Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.1996 й. 299-сон "1997 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экишнинг ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.1996 й.

N 299



1997 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН КУЗГИ

БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ЭКИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


1997 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экишни ўз вақтида ва уюшқоқлик билан ўтказиш, ғалла етиштиришни кўпайтиришда хўжаликлар ва аҳолини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1."Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ, хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг бошоқли дон экинлари экиш майдонлари, дон етиштириш ва хўжаликлар томонидан уни "Ўздонмахсулот" давлат корпорацияси корхоналарига сотишга оид таклифлари 1, 2-иловаларга мувофиқ, қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бошоқли дон экинлари экиш жадвалига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.


2. "Ўздонмахсулот" давлат корпорацияси:

Ўзбекистон Қишлоқ: хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг хокимликлари билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 1997 йил ғалла ҳосилини харид қилиш учун, 1996 йил 1 сентябрдаги бир тонна ғалла учун жаҳон нархларининг 70 фоизини харид нархлари базаси сифатида қабул қилган ҳолда, хўжаликлар билан контрактация шартномалари тузсин;

1997 йил 1 апрелга қадар контрактация шартномаларида кўрсатиб ўтилган ғалла қийматининг камида 40 фоизи миқдорида хўжаликларга босқичма-босқич аванс тўласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, лекин ғалла учун вужудга келган ўртача жаҳон нархларининг 70 фоизидан кам бўлмаган даражада бошоқли дон экинлари учун харид нархлари бўйича 1997 йил 1 майгача таклифлар киритсинлар.

"Ўздонмахсулот" давлат корпорацияси прейскурант нархлари тасдиқлангандан сўнг, тузилган шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Махфий.


5.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Андижон вилоятида бошоқли дон экинлари уруғчилиги базасини яратиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқсинлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазири (Жуманиёзов), "Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси (Юсупбеков) ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси раиси (Муталов) зиммасига Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 августдаги 353-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган уруғларни дорилаш жадвалига қатъий риоя қилинищи учун шахсий жавобгарлик юклансин. Товар дондан уруғлик сифатида фойдаланиш қатьий ман этилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ғалла экувчи хўжаликларнинг улуш қўшиб қатнашиши асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш юзасидан хизмат кўрсатиш учун ихтисослаштирилган марказлар барпо этишни ва кўрсатиб ўтилган марказлар уруғларни тозалаш, калибрлаш, навларга ажратиш, дорилаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва уруғларнинг униб чиқишини тадқиқ этувчи лаборатория асбоблари билан жиҳозланишини таъминласинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси шу йилнинг 15 сентябригача:

бошоқли дон экинлари учун натурада майдонлар ва массивлар ажратишни ниҳоясига етказсинлар, уларни унумли ва сув билан таъминлаш кафолатланган ерларда ҳамда хўжаликларда қабул қилинган алмашлаб экиш схемаларини (қишлоқ хўжалиги экинларининг навбатлашишини) ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришни кўзда тутсинлар Зарур бўлганда экин майдонларининг мавжуд тузилмасини қайта кўриб чиқсинлар ва пахта ҳамда дон экинлари экишни туманлар ҳамда хўжаликлар бўйича қайта тақсимласинлар;

суғориладиган ерларда бир гектар ерга 250 кг ва лалми ерларда камида 100 кг уруғлик сарфи ҳисобидан зарур миқaорда уруғлик тайёрлашни таъминласинлар ва майдонларга фақат тозаланган ва дориланган уруғларни эксинлар;

экиш техникасининг тайёрлигини ва хўжаликларда зарур миқдорда фосфор ўғити тўпланишини таъминласинлар;

механизаторлар ва экиш мавсумининг бошқа қатнашчилари учун зарур иш шароитлари яратсинлар;

экиш мавсуми даврида туманларда ҳокимлар бошчилигида, уларга уруғлик сарфи белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши, улар ўсимликлар касалликларини кўзғатувчиларга қарши дориланганлиги учун жавобгарлик юкланган ҳолда, комиссиялар тузсинлар.

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги бошоқли дон экинлари экиладиган майдонларни сув билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


8. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўздавнефтмахсулот" бирлашмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналари минерал ўғитлар, уруғларни дориловчи моддалар, гербицидлар, ҳайдов тракторлари ва уларга эҳтиёт қисмлар билан кафолатли таъминлашга оид чора-тадбирларни тасдиқласинлар ва уларни тайёрлов ва экиш мавсуми даврида амалга оширсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1997 йил март ойига қадар "КЕЙС" фирмасининг 400 та ҳайдов трактори ва 200 та ғалла ўриш комбайнини сотиб олиш имкониятларини, уларни харид қилишнинг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда, ўрганиб чиқсинлар.


10. "Ўздавнефтмахсулот" бирлашмаси, "Ўзкимёсаноат уюшмаси экиш мавсуми даврида ёнилғи-мойлаш материалларини, минерал ўғитларни ва уруғларни дориловчи моддаларни, счетларида маблағлари бўлмаган хўжаликларга олдиндан 15 фоизлик тўловларсиз, қарзларни хўжаликларга аванс тўловлари тўланишига қараб узиш шарти билан, узлуксиз берилишини таъминласинлар.


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бошоқли дон экинлари экилган майдонларнинг ҳаммасини назорат ўлчовидан ўтказсинлар Вазирлар Маҳкамасига мазкур масала бўйича ахборот 1996 йил 15 ноябрга қадар тақдим этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Р.А. Гиниятуллин ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 августдаги

299-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари

ЭКИШ МАЙДОНЛАРИ

минг гектар


Бошокли дон экинлари


Қишлоқ хўжалиги

корхоналарида


Шу жумладан:


Аҳоли хўжаликларида (суғориладиган ерларда)


суғориладиган

ерларда


лалми

ерларда


Коракалпоғистон

Республикаси


28

28

4


вилоятлар:






Андижон


70

70

5


Бухоро


60

60

10


Жиззах


221

101

120

10

Қашқадарё


335

152

183

15

Навоий


45

35

10

3

Наманган


70

70

7


Самарқанд


213

93

120

15

Сурхондарё


119

96

23

10

Сирдарё


106

89

17

4

Тошкент


125

98

27

4

Фарғона


92

92

11


Хоразм


16

16

2


Ўзбекистон Республикаси бўйича


1500

1000

500

100

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 27 августдаги

299-сон қарорига

2-ИЛОВА



1997 йилги бошоқли экинлар дони ялпи ҳосили

ва хўжаликлар томонидан уни "Ўздонмаҳсулот"

корпорацияси корхоналарига сотиш ҳажмлари

минг тонна


Fалла ялпи

ҳосили


Аҳоли

хўжаликлари

даги ялпи

ҳосил


"Ўздонмахсулот"

корпорацияси корхоналарига

ғаллани прейскурант нархлар

бўйича сотиш


Жами


шу

жумладан

буғдой


Жами


шу

жумладан

буғдой


Қорақалпоғистон

Республикаси


89.5

89.5

12

22.4

22.4

вилоятлар:







Андижон


357.8

357.8

21

89.4

89.4

Бухоро


194.7

169.7

30

48.7

42.45

Жиззах


379.0

359.0

30

94.75

89.9

Қашқадарё


573.7

513.7

45

143.35

128.0

Навоий


115.8

105.8

9

28.95

26.45

Наманган


326.3

316.3

28

81.6

79.1

Самарканд


431.6

411.6

45

107.9

102.95

Сурхондарё


373.7

358.7

30

93.5

89.85

Сирдаре


305.3

285.3

12

76.35

71.4

Тошкент


400.0

390.0

13

100.0

97. 5

Фарғона


400.0

390.0

44

100.0

97.5

Хоразм


52.6

52.6

6

13.1

13.1

Ўзбекистон

Республикаси

бўйича


4000

3800

325

1000.0

950.0




































Время: 0.1775
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск