ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 1996 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.1996 й. 251-сон "Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.1996 й.

N 251



ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида'' Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:


1996 йил 14 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;


1996 йил 28 мартда Ҳаной шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;


1996 йил 28 мартда Ханой шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлардан икки томонлама солиқ олишга йўл қўймаслик ва даромад солиғи тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битим;


1996 йил 28 мартда Ханой шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;


1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадлардан икки томонлама солиқ олишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Битим;


1996 йил 8 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.


2. Бош вазирнинг ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган халқаро битимлари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов













Время: 0.0511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск