Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси учун ташқи савдо компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг Вақтинчалик тартиби (ЎзР ВМ 03.06.2003 й. 240-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 3 июндаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



Пахта толасини экспортга

сотишнинг ва пахта толаси учун ташқи савдо

компанияларининг "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик

бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тайёрланган пахта хом ашёсидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажми улар ташқи савдо компаниялари билан тузадиган шартномалар-контрактларга мувофиқ сотилади.


2. Ташқи савдо компаниялари билан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси экспорти бўйича ўзаро муносабатлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Вақтинчалик тартиб, икки томонлама шартномалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар билан белгиланади.



II. ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН

БИТИМЛАР ВА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


3. Календарь йил бошида ташқи савдо компаниялари билан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган ҳосилдан пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан Бош шартномалар тузилади.


4. Бош шартномада:

жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;

пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда пахтанинг районлаштирилган ва истиқболли навлари жойлаштирилишидан келиб чиқиб экспортга сотиладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажми;

жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойлари ва келгуси йилнинг январь-август ойлари даврида ташқи савдо компаниялари томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажмини аниқлаш бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.


5. Бош шартномага мувофиқ:

амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган пахта хом ашёси ҳосили бўйича жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида экспортга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;

ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январь-август ойларида экспортга тола етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;


6. Бош шартномага мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқа жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.



III. ПАХТА ТОЛАСИГА НАРХЛАРНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Ташқи савдо компаниялари (харидор) томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (етказиб берувчи) билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

Ушбу шартномаларда пахта толасини сотиб олиш толани юклаб жўнатиш кунида жаҳон бозорида шаклланган шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши кўрсатилади.


8. Шартномавий нархлар жўнатишнинг франко-станция СИФ шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.

Дастлаб юклаб жўнатишдан олдинги кунда "Коттон Оутлук"да эълон қилинадиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаси қиймати белгиланади (АҚШ долларида). Кўрсатиб ўтилган қийматдан пахта толасини сотиш бўйича ташқи савдо компанияларининг қуйидаги чекланган ҳисоблаб чиқилган харажатлари чиқариб ташланади:

пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)дан Шимолий Европа портларигача транспортда ташиш ва суғурта қилиш, юклаб жўнатиш-тушириш ҳамда толани портларда Шимолий Европа портлари СИФ шартларини бажариш учун мўлжалланган портлар томонидан белгиланган норматив муддатлар доирасида сақлаш харажатлари;

пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияда қайд этилган тарифлар бўйича сертификатлаш бўйича Ўзбекистон "Сифат" маркази ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;

пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари (қийматнинг 0,15 фоизи);

банк харажатлари (кафолатлар, маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш);

экспедиторлик хизматлари қийматининг 2 фоизигача миқдордаги "Ўзташқитранс" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасининг воситачилик ҳақи;

ташқи савдо компанияларининг шартномавий нархлар бўйича пахта толаси қийматининг 3 фоизигача миқдордаги даромадларининг энг кам даражаси (таъминот харажатлари).


9. Бунинг натижасида олинган нарх 5-типдаги "Ўрта" классининг "Биринчи" нав 1 тонна пахта толаси учун шартномавий нарх ҳисобланади. Пахта толасининг бошқа навлари, класслари ва типларининг шартномавий нархи мазкур Вақтинчалик тартибга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Харажатларга чегирмалар базавий нархга нисбатан ёки ҳар бир нав, класс ва типнинг нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.


10. Юқорида кўрсатиб ўтилган харажатларнинг чекланган миқдори Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан ҳар бир йил ҳосили бўйича белгиланади ҳамда шартномавий нархларни белгилашда фойдаланиш учун "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ва ташқи савдо компанияларига етказилади.


11. Шартномавий нархлар пахта толаси техник шартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган маҳсулотга белгиланади.


12. "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан ташқи савдо компаниялари томонидан сотиб олинадиган пахта толасининг шартномавий нархи прейскурантдаги улгуржи нархдан ва пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га етказиб бериш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг воситачилик ҳақидан паст бўлмаслиги керак.


13. "Микронейер" кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкала бўйича 1-2-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегириш амалга оширилади.


14. "Коттон Оутлук" "А" индекси Ўзбекистон компоненти котировкасининг ҳар кунлик қийматлари ва базавий шартномавий нарх Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ҳамда ташқи савдо компанияларига етказилади.



IV. ПАХТА ТОЛАСИНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ

ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Ташқи савдо компаниялари ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда юклаб жўнатиш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда очиладиган асосан аккредитив шаклини белгилайдилар.


16. Шартнома шартларига мувофиқ ташқи савдо компанияси ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент-банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси ҳар ойда юклаб жўнатиладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.


17. Қопланмаган (кафолатланган) аккредитивнинг барча шартлари Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилади.

Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузиладиган шартномада қуйидагилар бўлиши керак:

эмитент банкнинг номи;

аккредитив тури ва ундан фойдаланиш усули;

Етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағ олиш учун Етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

товарлар юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;

бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.


18. Харидорнинг қопланмаган аккредитив очиш тўғрисидаги аризаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" ҳисоб рақамига ўтказилади.

Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.


19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк етказиб берувчи банкнинг биринчи талабига кўра аккредитивнинг барча суммасини Етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.


20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб Етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан Етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.


21. Аккредитив бўйича тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилиши керак.


22. Ижро этувчи банк аккредитивнинг барча шартларига Етказиб берувчи томонидан риоя қилинишини, шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.


23. Аккредитив шартларининг ҳатто биттаси бузилган тақдирда ҳам маблағларни Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади.


24. Аккредитивдан фойдаланилишига қараб эмитент банк қисман тўланган суммани кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамини ёпиш билан биргаликда Харидорнинг ҳисоб рақамидан банкнинг воситачилик ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаради.


25. Банкда Етказиб берувчининг аккредитивини ёпиш:

аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;

аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса Етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;

Харидорнинг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкидан 22602 "Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари" баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кундан ёпилади ёки камайтирилади.


26. Ташқи савдо компаниялари ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари келгусида юклаб жўнатиш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари ва юкларни жўнатиш кунида пахта толасига шартномавий нархни қайд қилишлари мумкин.

Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.


27. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида ва ташқи савдо компаниялари билан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га юклаб жўнатадилар.

Ташқи савдо компаниялари билан хорижий харидор фирмалар ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари) пахта толасини экспортга юклаб жўнатадилар.


28. Шартнома шартларига мувофиқ "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси юклаб жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон "Сифат" марказининг сертификатлари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамлари) ижро этувчи банкка ("Пахта-банк" бўлинмаларига) тақдим этадилар.

Етказиб берувчининг франко-омбор шартларида етказиб беришда пахта тозалаш заводининг ва Харидорнинг вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси ёки юкнинг ташиш учун транспорт ташкилоти томонидан қабул қилиб олинган санаси юклаб жўнатилган сана ҳисобланади.

Пахта толаси сифати Ўзбекистон "Сифат" марказига тузилган сертификат бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон "Сифат" марказининг ҳисоб рақамига тегишли бўлади, Етказиб берувчи ва Харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати асосида амалга оширилади.


29. Ҳар ойда ҳар ойнинг 5-кунигача, кейинчалаик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ташқи савдо компаниялари томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (Вақтинчалик низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.

Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича тегишли органлар ва томонларнинг аҳдлашувига кўра қабул қилинган қарорлар ҳисобга олинади.

Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоб юк жўнатилгандан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай амалга оширилади.


30. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 15 кун мобайнида таққослаш далолатномалари тузилади (Вақтинчалик низомга 3-илова).

Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 5 кун мобайнида амалга оширилади.


31. Ташқи савдо компаниялари "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китобларни форвард ва фьючерс контрактлари бўйича тола сотишдан тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.


32. Ташқи савдо компаниялари пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўлланган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврида сотадилар.

Ташқи савдо компанияларининг пахта толасини транспортда ташиш, сақлаш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилишга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари ушбу харажатларнинг белгиланган чекланган миқдорларидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Пахта толасини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тавофут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш ташқи савдо компанияларининг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.



V. ПАХТА ТОЛАСИНИ "ПАХТАСАНОАТ" ҲУДУДИЙ

АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ ТОМОНИДАН

ЭКСПОРТГА СОТИШДАН ОЛИНГАН

МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


33. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:

амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан ҳисоб-китоб қилишда;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини ҳамда пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га етказиб бериш ва сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.


34. Пахта толаси қиймати ҳажмида маблағларни тақсимлаш прейскурант улгуржи нархлар бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.



VI. НИЗОЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


35. Шартномалардан ёки улар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган барча низоларни томонлар келишувлар йўли билан ҳал этадилар. Агар томонлар келишувга эришмасалар, улар ўртасидаги низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар ёки хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.

Берилган даъволар тасдиқланган тақдирда айбдор томон бошқа томонга даъво суммасини тўлайди ёки узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб қилишда уларни ҳисобга олади.



VII. МАЗКУР НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


36. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасига мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида келишилган таклифлар киритилади.





Вақтинчалик тартибига

1-ИЛОВА



Пахта толасининг типлар бўйича нархларини

қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Тола типи

3

4

5

(базавий)


6

Узунлиги

(дюйм)

1,7/32

1,3/16

1,5/32

1,1/8

1,3/32

1,1/16

1,1/32

1

Код

39

38

37

36

35

34

33

32

Коэффициент


1,111

1,0137

1,00

0,987

0,975


Пахта толасининг навлар ("Биринчи" нав, "Ўрта" класс)

бўйича нархларини қайта ҳисоблаш

коэффициентлари

1-нав олий

1,050



2-нав олий

1,020

яхши

1,040



яхши

0,990

ўрта

1,000



ўрта

0,955

оддий

0,965



оддий

0,920

ифлос

0,925



ифлос

0,880







3-нав олий

0,965



4-нав олий

0,850

яхши

0,930



яхши

0,800

ўрта

0,885



ўрта

0,750

оддий

0,840



оддий

0,700

ифлос




ифлос










5-нав ўрта

0,550





оддий

0,500





ифлос

0,450












Вақтинчалик тартибига

2-ИЛОВА



йил ____________ да юклаб жўнатилган пахта толаси

                                              (ой)

учун берилган ҳисоблар бўйича


_____________________________ даги ҳолатга кўра ўзаро таққослаш

                     (кейинги ойнинг 1-куни)


ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб

жўнатиш

ҳужжати-

нинг ёки

контракт-

нинг тартиб

рақами

ва юклаб

жўнатиш

санаси


Кондицион

оғирлиги

бўйича

юклаб

жўнатил-

ган пахта

толасининг

миқдори, т


Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх


Тола-

нинг

шарт-

номавий

нарх

бўйича

қиймати

Аккре-

дитив

бўйича

тўланган


Юклаб жўнатилган

пахта толасининг

қиймати билан тўланган

сумма ўртасидаги фарқ


"А" индекси

ва унинг

Ўзбекистондаги

компоненти

котировкаси

бўйича жаҳон

нархи, долл./ т


Экспорт

бўйича

хара-

жатлар

АҚШ

доллари

ҳисобида,

долл./ т


Курс

сўм/

долл


Валюта

харажатлари

чегирилган

ҳолдаги

жаҳон нархи


Экспорт

бўйича

хара-

жатлар

сўм

ҳисобида,

сўм/т

шарт-

номавий

нарх


қўшимча

тўланади


қайтариб

олинади

(ёки ушлаб

қолинади)




долл./ т

сўм/т

сўм/т

минг сўм

минг сўм

минг сўм

минг сўм

(3-4)

(5*6)

(7-8)

(2*9)




1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13





Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил _______ ойи учун ________ олдидаги қарзи _______ сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кўра илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар______ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________олдидаги якуний қарзи________сўм миқдорида белгиланди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси:

(кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим)


- белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш

- 200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.

_________________вилояти "Пахтасаноат"ҲАБ


Раис


Бош бухгалтер


М.Ў.


200 йил "____" __________

____________ давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси


Раис


Бош бухгалтер


М.Ў.


200 йил "____" __________




Вақтинчалик тартибига

3-ИЛОВА


200_ йил ҳосилидан юклаб жўнатилган пахта толаси

учун тақдим этилган ҳисоблар бўйича таққослаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Юклаб жўнатиш

ҳужжатининг ёки

контрактнинг

тартиб рақами ва

юклаб жўнатиш

санаси


Амалда юклаб

жўнатилган

(аниқлашлар

ва эътирозлар

ҳисобга олинган

ҳолда) (тонна)


Пахта толасининг қиймати,

минг сўм


Тақдим

этилган

ҳисоблар

бўйича


Ташқи савдо

компаниялари

томонидан

тўланган


Фарқ


Қўшимча

тўланади


Қайтарилади

(ёки ушлаб

қолинади)





Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ

200 йил ҳосили учун ________ олдидаги қарз _______ сўмни ташкил қилди.







Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ___________ҳисоб рақамига

_________миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.

___________вилояти "Пахтасаноат"ҲАБ

_______________ давлат-акциядорлик

ташқи савдо компанияси


Раис

Раис




Бош бухгалтер



Бош бухгалтер



М.Ў.



М.Ў.



200 йил "____" __________

200 йил "____" __________































Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск