ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2015 й. 189-сон “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2015 й.

N 189



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ

УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИ ДОИРАСИДА ИСЛОМ

ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ ЖАЛБ ЭТИЛГАН

МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ,

УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА УЛАРНИ

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида" 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида" 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 июлдаги

189-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 1 майдаги 116-сон қарори 4-бандининг "д" кичик банди учинчи хатбошидаги "харажатларни қоплашга" сўзлари "харажатларни қоплашга (зарарларни компенсация қилишга)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида" 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига 2015 йилда молиялаштириш

учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги

турар жой сонини иштирок этувчи тижорат банклар ўртасида

ТАҚСИМЛАШ

            

Т/р

Тижорат банклари номи


Турар жойлар сони



1.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


5571


2.

ТИФ миллий банки


2280


3.

"Ипотека-банк" АТИБ


3049


ЖАМИ


10900

".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 369-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 59-модда























Время: 0.1472
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск