Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1996 й. 260-сон "Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1996 й.

N 260



ЎЗБЕКИСТОН ГЎШТ ВА СУТ

САНОАТИ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

УЮШМАСИ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА

ОИД КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Давлат мулки қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси корхоналаридаги ишларнинг аҳволини ўрганиш жиддий камчиликларни ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларига расмиятчилик билан муносабатда бўлиш ҳолларини аниқлади.

Уюшма ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари амалдаги қонун ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 январдаги 30-сон қарорининг тармоқда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга кенгроқ иқтисодий мустақиллик бериш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда уларнинг ҳиссаларини кўпайтириш ва гўшт-сут саноати корхоналарида молиявий барқарорликни таъминлаш зарурлиги тўғрисидаги талаблари бажарилишини таъминламадилар.

Тармоқда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи расмиятчилик билан ўтказилди, у мулкчилик шаклларини бундан кейин ўзгартириш ва уюшма корхоналари ишини тубдан яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратишнинг мустаҳкам негизига айланмади. Акцияларнинг эгалари амалда овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслар, улар ишлаб чиқаришни бошқаришда катнашмаяптилар, гўшт комбинатлари ва сут заводларининг директорлари ўз фаолиятини бошлаган акционерлик жамиятларининг асосий масалаларини ҳамон яккабошчилик билан ҳал этмоқдалар.

Кўплаб корхоналарда раҳбарларнинг маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усули сақланиб қолмоқда, уларнинг кўпларига боқимондачилик, ташаббуснинг йўқлиги ва ишларни бозор қайта ўзгартиришларига мос амалий тарзда ташкил этиш хос эмас. Улар тармоққа хорижий сармояларни жалб этишда, қўшма корхоналар ташкил этишда, илғор технологияларни жорий этишда ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишда изчиллик кўрсатмаяптилар.

Буларнинг барчаси амалда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий принципларини бадном қилмоқда, мулкдорлар синфи шаклланишига тўсқинлик қилмоқда, меҳнат жамоаларининг амалга оширилаетган ислоҳотларнинг зарурлигига ишончини муайян даражада йўққа чиқармоқда.

Кўрсатиб ўтилган ва бошқа камчиликлар ҳозир ишлаб турган янги таркибий бўлинмалар  акционерлик жамиятлари ва жамоа хўжаликлари, шунингдек умуман уюшманинг иқтисодий ва молиявий аҳволи ёмонлашишининг асосий сабабларидан бири бўлди. Тармоқда гўшт, қаймоғи олинмаган сут ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш қисқарди, уларнинг турлари кенгаймаяпти, улар рақобатга бардошли эмас.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасининг раиси А. Ҳидоятовга тармоқда давлат тасарруфидан чиқаришнинг биринчи босқичини амалга оширишга доир республика Ҳукумати қарорларининг бажарилиши устидан зарур назорат ўрнатмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.


2. Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акционерлик уюшмаси тизимида мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг биринчи босқичи якунларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

4. Комиссия (В.А. Чжён, М.З. Усмоновга 20 кун муддатда тармоқда Хусусийлаштириш ва акциялаштириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин, бунда:

уюшманинг чорвачилик хўжаликлари, қайта ишловчи ва бошқа корхоналарига имтиёзли солиқ солиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, озуқалар, ёнилғи-мойлаш ва бошқа материаллар билан таъминлаш бўйича давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари;

гўшт-сут саноати таркибий бўлинмаларини чуқур хусусийлаштириш, акцияларнинг иккиламчи эмиссиясини ўтказиш, акцияларни сотиш ҳамда кичик қувватли корхоналарни ҳусусий мулк қилиб ҳам Ўзбекистон Республикасининг резидентларига, ҳам норезидентларига сотиш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ҳамда гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашнинг илғор технологияларини жорий этиш, бу мақсадларда чет эл сармояларини фаол жалб этиш, гўшт комбинатлари ва сут заводлари негизида чет эл фирмалари билан уларнинг устав фондидаги улушини чекламаган ҳолда қўшма корхоналар тузиш;

"Ўзгўштсутсаноат" уюшмасининг асосий таркибий ва ишлаб чиқариш бўғинларини, шунингдек унинг марказий аппаратини кадрлар билан мустаҳкамлаш масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.А. Чжен, М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов




























Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск