ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2015 й. 187-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 июлдаги

187-сон қарорига

ИЛОВА



Давлатнинг хориждан маблағ жалб

қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон

Республикасининг давлат кафолатлари бўйича

юридик хулосалар бериш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом инвестиция шартномалари доирасида пайдо бўладиган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартнома - чет эл манбаларидан (чет давлатлар, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларидан) маблағларни жалб этиш бўйича шартнома, бу маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади;


Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати - қарз олувчи-резидент ўзидан ундириладиган суммани қарз (кредит) бериш келишувларида белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаш мажбуриятидир;

Тарафлар - давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартноманинг тарафлари ёки тарафларидан бири;


Қарз олувчи - давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномани тузган Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки белгиланган тартибда ваколат берилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар.


3. Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалари ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан берилади.

4. Юридик хулосанинг шакли Тарафлар томонидан белгиланади ва у давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартнома тузилгунга қадар Адлия вазирлиги билан келишилади.



II. ЮРИДИК ХУЛОСА БЕРИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Қарз олувчи юридик хулоса олиш учун Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) илова қилинаётган ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда, давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулоса бериш ҳақидаги ёзма мурожаат;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулоса бериш юзасидан қарори (топшириғи) нусхаси;

в) давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартноманинг асли ва нусхаси;

г) юридик хулосанинг давлат ёки рус тилидаги (Тарафларнинг танлашига кўра - инглиз тилидаги) қоғоз ва электрон кўринишдаги лойиҳаси;

д) давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномани имзолаш учун Қарз олувчининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

е) Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини назарда тутувчи ҳужжатнинг нусхаси (агар уни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида назарда тутилган бўлса);

ж) таъсис ҳужжатларининг нусхалари - агар Қарз олувчи мустақил хўжалик юритувчи субъект бўлса;

з) Қарз олувчининг асосланган ёзма изоҳи - тақдим этилган ҳужжатларда келишмовчиликлар (номувофиқликлар) ва/ёки ноаниқликлар мавжуд бўлган тақдирда;

и) тақдим этилаётган ҳужжатларда ҳаволалари мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларнинг нусхалари.

6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар чет тилида (рус тилидан ташқари) тузилган тақдирда ушбу ҳужжатларнинг давлат тилига ёки рус тилига таржима қилинган матнлари ҳам тақдим этилади, улар ҳужжатларни тақдим этган орган раҳбарининг ёки раҳбари ўринбосарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартноманинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлигида сақланаётган нусхаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар, уларнинг нусхалари қайтариб берилмайди.


7. Ҳужжатлар Қарз олувчи томонидан Адлия вазирлигига бевосита тақдим этилади ёхуд уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситаси орқали етказилади.

Ҳужжатлар Адлия вазирлиги канцеляриясининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича ва ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси тўғрисидаги белги билан қабул қилинади.


8. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун Қарз олувчи жавобгар бўлади.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, ЮРИДИК

ХУЛОСАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ, БЕРИШ

ЁКИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ


9. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар канцелярия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Адлия вазирлиги томонидан ўз ваколати доирасида, шу жумладан, Қарз олувчининг давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномани тузишга ваколатлари мавжудлиги, уларнинг тўлиқлиги ва ўзаро мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади.


10. Ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат доирасида юридик хулоса расмийлаштирилади.


11. Юридик хулоса Тарафларнинг танлашига кўра давлат, рус ёки инглиз тилида расмийлаштирилади.


12. Ҳужжатларнинг ва юридик хулосанинг асл нусхалари Қарз олувчининг вакилига тилхат билан берилади. Юридик хулоса расмийлаштирилгандан кейин ҳужжатлар бир иш куни мобайнида Қарз олувчининг вакили томонидан олинмаган тақдирда, улар юридик хулоса олиш учун ҳужжатларни тақдим этган Қарз олувчига Адлия вазирлиги томонидан почта алоқа воситаси орқали юборилиши мумкин.


13. Агар юридик хулоса берилгандан кейин Тарафларда асосланган сабабларга кўра такрорий юридик хулоса (тузатишлар билан) олишга зарурат пайдо бўлса, юридик хулосани такроран бериш ушбу масала Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


14. Юридик хулосани бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилади, агар:

а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган бўлса;

б) тақдим этилган ҳужжатларда қарама-қаршиликлар ёки номувофиқликлар мавжуд бўлса;

в) Қарз олувчи давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномани тузиш ваколатларига эга бўлмаса;

г) талаб этилаётган юридик хулосанинг шакли ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ Адлия вазирлиги билан келишилган юридик хулоса лойиҳаси шаклига мувофиқ бўлмаса.


15. Юридик хулосани бериш рад этилган тақдирда ҳужжатларнинг асл нусхалари Қарз олувчига ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган тартибда, рад этишнинг сабаблари ёзма равишда асосланган ҳолда қайтариб берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 368-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 58-модда






















Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск