ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 62-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-25-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 25-қ/қ-сон “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 07.07.2015 й. Қарори (АВ томонидан 14.07.2015 й. 1334-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2015 й.

N 1334-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2015 й.

N 62


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.07.2015 й.

N 2015-25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2015 й.

N 25-қ/қ


ҚАРОРИ



Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк

камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37, 2004-26 ва 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

        

А. Абдуҳакимов

           





Қарорга

ИЛОВА



Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк

камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "кредит уюшмаларидан" деган сўзлар "бошқа кредит ташкилотларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 19-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда:".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 377-модда






























Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск