Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.07.2015 й. 2697-сон билан рўйхатга олинган 23.06.2015 й. Молия вазирлигининг 54-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/14-3170-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 96-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2015-17-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-16-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 14 июлда 2697-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил 23 июндаги

54, ЭГ-01/14-3170, 96, 2015-17,

01-02/8-16-сон қарорига

ИЛОВА



Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури

лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар

томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга татбиқ этилади.

2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан;

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар (кейинги ўринларда импорт товарлари деб юритилади) учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, мазкур Низомнинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган имтиёзлар эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб татбиқ этилади.


4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар бўшаётган маблағларни мақсадли фойдаланишни назарда тутмайди.

6. Мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг реализация қилинган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига татбиқ этилмайди.


7. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.



2-БОБ. СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


8. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.


9. Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш хусусиятларини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўлови бўйича назарда тутилган имтиёз маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига қўлланади. Айтиб ўтилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.


10. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак.


11. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун харид қилинган, бироқ фойдаланишга топширилмаган асосий воситалар учун қўлланилмайди.


12. Агар асосий ишлаб чиқариш фондларидан фақат маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилмаса, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғидан келиб чиқиб тақдим этилади.


13. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.



3-БОБ. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАР ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


14. Божхона тўловлари бўйича имтиёз эркин муомалага чиқариш режими учун божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида белгиланган тартибда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг хулосаси асосида тақдим этилади.


4-БОБ. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ДОИРАСИДА МАЖБУРИЯТЛАРНИ

БАЖАРИШНИ ТАЪМИНЛАШ


15. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган санадан бошлаб лойиҳани амалга оширувчи корхона мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.


16. Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган мажбуриятларни бажариш таъминланмаганлиги сабабли лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда, шунингдек имтиёзларни амал қилиш муддати тугаганда корхоналар юқорида таъкидланган ҳолатлар юз берган кундан бошлаб уч кун мобайнида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун илгари четдан олиб кирилган товарларнинг (компонентларнинг) қолдиқ қисмида божхона тўловлари бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт. Қайта ҳисоб-китоблар жарима санкциялари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади.

18. Йил якуни бўйича Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришни таъминламаган, бироқ Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилмаган корхоналар бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган компонентлар бўйича хулоса бериш Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро Махсус комиссиянинг қарори бўйича ўтган йилда имтиёзларни қўллаган ҳолда четдан олиб келинадиган компонентларнинг қолдиғини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.



5-БОБ. ИМТИЁЗЛАРНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ

ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ


19. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига солиқ имтиёзларининг ҳажми ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган солиқ текширувлари натижалари тўғрисида маълумотни корхоналар кесимида тақдим этади.


21. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари божхона тўловларини тўламасдан четдан товар олиб келган юридик шахслар реестрлари ва тақдим этилган имтиёзлар ҳисобини юритадилар.


22. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўламасдан четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжининг ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар. Давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида уни юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборадилар.


23. Давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган маълумотда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган юридик шахс - товарлар импорт қилувчисининг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

чет эллик товар етказиб берувчининг номи, шартнома рақами;

импорт товарларининг номи, уларнинг миқдори ва тақдим этилган имтиёзлар суммаси.


24. Имтиёзни қўллаган ҳолда олиб келинган импорт товарларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) вақтида аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузади ва уч иш куни мобайнида уларни тегишли давлат божхона хизмати органларига юборади. Мақсадга номувофиқ фойдаланилган импорт товарларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.


25. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА

______________________________ давлат солиқ бошқармаси


Четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб

чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил

этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжининг ҳажми, сифати ва

техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик

асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт

қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот

ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган

компонентлар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

20___ йилнинг "____" чораги учун

     

Т/р

Олувчининг

номи

Олувчининг

юридик

манзили


Олувчи-

нинг

СТИРи


Чет эллик

товар етказиб

берувчининг

номи


Шартно-

манинг

рақами

Четдан олиб

келинган товар


Имтиёз

сум-

маси


номи


ўлчов

бирлиги


миқ-

дори


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

























               

    

       








(сана)
















ЎзР ДБҚ


вилоят бошқармасининг бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)










М.Ў.








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 375-модда



























Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск