклар излаш ва танлашда, Ўзбекистон Республикасининг ва ўзи турган мамлакатнинг ташкилотлари ва фирмалари ўртасида ташқи савдо битимлари тузишга оид музокаралар ўтказилишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси ва ўзи турган мамлакатнинг ишбилармон доиралари учун ярмаркалар, тақдимотлар ва учрашувлар ташкил этилиши юзасидан уларнинг ўтказилишига кўмаклашади;

савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ишида ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг топшириғи бўйича халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятида қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг ўзи турган мамлакатга нисбатан ташқи-иқтисодий сиёсати стратегияси бўйича таклифларни белгиланган тартибда тайёрлайди;

ўзи турган мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига бириктирилган давлат мулкини бошқаради;

ўз фаолиятида рақобат курашининг ноҳалол усулларига йўл қўювчи фирмалар ҳисобини юритади ва зарур ҳолларда улар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва зирлигига маълум қилади;

ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчиларига нисбатан йўл қўйилган камситиш ва мажбуриятларни бузиш ҳолларини аниқлайди, уларни бартараф этишга дочр таклифлар киритади.












Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск