Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.1996 й. 252-сон "Республика таълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув қулланмалари билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.1996 й.

N 252



РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИНИ ДАРСЛИКЛАР

ВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎFРИСИДА


Таълим муассасалари учун янги дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва нашр этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 2000 йилгача республика таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш ва нашр этиш истиқбол режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Реслубликаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлатуматбуот қўмитаси билан биргаликда:

1996 йил 1 сентябргача янги ўқув адабиётлари нашр этиш истиқбол режасини аниқласинлар;

ўқув адабиётларини яратишга юқори малакали мутахассисларни, етакчи педагогларни ва таниқли олимларни жалб этсинлар;

Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратганлик учун меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисида Низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

энг яхши дарсликлар учун ҳар икки йилда бир марта бериладиган, ҳар бирининг миқдори 40 та энг кам ойлик иш ҳақидан иборат бўлган иккита республика мукофотини, уларнинг биттасини гуманитар фанлар бўйича ва биттасини табиий фанлар бўйича дарсликлар учун таъсис этсинлар, бунда мукофотларни дарсликлар кўп марта қайта нашр этилган тақдирда умумтаълим мактаблари учун дарсликларга ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликларга алоҳида-алоҳида берсинлар;

кўрсатиб ўтилган мукофотларни бериш бўйича республика комиссияларини бир ой муддатда тузсинлар. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълимм вазири ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири тегишли равишда комиссиялар раислари ҳисобланадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

барча турдаги таълим муассасалари учун ўз маблағлари ҳисобига яратиладиган янги даосликлар, ўқув қўлланмалари ва дастурларини Экспертизадан ўтказиш идоралараро комиссиясини тузсин;

Энг яхши дарсликлаога республика мукофотлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача кейинги йил учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этиш бўйича буюртмани аниқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

икки ой муддатда республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган ўқитиш рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тилларида олиб бориладиган мактаблар учун ўқув адабиётлари тайёрлаш таҳририятларини ташкил этсин;

ўқув адабиётлари нашр этиш бўйича буюртманинг ҳар йили 1 июнгача тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасаларига дарсликлар ва бошқа ўқув адабиётлари етказиб берганлик учун ҳисоб-китоб қилишга бюджетда назарда тутилган мақсадли маблағларнинг ўз вақтида ажратилишуни таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар ўқув адабиётлари нашр этиш учун талаб қилинадиган қоғоз, матбаачилик материаллари ва асбоб-ускуналари сотиб олишга, шунингдек республика ташқарисидан олинадиган айрим дарсликлар турларига Давлат матбуот қўмитаси томонидан сарфланадиган валютанинг биринчи навбатда конвертация қилинишини таъминласинлар,


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазхрлиги бюджет прогнозларини ишлаб чиқишда энг яхши  дарсликлар учун республика мукофотлари тўлашга маблағларни назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил-15 июлдаги

252-сон қарорига

ИЛОВА



1997-2000 йилларда Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув

кўлланмалари тайёрлаш, нашр этиш

ва улар билан таъминлаш

ИСТИҚБОЛ РЕЖАСИ

(минг нусха)

Ўқув режаси бўйича ўқув фанлари номи, йиллар

1997-2000 йиллар учун жами

шу жумладан

Бажарувчилар

1997 йил

1998 йил

1999 йил

2000 йил

1997-2000 йилларда ўқув юртлари эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган ўкув адабиётлари ва қўлланмалари нашр этиш ҳажми  жами




шу жумладаи ўқув фанлари бўйича:

193131

36855

43471

51422

61383

Давлат матбуот қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



умумтаьлим

150649

25916

32730

40892

51111


техника

12691

3296

3212

3149

3034


гуманитар

12025

3207

3114

2956

2748

"

иқтисодий

9367

2263

2304

2354

2446

"

Қишлок хўжалиги

4605

1209

1153

1135

1108

"

тиббиёт

3668

932

927

905

904

"

маданият ва санъат

126

32

31

31

32

"


Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск