Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.07.1996 й. 255-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 17 июлдаги

255-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат

кадастрлари ягона тизимини  ташкил

этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) давлат ва тармоқ кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир. Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегаралардаги ер устининг ҳар ҳужжатлаштирилган маълумотлар ҳамда ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар, ва бошқалардан иборат табиий ва хўжалик ресурслари тўғрисидаги маълумотлар, ўларнинг географик ўрни, ҳуқуқий ва хўжалик мақоми кўрсатилган ҳолда, мавжуд бўлиши керак.


2. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикасининг табиий-иқтисодий потенциалини ягона умумдавлат, яхлит ва комплекс ҳисобга олишни, баҳолашни таъминлаш мақсадида ташкил этилади ва юритилади.


3. Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан, шунингдек мазкур Низом билан тартибга солиб борилади.


4. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган объектлар ва ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, топография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат ва тармоқ кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳам жамланади.


5. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолиятлари учун зарур бўлган ҳудудлар ва кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар ва асослашлар билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.


6. Давлат кадастрлари ягона тизимининг маълумотлари ва асослашлари давлат бошқарувининг барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг асл манбаи сифатида қабул қилиниши керак.


7. Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектлари ҳисобланадилар:

табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар ва б.қ);

бинолар ва иншоотлар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари;

геодезия тармоғи шохобчалари;

Давлат кадастрлари ягона тизими вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа элементлар.


8. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маъмотлар республика учун ягона технология (1-илова) бўйича:

давлат ер кадастри бўйича - жойлардаги давлат ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси;

давлат сув кадастри бўйича "Гидрометеорология хизмати маркази" (табиий сув манбалари), Давлат геология қўмитаси (ер ости сувлари), Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);

давлат ўрмон кадастри бўйича  Давлат ўрмон қўмитаси;

фойдали қазилма конлари давлат кадастри бўйича Давлат геология қўмитаси;

алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар кадастри бўйича Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон ФА;

ҳайвонот дунёси, ўсимликлар, балиқлар кадастри бўйича  Ўзбекистон ФА;

кўчмас мулк кадастри бўйича  жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва "Ўзгеодезкадастр" Бош бошқармаси;

давлат шаҳарсозлик кадастри бўйича  жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тақдим этилади.

Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи қадастрлар таркиби қонунчиликка мувофиқ кенгайтирилиши мумкин.

Давлат ва тармоқ кадастрларини жорий этиш тартиби тегишли низомлар билан белгиланади.


9. Давлат кадастрлари ягона тизимх ахборотидан:

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва прогнозларини тузиш;

табиий ресурслар ва кўчмас мулкни комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вазифаларини ҳал этиш;

хўжалик юритиш субъектларининг табиий объектлар ва ҳудудларга етказган зарарларини баҳолаш;

ҳудудлар ҳақида маълумотлар талаб қўючи бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади.


10. Давлат кадастрлари ягона тизими ўзи ҳақидаги Низомга мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармасининг Давлат кадастри хизмати томонидан жорий этилади.


11. Куйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий принциплари ҳисобланади:

республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;

марказлашган раҳбарлик (2-илова);

кадастр ахборотларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш технологиясининг бирлиги;

кадастр тизимлари барча турларини ер кадастри негизида шакллантириш;

автоматлаштирилган геоаҳборот теҳнологияларини қўлланиш;

маълумот ва асосларнинг объективлиги, тўлиқлиги, аниқлиги ва ишончлилиги;

ахборотларни тўлдириб ва янгилаб боришдаги узлуксизлик;

чекланган доирадаги фойдаланувчилар учун маълумотларнинг махфийлиги.


12. Амалдаги кадастрлар ва ахборотлар тизими доирасида олинган объектларнинг ҳисоби ва рўйхатдан ўтказилиши натижалари Давлат кадастрлари ягона тизимига Ўзгеодезкадастр томонидан ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлар билан белгиланадиган тартибда вазирликлар ва идоралар томонидан бепул берилади.

13. Давлат кадастри хизматининг ва маълумотларни тақдим этувчи органларнинг мансабдор шахслари Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларининг ишончлилиги учун конунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


14. Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва юритиш билан боғлик ишлар давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.







































Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск