ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.1996 й. 298-сон "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини моддий-техник таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.08.1996 й.
N 298
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИ МОДДИЙ-
ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг таркибини такомиллаштириш тўғрисида" 1996 йил 25 июлдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий хўжалик судига ажратилган штат бирликларини маблағ билан таъминлаш, бинони тузатиш, муҳофаза хизматлари ҳақи тўлаш, шунингдек, иловага кўра, мебеллар, автотранспорт, ташкилий-техника, бошқа зарур мол-мулклар сотиб олиш учун маблағ ажратсин.
2. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси, "Ўзавтосаноат" уюшмаси 1996 йил давомида Олий хўжалик судига иловага мувофик зарур мебель ва автотранспорт ажратсинлар.
3. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Олий хўжалик судининг буюртманомаларига кўра ташкилий-техника ва бошқа моддий ресурсларни харид қилишни ва етказиб беришни амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибга кўра хўжалик судлари биноларини қўриқлашни таъминласин.
5. Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари хўжалик судларининг самарали ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиб берсинлар, зарур бўлганда алохида бинолар ажратсинлар ва уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамсининг Раиси И. Каримов
1996 йил 27 августдаги
298-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси хўжалик
судларининг ташкилий-техника ва
бошқа моддий-техника
таъминотига бўлган
ЭҲТИЁЖЛАРИ
Номи |
Ўлчов бирлиги |
сони |
Сумма: (минг сум) |
1. Компыотерлар |
дона |
8 |
640 |
2. Кўпайтириш аппаратлари |
дона |
6 |
300 |
3. Ёзув машинкалари |
дона |
20 |
400 |
4. Калькуляторлар |
дона |
30 |
45 |
5. Кичик АТС |
дона |
1 |
1.000 |
6. Телефон аппаратлари |
дона |
60 |
42 |
7. Видеоаппаратуралар жамламаси |
дона |
1 |
73 |
8. Суд мажлислари заллари учун овоз кучайтириш ва ёзиб олиш аппаратлари жамламаси |
дона |
15 |
150 |
9. Кондиционерлар |
дона |
40 |
1.000 |
10. Сейфлар |
дона |
30 |
600 |
11. Мебель: |
|||
хона гарнитурлари |
жамлама |
7 |
245 |
суд мажлислари заллари учун мебель |
жамлама |
15 |
600 |
судьялар учун кресло |
дона |
40 |
600 |
икки тумбали столлар |
дона |
22 |
176 |
бир тумбали столлар |
дона |
50 |
250 |
стуллар |
дона |
350 |
525 |
китоб жавонлари |
дона |
20 |
140 |
12. Когоз (хар йили) |
тонна |
10 |
1.500 |
13. Автотранспорт |
дона |
9 |
4.500 |
ЖАМИ |
12 млн 786 минг сум |