Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1996 й. 269-сон "1996 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш якунлари ва ислоҳотларнинг боришини баҳолаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.1996 й.

N 269



1996 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ

ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН

ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикада Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 мартдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган 1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастурини амалга оширишга доир фаол ишлар олиб борилди.

1996 йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани иқтисодий ривожлантириш якунлари иқтисодиётни барқарорлаштириш, эришилган ижобий силжишларни мустаҳкамлаш учун катта аҳамиятга эгадир, улар ислоҳотларнинг танланган йўлининг тўғрилигидан далолат беради.

Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши (101,4 фоиз) таъминланди Инфляция даражаси ўтган йилдагига нисбатан қарийб 2 баравар пасайди, бюджет тақчиллиги белгиланган параметрлардан ошмади Миллий валютанинг ички алмашувчанлиги кенгаймоқда, Ўзбекистон республика валюта биржаси ва алмаштириш пунктлари оборотлари анча ўсди, сўмнинг курси барқарор сақланмоқда Аҳолига "Индексация" махсус счётларидан маблағлар берила бошланди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга кўпайди, саноат ишлаб чикаришининг усиши тенденқияси барқарор тус олди Тайёр саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш салмоғи 62 дан 66 фоизга ўсди, машинасозлик, металлургия, бошқа тармоқларда қарийб 120 хил янги маҳсулот ўзлаштирилди Мамлакатнинг ўз автомобилсозлиги ташкил этилди Асака шаҳрида "ЎзДЭУавто"нинг енгил автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ишга туширилиши таъминланди.

Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши 106,3 фоизни ташкил қилди Телевизорлар ва магнитофонлар, ип-газламалар ва жун газламалар, мебеллар, қоғоз, ун, макарон маҳсулотлари, дори-дармонлар ва бошқа товарлар ишлаб чиқариш кўпайди.

Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, бозор инфраструктурасини ривожлантириш жараёнлари чуқурлашмоқда Акционерлик жамиятлари сони ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан қарийб 1,5 баравар кўпайди Хусусий ва кичик корхоналар ташкил этиш жараёни жадал бормоқда. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда нодавлат секторнинг улуши 1995 йилнинг биринчи ярим йилидаги 39,6 фоиздан 50,2 фоизгача, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича эса тегишли равишда йилда 93,2 фоиздан 95,1 фоизгача ўсди Иқтисодиётнинг нодавлат секторида банд бўлганлар салмоғи 69 фоизни ташкил қилди.

Ташқи савдо оборотининг умумий ҳажми 1,3 баравар ўсди. Жами экспорт ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 4,8 фоизга кўпайди. Умумий ва марказлаштирилган экспортнинг 1996 йил прогнозида назарда тутилган маҳсулотлар муҳим турларини етказиб бериш ҳажми тегишли равишда 1286,8 ва 871,0 млн АҚШ долларини ташкил қилди, бунда ўсиш суръати 181,2 ва 172,9 фоиз даражасида таъминланди.

Шу билан бирга нақд пул муомаласининг аҳволи бўйича шахсан жавобгарлик вилоят ҳокимлари зиммасига юкланганига қарамай, ушбу соҳадаги аҳвол Тошкент шаҳридан ташқари, барча минтақаларда яхшиланмаяпти. Нақд пул эмиссияси даражаси Қорақалпоғистон Республикасида, Жиззах, Сирдарё, Қашқадаре, Навоий, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида айниқса юқори.

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ўсиши давом этмокда. Энг кўп қарздорлик суммаси "Ўзбекнефтгаз", "Тошкентуйўлинвестқурилиш" корпорацияларига, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасига, "Ўзсувқурилиш" давлат концернига ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасига тўғри келади.

Умуман инвестиция фаоллиги ўсгани ҳолда бир қатор муҳим объектларни банкларнинг кредит ресурслари ва корхоналарининг маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлаш етарли даражада амалга оширилмади.

Давлат томонидан жиддий қўллаб-қувватлашга қарамасдан, қишлоқда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самаралилиги ҳамон пастлигича қолмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятларида бошоқли дон экинлари ҳосилини ўриб-йиғиб олиш етарли даражада фаоллик билан олиб борилмаяпти.

Айрим вазирликлар, идоралар ва корхоналар умумий ва марказлаштирилган экспорт бўйича белгиланган топшириқларни бажаришда анча қолоқликка йўл қўйишди "Ўзэлтехсаноат", "Ўзмашсаноат", "Ўзбекенгилсаноат" уюшмалари, "Махсусқотишма" РТ, Ўзбекбирлашув шулар жумласидандир.

Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР КИЛАДИ:


1. 1996 йилнинг биринчи ярим йиллигида эришилган ижобий силжишларни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада барқарорлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш, 1997 йилда республика иқтисодиетини жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш вазирликлар, идоралар, конқернлар, корпорақиялар, уюшмаларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шахар кокимларининг энг муҳим вазифаси деб вдсоблансин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат иумитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказии банк, Ташқи иктисодий алоқалар вазирлиги, Мехнат вазирлиги билан биргаликда 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришнинг прогнозига оид материалларни иловага мувофиқ тартибда ва муддатларда ҳукуматга, кўриб чиқиш учун киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул маблағлари эмиссиясини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозларининг ҳамда касса режаларининг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

Молия вазирлиги ва Марказий банк шу йилнинг июль ойидаги якунларга кўра кўрсатиб ўтилган қарорнинг қандай бажарилаётгани юзасидан ахборотни аниқ. таклифлар билан Вазирлар Махкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:

ўн кун муддатда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг юқорилиги сабабларини муфассал ўрганиб чиқсин ҳамда бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси карори лойиҳасини киритсин;

солиқлар, жарималар ва пенялар бўйича бюджет олдидаги қарзларни қарздор корхоналар мулкидан ундириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига келгуси йилда солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритсин, уларда фойдадан олинадиган солиқда табақалаштирилган ҳолда ёндашишни таъминлашни, ресурс солиқларини кўпайтиришни, шунингдек солиқларнинг акциз базаларини, солиқ тўловлари турларини бир хиллаштиришни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар билан биргаликда айланма маблағларнинг илмий асосланган нормативлари ҳисоб-китобини республика концернлари, корпорациялари ва уюшмалари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлари бўйича ишларнинг ҳақиқий аҳволини таҳлил қилган ҳолда 1996 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда барча тўлов хужжатларида солиқ тўловчиларнинг фарқловчи номерларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда халқ истеъмол товарлари, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва устувор йўналишлар бўйича янги истеъмол товарлари, айнииса озиқ-овнат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни рағбатлантириш юзасидан қарор лойиҳасини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маркетинг фаолиятини такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари сифатини ва рақобатбардошлилигини ошириш, товарлар сотишни, шу жумладан экспортга сотишни ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, республикада чиқариш учун қулай шароитлар мавжуд бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун жаҳондаги етакчи фирмалар билан қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқсин.

Зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин Амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг жорий йил тўққиз ойи якунлари билан бирга, Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг дон ўрим-йиғими мавсумини ташкил этишга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга доир ишларининг қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси белгиланган ҳажмларда давлат дон харидини таъминлаш ҳамда 1997 йил ҳосили учун уруғлик фондларни ғамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар;

бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланиш мақсадида, мустаҳкам ем-хашак базаси яратиш учун такрорий экинлар экишни белгиланган топшириқларга мувофиқ қисқа муддатларда ўтказсинлар.


9. Пахта йиғим-терими мавсумига ўз вақтида тайёргарлик кўриш мақсадида:

"Ўзқишлонхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари пахта йиғим-терими техникасини тузатиш ва тайёрлашни 25 августгача тугалласинлар Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсинлар;

"Ўзқишлоқхужаликмаш-холдинг", "Ўзкишлоихужаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан пахта териш, кўрак териш, кўрак тозалаш техникасини ҳамда уларга эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминласинлар.' Бунда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида сотишни амалда кенг қўлласинлар.


10. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда шу йил 25 августгача, биринчи ярим йиллик якунлари бўйича капитал маблағларнинг ҳақиқий ўзлаштирилишини ва қурилишлар қиймати қимматлашишининг вужудга келган индексларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 1996 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун Инвестиция дастурини аниқлаштириш юзасидан таклифлар киритсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва буюртмачилар билан биргаликда бир ҳафта муддатда қурилаётган устувор объектларни маблағ билан таъминлашнинг аҳволини кўриб чиқсин ҳамда қабул қилинган ҳукумат қарорларига мувофиқ уларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш учун тегишли банкларнинг кредит ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. "Ўзэлтехсаноат" (Саримсоқов), "Ўзмашсаноат" (Собиров), "Ўзбекенгилсаноат" (Эргашев) уюшмалари, "Махсусқотишма" РТ (Максудов), Ўзбекбирлашув (Бурхонов) раҳбарларига улар томонидан товарлар экспорти бўйича белгиланган топшириқларни бажариш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда улар умуман йил бўйича экспорт топшириқларининг бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги марказлаштирилган экспорт бўйича етказиб беришга мўлжалланган товарларни сотиш юзасидан контрактлар тузишни тезлаштирсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 31 майдаги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвес-тициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 12 февралдаги 55-сон қарори кандай бажарилаётганини таҳлил қилсинлар Вазирлар Махкамасига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини фаоллаштириш, уларнинг маҳсулотини экспорт қилишни кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифлар киритилсин.


13. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иитисодий алоқалар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Хорижий инвестиқиялар бўйича агентлик ҳамда республиканинг бошиа манфаатдор вазирликлари, идоралари билан биргаликда икки ой муддатда хорижий сармоя иштирокида инвегтиқия лойиҳаларини амалга ошириш улар давлат мониторинги тизимини ишлаб чиқсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, „Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси икки ҳафта муддатда унга республикада корхоналар ва ташкилотларни текширишни тартибга солиш функциясини юклаган ҳолда махсус Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсинлар.


15. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

экспорт маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайерласин, унда қўшимча имтиёзлар беришни, устувор лойиҳаларни молиявий таъминлашни, хорижий инвестицияларни жалб этишни назарда тутсин;

халқ хўжалиги объектларини келгуси куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 июлдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА



1997 йилда Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиётини ривожлантириш прогнозлари

дастурини таиёрлаш тартиби ва муддатлари

Тайерланаётган ҳужжатлар ва прогноз блоклар номи

Бажарувчилар

Тақдим этиш муддати

Кимга тақдим этилади

Амалга ошириш шакли

1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида прогнознинг ресурс вариантини тайёрлаш


Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазир лар Кенгаши, вило ятлар ва Тошкент ша ҳар ҳокимликлари

15 август гача

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига

1997 йилда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастурини тайёрлаш билан боғлиқ кейинги ишларда фойдаланилади

2. 1997 йилга макроиқтисодий прогнознинг сценарий вариантларини ишлаб чиқиш


Идоралараро ишчи гурухи

1996 йил 1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши

3. 1997 йилга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дасту рининг узил-кесил вариантларини ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш учун иқтисодиёт фаолият кўрсатишининг доиравий шарт-шароитларини тайёрлаш (1997 йилга макропрогнознинг Хукумат томонидан маъқулланган варианти асосида)


"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Идоралараро ишчи гуруҳи

1996 йил 10 сентябргача

Вазирликлар, идоралар, концернларуюшмаларга

1997 йилга ривожланиш дастурини пухта ишлашда вазирликлар, идоралар, концернлар уюшмалар томонидан ҳисобга олинади

4. 1997 йилга республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари макроиқтисодий блокларини ишлаб чиқиш






4.1. Маъруза ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Идоралараро ишчи гуруҳи


1996 йил, октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун Давлат бюджети лойиҳаси билан бир вақтда киритилади

4.2. Бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза ва 1997 йилга давлат бюджети лойиҳаси


Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси вазирликлар, идоралар

1996 йил, окятбрь

Вазиолар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

4.3. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза


Марказий банк

1996 йил, октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини тайёрлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1996 йил 1 сентябрь

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига

Бюджет буюртмалари ва инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, уларни Молия вазирлиги билан келишиш ва 1997 йилга ижтимоий иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастури лойиҳасида ҳисобга олиш


6. Хом ашё материаллар, тайёр маҳсулот ва озиқ-овқат товарлари пахта толаси, линт, табиий газ, нефть, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, рангли ва қораметаллар, кабель-ўтказгич махсулотлари, минерал ўғитлар, бўғдой, қанд-шакар, озиқ-овқатда ишлатиладиган спирт, ўсимлик мойи ва бошқаларнинг энг муҳим турлари бўйича моддий баланслар


"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзулгуржибиржа савдо", ТИАВ, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар

1996 йил сентябрь -декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

7. Давлат захирасини шакллантиришга оид таклиф

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўздавзахира", Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


1996 йил сентябрь- декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Баланс билан бир вақтда киритилади

8. Махсус истеъмолчилар учун давлат хариди

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, вазирликлар, идоралар


1996 йил октябрь- ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Баланс билан бир вақтда киритилади

9. Экин майдонлари ва сув ресурслари баланслари

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги лиги, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари


1996 йил сентябрь- октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

10. Халқ хўжалиги тармқларининг

сафарбарлик тайёргарлигига оид тадбирлар

Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар


1996 йил,

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

11. Маҳсулот (ишлар.хизматлар) экспорти прогнози

Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, ТИАВ, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, коцернлар, уюшмалар

1996 йил

октябрь-

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

12. Корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлаштириш дастури


Давлат мулки кўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар

1996 йил

октябрь-

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

13. Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари, шу жумладан хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича инвестиция дастури

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Молия вазирлиги МБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, тижорат банк лари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ва Тошкент шаҳар вилоятлар ҳокимликлари


1996 йил, декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

14. Аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси


1996 йил, декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

















Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск