Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон рақамли имзо. Электрон ҳужжат айланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2015 й. 190-сон “Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2015 й.

N 190



ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОЛАР

КАЛИТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

МАРКАЗЛАРИ   ФАОЛИЯТИНИ   ЯНАДА

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ ҳамда электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банкларининг хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиладиган ахборот тизимларининг ахборот-технологик ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 январгача электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни идентификациялашнинг бепул фойдаланиладиган ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда идентификациялаш тизими деб аталади) яратсин;

идентификациялаш тизимининг узлуксиз ва бетўхтов фаолият кўрсатишини, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминласин;

2016 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот марказининг электрон рақамли имзоси воситаларини ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ сертификациялашни таъминласин.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари 2016 йил 1 мартгача бўлган муддатда:

хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган расмий веб-сайтлар ва порталларни идентификациялаш тизими билан интеграциялашни ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар билан мослигини таъминласин;

идентификациялаш тизимидан фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан берилган электрон рақамли имзо ёрдамида электрон ҳужжатларни имзолаш йўли билан расмий веб-сайтларда ва порталларда жисмоний ва юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, идентификациялаш ва авторизациялашни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган "Электрон Ҳукумат" тизимидан фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомни 2015 йил 1 ноябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси электрон рақамли имзолар эгаларининг мурожаатлари бўйича электрон рақамли имзонинг амалдаги сертификатини, унинг амал қилиш муддатини сақлаб қолган ҳолда, "Электрон Ҳукумат" тизимидан фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлган янги сертификатга бепул алмаштиришни таъминласин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 370-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 60-модда






















Время: 0.1342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск