Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 09.07.2015 й. 01-193-сон “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 15.07.2015 й. 2520-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.07.2015 й.

N 2520-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

09.07.2015 й.

N 01-193


БУЙРУҒИ



Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим

маошларига ойлик устама белгилаш учун тест

синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида"ги ва 2015 йил 25 мартдаги 67-сон "Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 10 октябрдаги 01-339-сон буйруғи (рўйхат рақами 2520, 2013 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 44-сон, 582-модда) билан тасдиқланган Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Ж. Исмаилов






Буйруққа

ИЛОВА



Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим

маошларига ойлик устама белгилаш учун тест

синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Тест синовларига кечикиб келган ўқитувчилар тест синовларига киритилмайди ва қайдномада "келмади" деб қайд этилади. Тест синовларига узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳ.к.) келмаган ўқитувчилар узрли сабаб юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатни узрли сабаб бартараф этилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тақдим этган тақдирда, тест синовларини топшириш учун тўлов ундирилмаган ҳолда тест синовлари босқичларида қатнашиш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.".


2. 33-банддаги "ҳамда тест синовидан четлаштирилган ўқитувчи камида бир йилдан кейин" деган сўзлар "ёки тест синовидан четлаштирилган ўқитувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Тест синовларини қайта топшириш учун тўланган маблағлар Давлат тест марказининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига туширилади ва биринчи навбатда тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.".


4. 35-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон "Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари келгуси ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.".


5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 379-модда


































Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск